DataLife Engine > Жамият > «ТУМАН» БОСГАН МАҲАЛЛА

«ТУМАН» БОСГАН МАҲАЛЛА


22-10-2020, 10:05. Разместил: User

   

   Ҳар бир фаслнинг, шу жумладан, кузнинг ҳам ўзига хос гўзаллиги ва таровати бор. Дарахтларнинг ерга тўкилаётган олтинранг барглари, илиқ ҳаво ва сокин ёмўирли кунлар киши дилига завқ баўишлайди. Аммо бу фаслда барглар ерга тўкилиб, хазонрезгилик бошланиши билан айрим одамлар уларни супуриб тўплашади ва ёқишади. Кеча ишдан қайтишимда ҳам шу ҳолатнинг гувоҳи бўлдим. Дилим хира тортди. Маҳалла болаларининг энг севимли ўйингоҳини қуюқ туман қоплаганди. Кўчани тўлдириб турган аёлларнинггурунги қизигандан-қизияпти. Фарзандлари чопқиллаб юрган майдончадаги аҳволни кўрмаяпти гўё. Шунақа лоқайдликдан энсам қотди тўўриси.

   Кўпинчаатмосфера ҳавосининг ифлосланаётганидан нолиймиз. Аслида бунга мана шу ҳолатларнинг салбий таъсири катталиги ҳақида ўйлаб ҳам кўрмаймиз. Натижада ҳаво ифлосланади. Қуриган япроқ ёки хазонлар ёнганда ҳосил бўлган тутун таркибидан жуда кўп миқдорда углерод оксидива бошқа заҳарли моддалар ажралиб чиқади. Бу моддалар ҳаводан нафас олаётган жамики тирик организмга, айниқса, инсон саломатлигига салбий таъсир кўрсатади.

   Шифокорларнинг маълумотига кўра, бундай ҳаводан нафас олган одамда нафас йўллари, қон-томир хасталиклари пайдо бўлади, тўқималар фаолияти бузилади. Бундан ташқари, ошқозон-ичак ва аллергик хасталиклар ҳам кўпаяди. Кўпчилигимиз айрим маҳаллалардаги мактабгача таълим муассасалари, мактаблар, аҳоли яшаш уйлари атрофида тўпланган барги хазонларни ёқаётган одамларни кўрсакда, уларга бефарқ ўтиб кетамиз. Аслида улар сизу бизнинг азиз фарзандларимиз нафас олаётган ҳавони заҳарлашаётганига эътибор қаратмаймиз.

   —Ёнган барглар тутунидан, айниқса, ёш болаларимиз организми тез ва осон заҳарланади, —деди вилоят экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси матбуот хизмати раҳбари Замира Абдуллаева. —Бошқармамиз ходимлари бундай ҳолатларнинг олдини олишга қаратилган бир қатор тарғибот-ташвиқот ишларини олиб боришмоқда. Лекин бунда барча ҳамшаҳарларимиз фаол иштирок этиши, барги хазонлар ёқилишига қарши курашиши зарур. Уларни тўплаб, махсус чиқиндихоналарга олиб кетиш лозимлигини барча билиши керак. Шу билан бирга компостлаш йўли билан улардан маҳаллий ўғит олиниб, фойдаланиш ҳам мақсадга мувофиқдир.

   Шуни унутмаслик керакки, коронавирус пандемияси шароитида атмосферанинг турли моддалар билан ифлосланиши, ушбу касаллик билан касалланганлар, айниқса, тузалиб чиққанлар учун эса ниҳоятда зарарлидир. Шундай экан, атмосферани муҳофаза қилиш талабларига қатъий риоя қилиш атроф-муҳит мусаффолигини таъминлаш ва инсон саломатлигини ҳимоялашда алоҳида аҳамият касб этади. Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўўрисидаги кодексининг 88-моддасида "Дала ва аҳоли пунктларида анғиз, хазон ва шох-шаббаларни ёки ўсимликларнинг бошқа қолдиқларини ёқиб юбориш, атмосфера ҳавосини зарарли моддалар билан ифлослантиришга олиб келса, фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг уч бараваридан беш бараваригача, мансабдор шахсларга эса — беш бараваридан ўн бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади", дея алоҳида таъкидланган. Шу билан бирга, ёнғин содир бўлиши оқибатларидан келиб чиқиб жиноий жавобгарлик ҳам мавжуд. Шундай экан, фуқаролар, маҳалла фаоллари соғлом экологик вазиятни сақлаш ишларидан четда қолмаслиги лозим. Экологик қоидаларни бузган шахслар аниқланишида маҳалла фаолларининг роли жуда ҳам муҳим.

   Азиз ҳамюртлар! Атроф-муҳит муҳофазасига фақат куз фаслида эмас, балки йил давомида эътиборли бўлайлик. Она табиатни асраб-авайлашга, уни ифлослантирмасликка ҳар биримиз ўз ҳиссамизни қўшайлик.

Шаҳноза ЮЛДАШЕВА.

скачать dle 12.0
Вернуться назад