DataLife Engine > Жамият > ОНА КАБИ АЗИЗ, АРДОҚЛИ

ОНА КАБИ АЗИЗ, АРДОҚЛИ


3-06-2020, 10:56. Разместил: User

   Табиатни асраш — бу келажакни асраш демакдир. Ахир атрофмуҳит тозалиги, табиий неъматлар барқарорлиги инсоният учун нафас янглиғ яқин. Дунёда рўй бераётган тўфону бўронлар, тошқинлар бугун бизга ҳам бегона бўлмай қолаётир. Буларнинг бари экологияни асраш кераклигини тобора эслатмоқда. Вилоят Экология ва атрофмуҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси бошлиғининг ўринбосари Анвар ҚУВОНДИҚОВ билан суҳбатимиз ана шу мавзуда бўлади.

   — Вилоятимизда табиатни асраш бўйича қандай ишлар қилинаяпти?

   — Юртимизда табиат бойликларини асраш, ўсимлик ва ҳайвонот оламини муҳофаза қилиш, атмосфера ҳавосини, ер, сув ресурслари, ер ости бойликларини асраб авайлаш борасида тизимли ишлар йўлга қўйилган. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йилнинг 30 октябрда"2030 йилгача бўлган даврда Ўзбекистон Республикасининг атрофмуҳитни муҳофаза қилиш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида"ги Фармонининг қабул қилиниши бу борада қўйилган муҳим қадамлардан бири бўлди. Мазкур ҳужжатга кўра, мамлакатимизда атрофмуҳит объектларини, атмосфера ҳавоси, сув, ер, тупроқ, ер қаъри, биохилмахиллик, қўриқланадиган табиий ҳудудларни антропоген таъсир ҳамда бошқа салбий омиллардан сақлаш, сифатини таъминлаш зарурлиги белгиланган. Қўриқланадиган табиий ҳудудларни кенгайтириш, заҳарли кимёвий ва радиоактив моддалардан экологик хавфсиз фойдаланишни таъминлаш, чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга оширишнинг экологик хавфсиз тизимини яратиш шулар жумласидандир.

   — Сайёрамиздаги биохилмахиллик табиат қонунларининг бир маромда кечишини таъминлайди. Браконьерлардан ўсимлик ва паррандаю жониворларни асрашда қандай ишлар муҳим?

   — Инсоният олдидаги долзарб вазифалардан бири — табиатга оқилона муносабатда бўлиш, глобал экологик инқирозга йўл қўймаслик ҳисобланади. Республикамизда 8 та давлат қўриқхонаси: Чотқол, Зомин, Нурота, Ҳисор, Китоб, Сурхон, Зарафшон, Қизилқум, 2 та миллий табиат боғи: УгомЧотқол миллий табиат боғи, Зомин миллий табиат боғи мавжуд. Битта Қуйи Амударё давлат биосфера резервати, 13 та давлат буюртмахоналари, 7 та давлат табиат ёдгорлиги ва ҳайвонларни кўпайтиришга мўлжалланган 3 та "Жайрон" экомаркази бор. Бухоро ва Навоий вилоятларида жойлашган 2 та йўрғатувалоқ табиий жониворларни парваришлаш жойлари фаолият кўрсатмоқда. Шунингдек, 83 та маҳаллий аҳамиятга эга муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар мавжуд. Бу ҳудудларда миллий ҳамда халқаро "Қизил китоб"ларга киритилган 181 турдаги ҳайвон, 400 турдаги ўсимлик давлат ҳимоясига олинган.

   Вилоятимизда жойлашган Зомин давлат қўриқхонаси ноёб арчазорларини ва у ердаги ҳайвонот дунёсининг табиий сақланишини таъминлаш мақсадида 1928 йилда Туркистон тоғ тизмасида Зомин тоғ арчазорлари давлат қўриқхонаси ташкил этилди. Бу ерда 700 турга яқин ўсимликлар ўсади. Уларнинг 13 тури Ўзбекистон Республикаси "Қизил китоби" га киритилган, 48 тури Ғарбий Туркистон эндемик турлари ҳисобланади. Бугунги кунда 105 оила 531 туркумга мансуб 1216 тур ўсимликлар учраб, уларнинг 21 тури Ўзбекистон Республикасининг "Қизил китоби"га киритилган. Бу ерда шифобахш ўсимликларнинг 20 турдан ортиғи ўсади. Қўнғир айиқ ва Туркистон силовсини Халқаро табиатни муҳофаза қилиш Иттифоқининг "Қизил китоби"га киритилган. Арчали кенгликлар қушларга бой. Юқори тоғликлар, арча зонасида айиқларни болалари билан учратиш мумкин, улар бу ерда кўп учрайди. Хилват жойларда Туркистон силовсинининг шитиршитири эшитилади. Бу табиий ва жонли бойликларни асраш одамзодни ер юзидаги турли бўҳронлар ва офатларданасрашда муҳим омиллардан биридир.

