Регистрация Войти
Вход на сайт
Качественные бесплатные шаблоны dle скачать с сайта
Реклама
» » ТОМОРҚА ЭГАСИ ҲАМ ПЕНСИЯ ОЛИШИ МУМКИН...

ТОМОРҚА ЭГАСИ ҲАМ ПЕНСИЯ ОЛИШИ МУМКИН...

28-01-2021, 11:26
Автор: User
Просмотров: 200
Комментариев: 0
Версия для печати

   Одатда, деҳқон хўжаликлари ҳар хил турдаги фаолият билан шуғулланади. Бу пахта, буғдой ёки қорамол етиштириш, шунингдек, чорвачилик маҳсулотларини ишлаб чиқариш бўлиши мумкин. Деҳқон хўжаликлари аъзоларини ижтимоий суғурталаш шартлари хўжаликнинг қандай фаолият тури билан шуғулланишига боғлиқ эмас. Барча деҳқон хўжаликлари учун ижтимоий суғурта шартлари, улар етиштирадиган маҳсулотдан қатъий назар, бир хил тартибда амалга оширилади. Лекин фуқароларга пенсиялар тайинлашда янги тартиб ва тамойиллар жорий этилмоқда, уларни фуқаролар яхши билиб олишлари лозим.

   Мухбиримиз Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси вилоят бошқармаси бошлиғи Аҳад ҚОБИЛОВ билан шу мавзуда суҳбатлашди.


   — Деҳқон хўжалиги ходими келгусида пенсия олиши учун нималарга эътибор бериши лозим?

   — Деҳқон хўжалиги аъзоси Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Бюджетдан ташқари пенсия жамғармасига йилига базавий ҳисоблаш миқдорининг бир баробари миқдорида суғурта бадали тўланган тақдирда пенсия билан таъминланиш ҳуқуқига эга бўлади ("Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида"ги Қонуннинг37-моддаси 1-қисми "г" банди).

   Деҳқон хўжалиги аъзоси базавий ҳисоблаш миқдорининг бир баробари миқдорида суғурта бадали тўлаш учун бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига суғурта бадаллари тўловчиси сифатида солиқ органларида белгиланган тартибда рўйхатдан ўтиши лозим.

   — Суғурта бадаллари миқдори деҳқон хўжалигидаги ходимнинг эгаллаб турган лавозимига боғлиқ бўладими?

   — Йўқ, боғлиқ бўлмайди. Юридик шахс ташкил этган ва ташкил этмаган ҳолда тузилган деҳқон хўжаликларининг барча аъзолари, эгаллаб турган лавозимидан қатъий назар, суғурта бадалларини йилига базавий ҳисоблаш миқдорининг 4,5 баробаридан кам бўлмаган миқдорда тўлайди.

2018 йил 1 июлдан бошлаб деҳқон хўжалиги ва 4 сотихдан кам бўлмаган томорқа ерида банд бўлган ёки қорамол ёхуд парранда парваришлаётганлар йилига базавий ҳисоблаш миқдорининг бир баробари миқдорида суғурта бадали тўлашлари керак. Мазкур йил меҳнат стажига киритилади.

   Бунда деҳқон хўжалигининг бошлиғи солиқларни мажбурий тартибда, бошқа аъзолари эса, ихтиёрийлик асосида тўлайди. Белгиланган миқдордаги суғурта бадалларининг тўланиши деҳқон хўжалиги аъзосининг меҳнат стажини ҳисоблаб чиқаришда бир йил деб ҳисобга олинади.

   Шуни қайд этиш лозимки, тайинланадиган пенсия, шунингдек, ижтимоий суғурта бўйича нафақалар миқдори деҳқон хўжалиги аъзосининг бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига тўлаган суғурта бадаллари миқдорига ва меҳнат стажи давомийлигига боғлиқ. Суғурта бадалининг белгиланган миқдордан ортиқ тўланиши ходимнинг пенсия тўловлари миқдорининг ҳам оширишга имкон беради.

   — Суғурта бадалларини бир йўла тўлаш керакми ёки йил давомида тўласа бўлаверадими? Умуман уларни тўлаш муддатлари қандай белгиланади?

   — Юридик шахс ташкил этган ва ташкил этмаган ҳолда тузилган деҳқон хўжаликларининг аъзолари суғурта бадалларини ҳисобот йилининг 1 октябригача тўлайдилар. Бунда уларнинг миқдори тўлов кунига белгиланган базавий ҳисоблаш миқдоридан келиб чиққан ҳолда ҳисоблаб чиқарилади.

   Кўриб турганингиздек, базавий ҳисоблаш миқдорининг бир баробари миқдорини бир йўла тўлаш талаб қилинмайди. Уларни бир йўла ёки қисмларга бўлиб, бироқ 1 октябргача тўлаш лозим.

   — Деҳқон хўжалигида ишловчилар учун иш стажи қандай тартибда ҳисоблаб чиқилади?

   — Деҳқон хўжалиги аъзосининг иш стажини ҳисоблаб чиқишда белгиланган Пенсия жамғармасига суғурта бадаллари миқдори тўланганда иш стажига бир йил қўшилади (Вазирлар Маҳкамасининг 22.02.2016 йилдаги 46-сон қарори билан тасдиқланган Низомнинг 35-банди).

   Бошқа барча ҳолатларда иш стажи Пенсия жамғармасига базавий ҳисоблаш миқдорининг бир баро-бари миқдорида суғурта бадаллари тўланган ойларга мутаносиб равишда ҳисобга олинади (46-сон Низомнинг 37-банди).

   — Деҳқон хўжалиги аъзоси касал бўлган вақт ҳам меҳнат стажига қўшиладими?

   — Деҳқон хўжалиги аъзосининг вақтинча меҳнатга қобилиятсизлик даври, башарти бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига базавий ҳисоблаш миқдорининг бир баро-бари миқдорида суғурта бадали тўлаган бўлса, пенсия тайинлаш учун меҳнат стажига қўшиб ҳисобланади.

   — Пенсия миқдорини аниқлашда деҳқон хўжалиги аъзосининг иш ҳақи қандай ҳисоблаб чиқилади.

   — Пенсия миқдорини ҳисоблаб чиқишда ҳисобга олинадиган аниқ бир ой (йил) учун деҳқон хўжалиги аъзосининг даромади Пенсия жамғармасига тўланган ойлик (йиллик) суғурта бадали суммасини Пенсия жамғармасига суғурта бадалларини тўлаш даврида амалда бўлган ЯИТ (микрофирмалар ва кичик корхоналар, шунингдек, фермер хўжаликлари учун) ва суғурта бадалларининг умумий ставкасига бўлиш ҳамда олинган натижани 100 га кўпайтириш йўли билан аниқланади (46-сон Низомнинг 39-банди).

   Масалан, деҳқон хўжалиги аъзоси 1 003 500 сўм (базавий ҳисоблаш миқдорининг 4,5 баравари) миқдоридаги суғурта бадалларини тўлади. Деҳқон хўжалиги аъзосининг йиллик даромади миқдори6 690 000 сўмни (1 003 500 х 100 / 15 (микрофирмалар ва кичик корхоналар, шунингдек, фермер хўжаликлари учун ЯИТ), ёки ойига 557 500 сўмни (6 690 000 сўм/12) ташкил этади.


Суҳбатни Асад МУСТАФОЕВ ёзиб олди.

скачать dle 12.0
Рейтинг статьи:
  
Уважаемый посетитель, Вы зашли на сайт как незарегистрированный пользователь. Мы рекомендуем Вам зарегистрироваться либо зайти на сайт под своим именем.