DataLife Engine > Жамият > “КОРОНАВИРУС ҚАЧОН ЎЛАДИ, БОВА?”

“КОРОНАВИРУС ҚАЧОН ЎЛАДИ, БОВА?”


27-04-2020, 10:38. Разместил: User

   Олти ёшли набирам Бибисоранинг даб-дурустдан мени саволларга қўмиб ташлаши ҳам ҳайрон қолдирди, ҳам севинтирди, ҳам ўйлантириб қўйди.

   —Мубина, Моҳи, Зоҳи билан ўйнай десам кўчага чиқмай қўйишди. Бувам айтдилар, эшикка чиққанни коронавирус, ниқоби бўлмаса милиса опкитиб қолар экан.

   —Коронавирусниқаердан биласан? —сўрайман набирамдан.

   —Телезорда ҳар куни кўрсатаптики, барий ранг нарса қўлдан-қўлга ўтса, одамга касал юқади...

Диванчаси ёнида ҳамшира ролида ўзи ва қўғирчоғига ниқоб таққан набирамни секин кузатаман.

   —Биз сиз учун ишдамиз, сиз биз учун уйда қолинг! деб қўғирчоғини огоҳлантиради.

Расм дафтари тўлиб, қутича, катак, йўл-йўл дафтарлари саҳифаларини малика, келинчак, қизалоқлар суратини чизиб, тўлдириб ташлаган набирамни яна саволга тутаман.

   —Расмдагилар кимлар?

   —Манови Шаҳло боғчапам. Бу Элнура, буниси Солиҳа билан Шаҳноза. Дугоналаримни жуда соғиндим...

   Гарчи“Болажон”да мультфильм, телефонда сичқон-мушук ўйинини кўрса ҳам, қалам, ручка олиб чизиш, ёзиш қилса ҳам эркатойимнинг барибир уйда зерикаётганини ҳис қилдим. Набирамнинг шу муштаккина юрагининг сиқилаётганини кўриб эзилиб кетдим.

Зоир ЭРГАШЕВ.
скачать dle 12.0
Вернуться назад