Регистрация Войти
Вход на сайт
Качественные бесплатные шаблоны dle скачать с сайта
Реклама
» » ЁШ ВАТАНПАРВАРЛАР ЙИҒИНИ ТАДБИРЛАРИ БОШЛАНДИ

ЁШ ВАТАНПАРВАРЛАР ЙИҒИНИ ТАДБИРЛАРИ БОШЛАНДИ

28-01-2021, 11:39
Автор: User
Просмотров: 242
Комментариев: 0
Версия для печати

   Ўзбекистон Республикаси Президенти, Қуролли Кучлар Олий Бош Қўмондони Шавкат Мирзиёевнинг 2021 йил 11 январь куни вилоятимизда жойлашган ҳарбий қисмларга ташрифи давомида ҳамда 12 январь куни Хавфсизлик Кенгашининг 2020 йил якунларига бағишлаб ўтказилган йиғилишида берилган топшириқлари ва кўрсатмаларидан келиб чиққан ҳолда вилоятимизда илк бор «Ёш ватанпарварлар йиғини» тадбири ташкиллаштирилди.


   Мазкур лойиҳа Жиззах вилояти ҳарбий маъмурий сектори, вилоят ва шаҳар ҳокимлиги, Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи вилоят кенгаши, Ёшлар ишлари агентлиги бошқармалари ҳамда Марказий ҳарбий округ қўмондонлиги ташаббуси билан Шароф Рашидов туманининг Олмачи маҳалласи ҳудудидаги ҳарбий қисмда республикада илк бор тажриба тариқасида ўтказилмоқда. Бу ерда 18-25 ёшдаги 200 нафар ёшлар ўн кун муддатда жанговар спорт ўйинлари, маънавий-маърифий тайёргарлик ҳамда касбга йўналтириш бўйича машғулотларга жалб қилинади.


   Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи вилоят кенгаши ҳамда Ёшлар ишлари агентлиги вилоят бошқармаси томонидан "Ёшлар дафтари"га киритилган, Жиззах вилоятида муқим иш жойига эга бўлмаган ҳамда ички ишлар органлари назоратида бўлган ёшларнинг рўйхати шакллантирилди ва улардан икки юз нафари "Ёш ватанпарварлар йиғини"нинг иштирокчисига айланди. Бу ерда ҳарбий фанлардан ташқари, йигитларни касбга йўналтириш бўйича етакчи мутахассислар томонидан турли мавзудаги тренинглар ўтказилади.

   "Ёш ватанпарварлар йиғини"нинг очилиш тантанасида Жиззах вилояти ҳокимлиги, Марказий ҳарбий округ қўмондони, давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари ёшларни тарбиялашда янгича тизим жорий этилгани ва айни дамда амалда эканлигини алоҳида таъкидладилар.

   —Бу тадбирдан асосий мақсад, — дейди Марказий ҳарбий округ қўшинлари қўмондони полковник Ойбек Саидов. — Ёшларни ҳарбий ватанпарварлик руҳида тарбиялашдир. Мустақил дунёқараш ва фикрлашга эга бўлган, иродаси мустаҳкам, мард ва жасур, аждодларимизнинг бебаҳо меросига таяниб яшайдиган баркамол шахсларни тарбиялашдан иборат. Йиғин давомида йигитларнинг Қуролли Кучлар давлат музейи ва "Ғалаба боғи" ёдгорлик мажмуасига ташрифлари ҳам режалаштирилган.

   —Вилоятдаги 12 та туман ва Жиззах шаҳридан ҳарбийликка қизиқиши юқори бўлган, асосийси, ўз истагига кўра келган ёшларга ҳарбий либослар берилди, —дейди Ҳарбий қисмлардаги бошланғичташкилотлар фаолиятини мувофиқлаштириш бўлими бошлиғи, майор Раҳмонжон Ачилов. —Улар тиббий кўрикдан ўтказилди. Гуруҳларга бўлиб, ётоқхоналарга жойлаштирилди. Аскарлар ошхонасида овқатланиш учун озиқ-овқат таъминоти йўлга қўйилди.

   Йиғин якунида жисмоний ҳамда ахлоқий-руҳий жиҳатдан яхши ва аъло кўрсаткичларни қайд этган 10 нафар ёшлар Марказий ҳарбий округ қўшинлари қўмондони буйруғига кўра март-апрель ойларида дастлаб бир ойлик хизматга, май ойидан эса шартнома асосидаги ҳарбий хизматга қабул қилиниши маълум қилинди.

Тантанали маросимда ёшлар қалбида она Ватанга меҳр ва садоқат, адолат туйғусини орттириш мақсадида намойиш этилган буюк аждодларимиз, жумладан, соҳибқирон Амир Темур ва Жалолиддин Мангуберди сиймоларининг гавдалантирилиши, ҳарбий оркестр жамоаларининг бадиий ҳамда ҳарбий хизматчилар томонидан тайёрланган қўл жанги чиқишлари ёшлардаги қизиқишни янада оширди.


Холниса РАҲМОНҚУЛОВА.
скачать dle 12.0
Рейтинг статьи:
  
Уважаемый посетитель, Вы зашли на сайт как незарегистрированный пользователь. Мы рекомендуем Вам зарегистрироваться либо зайти на сайт под своим именем.