Регистрация Войти
Вход на сайт
Качественные бесплатные шаблоны dle скачать с сайта
Реклама
» » БАНК РАҲБАРИНИНГ «ЭРТА»СИ ҚАЧОН КЕЛАДИ?!

БАНК РАҲБАРИНИНГ «ЭРТА»СИ ҚАЧОН КЕЛАДИ?!

28-05-2021, 09:36
Автор: User
Просмотров: 158
Комментариев: 0
Версия для печати

   Республика акциядорлик тижорат Агробанкининг Шароф Рашидов туманидаги филиалига борганмисиз? Бормаган бўлсангиз эшитинг, биносига гап йўқ — ташқи кўриниши қанчалик кўркам меъморий ечимга эга бўлса, ичкариси ундан-да мафтункор, хорижий фильмлардаги банклардан асло қолишмайди. Ойнаванд остонадан ҳатлашингиз билан рўпарангиздаги "PECETION" деб ёзиб қўйилган стол ортида хушмуомалалик билан мижозларга ахборот улашаётган хушрўйгина қизга дуч келасиз.

   — Қизим, сиз айтаётган кредит олиш тартиби ҳақидаги маълумотларни ёзиб, деворга илиб қўйсаларинг бўларкан, — десангиз, "Буюртма қилиб қўйганмиз, яқинда сиз айтгандай бўлади", деган жавобдан қониқиш ҳосил қилгандай бўласиз. Аммо деярли арзимасдай кўринган шу ҳолат ҳам ижобий ечим топиши амри маҳолга ўхшайди.

   Ҳар иккала қаватдаги ишловчи ходимлар кимлар, қайси лавозим эгалари эканлигини аниқлашга уринишингиз бефойда. Афтидан бу, "банк сири" бўлса керак. Зеро, оддий ходимдан тортиб, банк бошқарувчисигача на эшикларида, на ходимлар столида бирор эслатма лавҳага кўзингиз тушмайди. Ҳужжат топширган фуқарога, "Ортингизга қарамай кетаверинг, янгилик бўлиши биланоқ хабар қиламиз", дейишади. Таассуфки, "янгилик"ни анча кун кутишингизга тўғри келади. Хабар бўлмади-ку, деган эътирозингизга, "Бошлиғимиз янгиланди, аризани бошқатдан ёзиб беришингиз керак", деган янгиликни эшитасиз (февраль ойидаги гапдан).

   Раҳбарнинг ўзгаргани-ю, қайта ариза ёзиш кераклигини телефон орқали маълум қилмасликда қандай сир борлигини билишингиз шарт эмас. "Ҳа, бўпти, биттагина ариза экан, қайта ёзсам ёзибман-да", дея ходимнинг амрини бажо келтирасиз ва шу билан иш битса керак, деган ширин туйғуни туясиз.

    — Ҳужжатларимда камчилик бўлмаса кредит неча кунда чиқарилади? Белгиланган муддати бордир-а? — деб сўрадим банкка қайта-қайта келавермаслик учун.

   Кредит бўлими бошлиғининг ҳозиржавоблик билан "бир ҳафтада" деган ёқимли каломидан шодланиб кетдим. Буни қаранг, жуда зўр-ку, ҳужжатингиз тахт, етти иш кунида кредит суммангиз таъминотчингиз ҳисоб рақамида кўриниш бериб турса-я!. Э-э, отангга раҳмат, банкир болаларим! Мижозларга яна ҳам қулай бўлсин деб, мурожаатларни онлайн тарзда қабул қилиш ҳам йўлга қўйилганмиш. Мана буни ҳақиқий тезкорлик деса, бўлади...

   Ҳужжатлар тўпламида етишмовчилик йўқ, аммо нимагадир кредитдан ҳам дарак йўқ. Яна Агробанк филиали сари йўл оласиз. Ажратилган ресурс маблағнинг таги кўриниб қолмадимикин, деган хавотир сизни безовта қила бошлайди. Банк бошқарувчиси эса сизни хотиржам қилишга уринади: — Ҳечам гумонга борманг, маблағимиз мўл, ҳаммага етади. Фуқаро "Темир дафтар"дами, "Ёшлар дафтари"—дами ёки "Аёллар дафтари"дами фарқи йўқ. Шунинг учун навбат деган нарсани ҳам йўқ қилганмиз.

   — Ҳаммага етар экан, унинг миқдори қанча, ҳозирга қадар қанча одам қанча кредит олди, айтолмайсизми? — деб сўрадим.

   Бу ҳақдаги ахборотларни олишга ҳуқуқим бўлса-да, банк бошқарувчиси жавоб беришдан кўра сукут сақлашни афзал кўрди. Бошқаларни қўяверинг дегандай, "Сизнинг кредитингиз эртага чиқарилади, ўзим назоратимда ушлаб турибман", деган хабар билан кўнглимни равшанлаштирди.

   "Эртага" деган сўз бугундан кейинги кун англашилади. Лекин раҳбарнинг луғатидаги бу атама ҳар гал унга учрашганингизда айтилавериб, сийқаси чиқиб кетган сўз эканлигини тушуна бошлайсиз. Агробанк филиали раҳбарининг менга шу йил6 май куни берган маълумотига кўра, ўз ишига совуққонлик билан қараган бир ходимининг ковуши тўғрилаб қўйилганмиш. Бундан уч ҳафта бурун ўша ходим ойлигининг 40 фоизини қирқиш билан жазоланганини айтган эди. Филиал раҳбарининг Рамазон кунларининг бошларида айтган "эртага..."си шу кунга қадар эртанги кунни кутиб ётиш сирига балки вилоят Агробанк раҳбарияти аниқлик киритар...

Имом Берди.

Қанғли маҳалласи.

скачать dle 12.0
Рейтинг статьи:
  
Уважаемый посетитель, Вы зашли на сайт как незарегистрированный пользователь. Мы рекомендуем Вам зарегистрироваться либо зайти на сайт под своим именем.