Регистрация Войти
Вход на сайт
Качественные бесплатные шаблоны dle скачать с сайта
Реклама
» » АСРИЙ ОРЗУЛАР РЎЁБИ

АСРИЙ ОРЗУЛАР РЎЁБИ

4-02-2021, 13:55
Автор: User
Просмотров: 253
Комментариев: 0
Версия для печати

Зарафшон дарёсининг суви 600 мингдан ортиқ вилоятимиз аҳолисини тоза ичимлик суви билан таъминлайди

Кўҳна мозийга назар ташласангиз, камданкам ҳукмдор дарёлардан сув чиқариб, халқини ичимлик суви билан таъминлаш ташвишини қилганлигига гувоҳ бўласиз. Фориш туманида Қорахонийлар томонидан Х асрда бунёд этилган Хонбанди тўғони, ўрта асрда Абдуллахон томонидан қурдирилган Туятортар канали, Советлар даврига келиб Катта Фарғона, Мирзачўл каналлари ўз даврининг энг йирик лойиҳалари бўлган. Лекин бу сув иншоотлари ҳам фақат бир мақсад учун — экин майдонларини ўзлаштириш, зироат ва пахта ҳосилини кўпайтириш учун бунёд этилган эди. Одамлар суғориш учун келтирилган ва истеъмол учун деярли яроқсиз бўлган сувни ичган ва рўзғор учун ишлатиб келган.

Таҳлиллар шуни кўрсатмоқдаки, мустақилликка эришганимизга қарийб 30 йил бўлаётганлигига қарамай, ҳанузгача халқимиз қаттиқлик даражаси 1013 мгэкв/литрни ташкил этаётган сувни истеъмол қилмоқда. Гоҳида бу кўрсаткич 15 га ҳам етмоқда. (Бу артезиан қудуқдаги сув қандай ер ости сув ўзанидан олинаётганига ва ариқлардан оқиб келаётган сув тозалигига боғлиқ). Ҳолбуки, бу кўрсаткич 67 мгэкв/литрдан ошмаслиги лозим. Лекин ҳеч ким "Нега сувимиз тозаланмайди?" деб сўрамайди. Ҳовлисидаги жўмракдан сув оқиб турганига шукур қилади. Чунки, Жиззах воҳаси азалдан мамлакатимизда сувсиз ҳудудлардан ҳисобланади. Мутахассисларнинг фикрига кўра Ўзбекистондаги асосий сув захиралари Фарғона водийси ва Самарқанд вилоятларида мавжуд.

Жиззах аҳолисини тоза ичимлик суви билан таъминлаш биринчи галдаги вазифа эканлигини яхши билган Президентимиз 2018 йилнинг 4 майида "Жиззах вилояти аҳолисини сифатли ичимлик суви билан таъминлашни яхшилаш чоратадбирлари тўғрисида"ги Қарорни имзолади. Бу отабоболаримизнинг асрий орзуси рўёбининг ибтидоси эди. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил7 майдаги "Зарафшон дарёси сувидан фойдаланиш ҳисобига Жиззах вилоятининг ичимлик суви таъминоти тизимини яхшилаш лойиҳасини амалга оширишга доир ташкилий чоратадбирлар тўғрисида"ги Қарорига асосан мазкур қурилишни олиб бориш учун Уйжой коммунал хизмат вазирлиги асосий буюртмачи, "Ўзбеккоммуналлойиҳақурилиш" Давлат унитар корхонаси, "Ўзбекистон темир йўллари" АЖнинг "Махсус механизациялашган йўл станцияси" масъулияти чекланган жамияти эса бош пудратчи этиб белгиланди.

Лойиҳани амалга ошириш учун 579,5 млрд. сўм ажратилди. Лойиҳа доирасида

— қуввати 100 минг м3/сутка бўлган 1кўтариш насос станцияси ҳамда сув тиндиргич;

— 1кўтариш насос станциясидан "Узунбулоқ" сув тозалаш иншоотигача диаметри 1200 мм. бўлган, узунлиги 16,6 чақирим магистрал ичимлик сув қувури қурилиши;

— қуввати 100 минг м3/сутка бўлган "Узунбулоқ" сув тозалаш иншооти қурилиши;

— узунлиги 166 чақирим бўлган "Узунбулоқ — Гагарин" магистрал ичимлик сув қувури қурилиши;

— "Жиззах" сув тақсимлаш иншооти (СТИ) қурилиши;

— "Жиззах" СТИдан Жиззах шаҳригача узунлиги 4,0 чақирим бўлган магистрал ичимлик суви қурилиши;

"Жиззах" СТИдан Жиззах шаҳригача узунлиги тўрт чақирим бўлган магистрал ичимлик сув қувури ўтказиш каби муҳим ишларнинг бажарилиши асосий вазифалар этиб белгиланди.

Шундан кейин қурилишмонтаж ишлари бошланиб кетди. Босқичмабосқич амалга оширилаётган аср бунёдкорлигида 24 соат мобайнида 100 минг кубометр сувни дарёдан тортиб олиб, 103 метр баландликка кўтариб, "Узунбулоқ сув тозалаш" иншоотига етказиб берадиган насос станцияси қурилишида иш жадал суръатлар билан олиб борилмоқда.

— Ҳозирги пайтда бешта насос ускунаси ўрнатилиб, электр кабеллари монтажи амалга оширилмоқда, — дейди "Когоннефтгаз энерго сервис" қурилиш ташкилоти иш юритувчиси Руслан Қобилов. — 10 минг куб сиғимли сув тиндиргичдан Бахмал туманининг Узунбулоқ қишлоғидаги сув тозалаш иншоотигача бўлган умумий диаметри 1200 мм. 16,6 километрлик қувурлар ўтказилиб, монтажи ниҳоясига етказилди. Ушбу ишларни амалга оширишда 180 нафардан ошиқ малакали қурувчилар иштирок этишмоқда.

