DataLife Engine > Жамият > ЯНГИЛАНАЁТГАН ЖИЗЗАХ

ЯНГИЛАНАЁТГАН ЖИЗЗАХ


20-07-2020, 08:52. Разместил: User

   — Бугун бутун мамлакатимизда янгиланишлар бўлаётгани каби Жиззах воҳасида ҳам мислсиз ўзгаришлар рўй бераётир, — дейди вилоят қурилиш бош бошқармаси бошлиғи Эргаш Қўлдошев. — Айни дамда 12 та туман ва вилоятимизнинг маъмурий маркази бўлган Жиззах шаҳри улкан қурилиш майдонига айланган.Ҳозирда 6 та шаҳар, 41 та шаҳарча ва 290 та аҳоли пунктлари ҳамда Жиззах шаҳрининг бош режалари "Ўзшаҳарсозлик ЛИТИ" давлат унитар корхонаси томонидан ишлаб чиқилди. Амалга оширилаётган бунёдкорлик ишлари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 30 сентябрдаги "Жиззах шаҳрининг 2030 йилгача бўлган давр учун бош режасини тасдиқлаш тўғрисида"гиҚарори асосида олиб борилаётир.

   Жиззах шаҳрининг чегара лойиҳаси тегишли вазирликлар билан келишилди. Лойиҳа Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик Палатасига тасдиқлаш учун киритилди. Вилоятимизда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил4 декабрдаги "Шаҳарлар, шаҳар посёлкаларининг бош режаларини, қишлоқ фуқаролар йиғинлари ҳудудларининг меъморий режалаштиришни ташкил этиш лойиҳаларини ишлаб чиқиш ҳамда амалга татбиқ этиш тўғрисида"ги Қарори ижроси юзасидан ҳам амалий ишлар олиб борилаётир. Мазкур ҳужжатга асосан, "Ўзшаҳарсозлик ЛИТИ" давлат унитар корхонаси 2013-2014 йиллардаҒаллаорол, Зомин, Пахтакор шаҳарлари ва Зафаробод шаҳарчасининг бош режа лойиҳаларини ишлаб чиққан эди. Айни пайтда мазкур шаҳарларда олиб борилаётган қурилиш, ободонлаштириш ишлари ниҳоясига етказилди.

   — Бу йил шаҳарсозлик ҳужжатларини ишлаб чиқиш манзилли дастурига кўра вилоятимизда тизимли ишлар олиб борилаяпти, — давом этди Эргаш Қўлдошев. — Унга асосан 2020 йилда Ғаллаорол туманидаги Лалмикор ва Пахтакор туманидаги Гулзор шаҳарчалари ва вилоятимиздаги 7 та маҳалланинг бош режа лойиҳалари ишлаб чиқилаётир.

   Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 2 февралдаги "2018-2022 йилларда аҳоли пунктларини бош режалар билан таъминлаш, лойиҳа ташкилотлари фаолиятини яхшилаш, шунингдек, шаҳарсозлик соҳасида мутахассислар тайёрлаш сифатини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори ижроси юзасидан ҳам бир мунча ишларамалга оширилди. Мазкур ҳужжатга кўра, 2018 йилда Дўстлик шаҳри, Зарбдор шаҳарчаси ва 2019 йилда Ўсмат ва Боғдон шаҳарчаларининг бош режалари ишлаб чиқилиб, бугунги кундабош режа асосида қурилаётган чинакам шаҳар кўринишига келтирилди.


   Шуни ҳам таъкидлаш лозимки, Ғолиблар шаҳарчасининг бош режаси (1990 йилда) Учтепа шаҳарчаси (1995 йилда) ва Баландчақир шаҳарчасининг бош режаси тўлиқишлаб чиқилмаган эди. Ўша даврдаги бош режа бугунги кунга келиб маънан эскирганлиги ва муддати ўтганлиги сабабли бу йил қайта ишлаб чиқиш учун дастурга киритилди.

   — 2020 йилги инвестиция дастурига вилоятимизда жами 110 та объект киритилган, — дейди бошқарма бошлиғиЭргаш Қўлдошев. — Уларнинг 27 таси йилдан-йилга ўтувчи бўлса, 83 таси янгидан қурилиши бошланган объектлардир.Инвестиция дастурига кўра, бу йил 19 та умум-таълим мактаби, 17 та мактабгача таълим, 16 та соғлиқни сақлаш муассасалари, 15 та бошқа объектлар қурилмоқда.Бундан ташқари,2 та олий таълим муассасаси ва 11 та мелиорация, 11 та ирригация иншоотларида иш қизғин бормоқда.Вилоятдаги 9 та ичимлик суви таъминоти ва оқова сув тизими, 4 та спорт, 4 та автойўл қурилиши ва 2 та ҳарбий қисм объектлари ҳам инвестиция дастурига киритилган.

   Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 4 апрелдаги 41-сонли баённомасига асосанинқирозга қарши чора-тадбирларга мувофиқ вилоятимизда инвестиция дастурига қўшимча 38 та объект қурилиши киритилди. Ҳозирги кунда жами 144 объектқурилиш соҳасидаги ҳудудий назорат инспекцияси томонидан рўйхатдан ўтказилди.

   2020 йилги дастурга киритилган 249 та кўп квартирали арзон уй-жойларнинг 13 таси "Қишлоқ қурилиш инвест" ИК томониданбунёд этилаяпти. Бундан ташқари, 10 та тўрт қаватли ва 3 та беш қаватли уй жойлар қурилиши "Шаҳар қурилиш инвест" ИК томонидан олиб борилаяпти. Энг муҳими, бу йил 236 хонадон жойлашадиган беш, етти ва ўн олти қаватли кўп квартирали арзон уй-жойлар қурилишига киришилди. Айни вақтда барча қурилиш объектларида бунёдкорлик ишлари жадаллик билан олиб борилаётир.

   Вилоятимизда амалга оширилаётган қурилиш ва бунёдкорлик ишлари кўлами кундан кунга кенгайиб бораяпти. Жиззах шаҳрида бунёд этилган вилоят қўғирчоқ театри, унинг рўпарасида қад ростлаган вилоят қурилиш бош бошқармаси ва шунга ўхшаган ўнлаб бинолар замонавийлиги, шаҳарсозликнинг сўнгги ютуқлари асосида, миллий меъморчиликталабларини ўзида мужассамлантирганлиги билан юртдошларимиз эътиборини тортаётир.

Бекпўлат ТОҒАЕВ.

("Жиззах ҳақиқати")

Муаллиф олган суратлар.
скачать dle 12.0
Вернуться назад