DataLife Engine > Жамият > Аждодлар жасоратининг тимсоли

Аждодлар жасоратининг тимсоли


14-05-2020, 13:49. Разместил: User

   Юртимизда 9 Май — Хотира ва Қадрлаш куни ўзига хос усулда байрам қилинди. Тошкент шаҳрида янгидан бунёд этилган Ғалаба боғидаги тадбирда республикамиздаги уруш ва меҳнат фахрийлари қатори вилоят ҳокими Э.Салиев етакчилигидаги вилоятимиз вакиллариҳам онлайн тарзда иштирок этдилар.

   Жиззах шаҳридаги "Ўрда" экологик боғидаги анфитеатрга ўрнатилган катта экран қаршисига йиғилганбир гуруҳ Иккинчи жаҳон уруши ва меҳнат фронти қатнашчилари давлатимиз раҳбарининг табригини тингладилар.

   — Фашизм устидан қозонилган ғалабанинг нақадар аҳамиятли эканлигини сўз билан ифодалаш қийин, — дейди тадбир иштирокчиси, ғаллаороллик уруш фахрийси Отабой Омонов. —Унинг нечоғли улуғлигини Президентимиз ўз нутқида батафсил очиб берди. Мамлакатимизда ҳар доим уруш фахрийларига катта эътибор берилган. БироқПрезидентимизнинг нутқини тинглаб, эътибор бериш дегани фақат кексаларга яхши шароит яратиш, мукофотлашгина эмас, балки инсоният тарихидаги энг катта урушда халқимизнинг ғалабага қўшган ҳиссасига тўла баҳо бериш, унинг аҳамиятини ёшларга етказиш эканлигига амин бўлдим. Айнан шу мақсадда пойтахтимизда Ғалаба боғи барпо этилиб, шон-шуҳрат музейи ташкил этилгани жуда катта савоб иш бўлди.

   Йиллар ўтгани сайин уруш даҳшатларини бошидан кечирганлар тобора камайиб бораётир. Вилоятимиздан фронтга сафарбар этилган 39 минг 620 нафар йигитларнинг 28 минг 212 нафари жангларда турли жароҳатларолиб,урушдан мажруҳ бўлиб қайтдилар. 11 минг 408 нафар асл йигитлар эса жангоҳларда жон бердилар.

   — Пойтахтимиз Тошкентда ўтказилган буюк Ғалабанинг 75 йиллиги ҳамда Хотира ва Қадрлаш кунига бағишланган тантанали маросимда иштирок этишга муяссар бўлдим, — дейди бахмаллик уруш ветерани Ғиёс ота Бекамов. —Ойнаи жаҳонда Президентимиз бизни, биз эса давлатимиз раҳбарини кўриб, тинглаб турдик. Карантин туфайли узоқдан бўлсада, шундай дийдорлашув насиб этганидан барчамиз беҳад мамнун бўлдик.

   Уруш хотиралари, қаҳрамонларга қўйилган ёдгорликлар, улар ҳақидаги китоблар шунчаки томоша қиладиган нарса эмас, балки, Ватанимиз тарихидир. Унда халқимизнинг қаҳрамонлиги, Ватанга муҳаббати акс этган. Президентимиз нутқида бу ишнинг нечоғли зарурлиги ҳаётдан олинган аниқ мисоллар билан кўрсатиб берилди. Буюк ғалабанинг 75 йиллик қутлуғ айёмида Ватан учун қурбон бўлган юртдошларимиз хотирасини абадийлаштириш бўйича қилинган савобли ишлар ўтганларнинг руҳларини шод этди. Халқимизнинг асл фарзандларига бўлган ҳурматини янада оширди.

Бекпўлат ТОҒАЕВ.
скачать dle 12.0
Вернуться назад