   Табиат боғлари ходимлари нафақат ўз ҳудудидаги табиий бойликларни асраш, балки аҳоли ўртасида бунинг инсон учун нечоғли фойдали эканлигини тушунтириш, биохилмахилликни сақлаш билан боғлиқ тарғиботташвиқот ишларини ҳам олиб бораётгани таҳсинга лойиқ.

   — Атрофмуҳит муҳофазасида чиқиндилардан холилик долзарбдир, бунга фикрингиз?

   — Чиқиндиларни ўз вақтида олиб кетиш, ариқлар, контейнерлар атрофига тўкилиб ётишидан халос бўлиш — табиатни асрашда, турли касалликлардан сақланишда муҳим ҳисобланади. Бугун вилоятимизда 294 та маҳалла ва қишлоқ фуқаролар йиғинлари мавжуд бўлиб, улардаги 232 036 та хонадон вилоят Экология ва атрофмуҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси қошидаги "Тоза ҳудуд" давлат унитар корхонасининг мижозлари ҳисобланишади. Корхона томонидан вилоятдаги 169 та маҳалла, қишлоқ ва шаҳарча фуқаролар йиғинларидаги625 168 нафар аҳолига корхонада мавжуд 84 та автотранспорт воситалари ёрдамида қаттиқмаиший чиқиндиларини тўплаш ва ташиб кетиш хизматлари кўрсатиб келинмоқда. Буларни олиб чиқиб полигонларга жойлаштириш соҳасига тадбиркорликни кенг жалб қилиш мақсадида кластерларни жорий қилиш ҳам самарали натижа бермоқда. "Eko Hause" кластери масъулияти чекланган жамияти Жиззах шаҳри ҳудудидаги 22 та маҳалла фуқаролар йиғинларидаги аҳолига қаттиқмаиший чиқиндиларини тўплаш ва ташиб кетиш хизматлари кўрсатиб келаяпти.

   — Ёш авлодга кўчакўйлар тозалиги, табиатга ҳурмат муносабатини шакллантириш ҳам муҳим аҳамиятга эга. Шундай эмасми?

    — Албатта, атрофмуҳит мусаффолигига эришиш ва экологик муаммоларнинголдини олишда аҳолининг, айниқса, ўсиб келаётган ёш авлоднинг экологикмаданиятини ошириш муҳим аҳамиятга эга. Зеро, ўсибкелаётган ёш авлод табиат ҳақидаги билимларни эгаллаб, теваракатрофнинг нозиклигини, унинг гўзалликларини қалбан ҳис қила олсагина, она Ватанга, унинг табиатига муҳаббати ошади. Бундай масъулиятли вазифани ҳалқилиш учун ўқитувчидан соҳа бўйича чуқур билимга, педагогик маҳоратга,юксак экологик маданиятга эга бўлиш, шунингдек, тинимсиз изланиш, ўрганиш талаб қилинади. Халқимизда табиатга бўлган эҳтиром тарих каби кўҳнадир. Экологик таълимтарбияни юзага келтирувчи масканлардан яна бири, бу — маҳалла.Шу маънода, азалий қадриятларимиздан бўлмиш умумхалқҳашарларини ўтказиш ва уларга ёшларни кўпроқ жалб этиш айни муддао.Ушбу олдимизга қўйилган мақсадларни уддалай олганимиздаЖиззахимизни тоза ва озода шаҳарга айлантира олган бўламиз.

Холниса РАҲМОНҚУЛОВАсуҳбатлашди.

скачать dle 12.0
Вернуться назад