Регистрация Войти
Вход на сайт
Качественные бесплатные шаблоны dle скачать с сайта
Реклама
» » ВОЯГА ЕТМАГАН "ҲАЙДОВЧИ" ЙЎЛ-ТРАНСПОРТ ҲОДИСАСИ СОДИР ЭТДИ

ВОЯГА ЕТМАГАН "ҲАЙДОВЧИ" ЙЎЛ-ТРАНСПОРТ ҲОДИСАСИ СОДИР ЭТДИ

30-11-2020, 14:29
Автор: User
Просмотров: 265
Комментариев: 0
Версия для печати

Жорий йилнинг 13 ноябрь кунисоат 19.45 ларда Шароф Рашидов тумани,"Қораёнтоқ" МФЙ, Тинчлик кўчасида яшовчи, 2004 йилда туғилган, 30-сонли умумтаълим мактабининг 10-синф ўқувчиси "Ваз-2121" русумли автомашинада ҳаракатланаётган пайтда йўлни кесиб ўтаётган 1-синф ўқувчисини уриб юборади. Натижада пиёда олган тан жароҳати билан РШТЁИМ Жиззах филиалининг жонлантириш бўлимига ётқизилган. Вояга етмаган ҳайдовчи қилар ишни қилиб, пиёдага ёрдам кўрсатмасдан воқеа жойидан яширинган.

—Бугунги кунда айрим ота-оналарнинг ўз фарзандларига бефарқлиги, транспорт воситаларининг калитини машинада қолдириши оқибатида вояга етмаганлар томонидан турли йўл-транспорт ҳодисалари содир этилаяпти,— дейди вилоят ИИБ ЙҲХБ катта инспектори, капитан Эркин Очилов. —Бундай ЙТХлари асосан болаларнинг йўл ҳаракати қоидаларини яхши билмасликлари,шунингдек, ота-оналарнинг ўз фарзандларига кўчага чиққанларида ҳаракатланиш қоидаларига риоя қилишлари лозим эканлигини ўргатмасликлари, вояга етмаган фарзандларини назоратсиз қолдиришлари оқибатида юзага келмоқда. Келгусида ана шундай кўнгилсиз ҳодисаларнинг олдини олиш мақсадида бошқармамиз ҳамда туман йўл ҳаракати хавфсизлиги бўлими ходимлари томонидан кенг жамоатчилик ва туман аҳолиси ўртасида тарғибот тадбирлари ўтказилмоқда. Мазкур тадбирларда бугунги кун-да вояга етмаганлар томонидан содир этилаётган йўл-транспорт ҳодисалари ҳақида батафсил тўхталиб ўтилди. Ҳар бир ота-она ўз фарзандига эътиборли бўлиши, транспорт воситасини бошқаришга рухсат бермаслиги, шунингдек, вилоят ҳудудида вояга етмаганлар иштирокида содир этилган йўл-транспорт ҳодисаларининг аянчли оқибатлари ҳақида сўз юритилди. Тадбир сўнгида йўл ҳаракати қоидаларига оидбуклетлар тарқатилди.

Дарҳақиқат, халқимизнинг "Юзда юрма—юзга кир", "Йўл қоидаси — умр фойдаси", деган гаплари бежизга айтилмаган. Транспорт воситасини бошқараётган ҳайдовчи, пиёдалар доимо йўл ҳаракати қоидаларига амал қилиши зарур. Шундагина юқорида айтилган олтинга тенг иборалар ўз тасдиғини топиши билан бирга йўл-транспорт ҳодисаларининг камайишига эришилади. Айниқса, вояга етмаган ўсмирларга автомобилни бошқариш мумкин эмаслигини тушунтириш керак.

В.ҒАЙБУЛЛАЕВ.

скачать dle 12.0
Рейтинг статьи:
  
Уважаемый посетитель, Вы зашли на сайт как незарегистрированный пользователь. Мы рекомендуем Вам зарегистрироваться либо зайти на сайт под своим именем.