"Узунбулоқ" СТИдаги ишлар бир дақиқа ҳам тўхтаб қолгани йўқ. Худди шундай Узунбулоқда тозаланиб, истеъмолга яроқли ҳолга келтирилган обиҳаётни қувурлар орқали жўнатиладиган "Жиззах" сув тақсимлаш иншоотида ҳам иш қизғин давом этаётир.

— Бугунги кунга қадар "Аср қурилиши" га тенглаштирилаётган ушбу объектда 300,1 млрд. сўм ўзлаштирилган бўлса, шундан 206,5 млрд. сўми 2020 йилда ўзлаштирилди, — дейди "Сув таъминоти ва оқова сув объектлари қурилиши бўйича инжиниринг компанияси" ДУК Жиззах вилоят ҳудудий бошқармаси бош муҳандиси Алишер Юсупов. — Ушбу маблағлар ҳисобига 69,4 чақирим магистрал тармоқлар ётқизилди. Жумладан, Д1200 мм. 16 км. темир, Д1000 мм. ва Д800 мм. бўлган 44,02 км. шишапластик (ЖРП), Д800 мм. 3,1 км. темир ва Д800700 мм. бўлган 5,2 км. бўлган ПЭ магистрал сув қувурлари монтажлари амалга оширилди.

1кўтариш насос станцияси биносида қурилиш ишлари якунланиш арафасида. Сув қабул қилиш иншоотида ҳам қурилишмонтаж ишлари охирига етказилаётир. Иншоот сув қабул қилишга тайёр ҳолга келтирилди. Улкан қурилиш майдонига айланган бу ҳудудда муҳим тармоқ ҳисобланган Зарафшон дарёсидан сув қабул қилиш иншоотида қурилиш ишлари олиб борилмоқда. Сувнинг "қон томири" ҳисобланган 166 километрлик магистрал қувурларни ётқизиш, уларни сифатли пайвандлаш ишлари бир дақиқа ҳам сусаймаяпти.

— Албатта, қурилишни муддатидан аввал якунлаб, фойдаланишга топширилишини минглаб юртдошларимиз кутиб туришибди. Аммо қурувчилар ишларни сифатли бажаришни биринчи галдаги вазифа деб биладилар, — дея изоҳ берди техник назоратчи Рахматулла Мамиров. — Шунинг учун кунлик амалга оширилган ишлар муҳандистехниклар, бош пудратчиларнинг мутахассислари томонидан текширилиб, қабул қилинмоқда. Айниқса, ҳар бири 5000 кубометр сиғимга эга бўлган иккита резервуарнинг пойдевори, деворлари учун ишлатилаётган қоришмалар ва бошқа қурилиш материалларининг сифати чуқур текширув ва таҳлилдан ўтказилмоқда. Чунки, бу иншоот келажак авлодларимиз учун ҳам хизмат қилиши лозимлигини қурувчиларимиз яхши билишади.

Шунингдек, "Узунбулоқ" сув тозалаш иншоотида сув тиндиргич, хлорлаш, лаборатория ва фильтрлаш станцияси, омборхона, автогараж, устахона ҳамда қоровулхона каби ёрдамчи биноларда ички ва ташқи пардозлаш ишлари бажарилмоқда. Мазкур қурилиш объектида жами узунлиги 183 чақирим бўлган турли хил қувурлар ётқизилишини ҳисобга олсак, бу объект кўламини тасаввур қилиш мумкин.

Қурилиш ишларига энг замонавий ва айнан шундай иншоотлар қурилишига мўлжалланган 70 га яқин махсус техника ҳамда транспорт воситалари жалб қилинган. Улар ёрдамида йирик ва тезкорлик талаб этиладиган ишлар бажарилмоқда. Лекин ушбу иншоот қурилишида шундай нозик ва мураккаб жойлар борки, у ерга фақат инсон қўли, унинг заргарона ҳаракатларигина иш бериши мумкин. Бугунги кунда юзлаб чақиримга чўзилиб кетган ва улкан издиҳомга айланган бу қурилишдаги 250 нафарга яқин муҳандислар, техник ходимлар ва ишчиларнинг ҳар бири йирик қурилишларда имтиҳондан ўтган, улар ўз вазифалари масъулиятини дилдан ҳис этиб, меҳнат қилишмоқда.

"Зарафшон дарёси сувидан фойдаланиш ҳисобига Жиззах вилоятининг ичимлик суви таъминоти тизимини яхшилаш" лойиҳаси тўлиқ қувват билан ишга туширилгач, вилоятимизнинг Бахмал, Ғаллаорол, Шароф Рашидов, Пахтакор, Дўстлик, Мирзачўл туманлари ва Жиззах шаҳрида истиқомат қилаётган 600 мингдан ортиқ аҳоли тоза ичимлик суви таъминотига эга бўлади. Сув тармоқлари шаҳар ва туман марказларидан ташқари 65 та қишлоққа ҳам ўтказилади.

Яна бир муҳим гап — шифокорларнинг таъкидига кўра, аҳолининг тоза ичимлик суви билан таъминланиши шу давргача кўп учраган ошқозоничак, буйрак, жигар хасталикларининг кескин камайишига ҳам сабаб бўлар экан.


Асад МУСТАФОЕВ.скачать dle 12.0
Рейтинг статьи:
  
Уважаемый посетитель, Вы зашли на сайт как незарегистрированный пользователь. Мы рекомендуем Вам зарегистрироваться либо зайти на сайт под своим именем.