Регистрация Войти
Вход на сайт
Качественные бесплатные шаблоны dle скачать с сайта
Реклама
» » ҲАР ҚАНДАЙ МУАММОНИНГ ЕЧИМИ БОР

ҲАР ҚАНДАЙ МУАММОНИНГ ЕЧИМИ БОР

1-02-2021, 13:19
Автор: User
Просмотров: 217
Комментариев: 0
Версия для печати

Мамлакатимизда инсон манфаатлари олий қадрият даражасига кўтарилган бугунги кунда аҳолининг мурожаатлари билан ишлаш бўйича сифат жиҳатидан мутлақо янги тизим яратилди. Натижада, юртдошларимизнинг муаммолари ўз вақтида ҳал этилишига эришилаяпти. Бу борада жойларда ўтаётган сайёр қабуллар муҳим ўрин тутаётир.

Вилоят ҳокими Эргаш Салиев, сектор раҳбарлари ҳамда ташкилотларнинг масъуллари иштирокида Зарбдор тумани «Янгикент» қишлоқ фуқаролар йиғини ҳудудидаги 18-сонли умумтаълим мактабида фуқаролар билан навбатдаги сайёр қабул ташкил этилди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Жиззах вилоятидаги Халқ қабулхонаси мудири Байрамбек Узоқов «Сайёр қабул»да сўзга чиқиб, аҳоли томонидан келиб тушаётган ҳар бир мурожаат доимий эътиборда ва назоратда эканлигини таъкидлади. Жумладан, ўтган йили давомида аҳоли томонидан тушган мурожаатларнинг аксарияти ижобий ечим топганлиги, бу борадаги ишлар 2021 йилда изчил давом эттирилишини айтиб ўтди.

Сайёр қабулда вилоят корхона, ташкилот, муассаса ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар раҳбарларига аҳоли томонидан 40 дан ортиқ мурожаатлар келиб тушди. Унинг салмоқли қисмини бандлик, уй-жой, соғлиқни сақлаш, тоза ичимлик суви, электр таъминоти билан боғлиқ масалалар ташкил этди.

5 та мурожаат шу жойнинг ўзида ижобий ҳал этилди. Хусусан, тумандаги «Янгикент» қишлоқ фуқаролар йиғинида истиқомат қилувчи Ҳайдар Ҳусаинов аҳоли истеъмол қилиб келаётган ичимлик сувининг яроқсиз ҳолга келиб қолганлиги ва бу эса турли касалликларни келтириб чиқаришига сабаб бўлаётганини таъкидлади. Унинг мурожаати шу ернинг ўзида ижобий ҳал этилиб, туман ҳокимининг ичимлик сув тармоғини яхшилаш ва сув қувурлари учун 200 миллион сўм пул маблағи ажратиш тўғрисидаги қарори имзоланиб, ижрога йўналтирилди.

«Сайёр қабул»да Аббос Расулбердиев «Янгикент» ҚФЙ ҳудудида сунъий қопламали футбол майдони, Нуриддин Сатторов иш билан таъминлаш, Жиззах шаҳридаги «Сайхон» МФЙда яшовчи Отабек Оқбўтаев соғлигини таъминлашга амалий ёрдам берилишини сўраб, мурожаат этди. Уларнинг барчасига жойида ечим топилди.

Зеро, ҳар бир масъул раҳбарнинг ичига кириб бориб уларнинг дарду ташвиши билан яшаши керак. Ана шундагина халқнинг ризолиги таъминланади.

Лазиз МАМАТҚУЛОВ.

Суратда: сайёр қабулдан лавҳалар

Муаллиф олган суратскачать dle 12.0
Рейтинг статьи:
  
Уважаемый посетитель, Вы зашли на сайт как незарегистрированный пользователь. Мы рекомендуем Вам зарегистрироваться либо зайти на сайт под своим именем.