DataLife Engine > Жамият > МЕҲР ҚОЛУР, МУҲАББАТ ҚОЛУР

МЕҲР ҚОЛУР, МУҲАББАТ ҚОЛУР


5-12-2018, 16:37. Разместил: User Жиззах шаҳридаги «Яккасарой» тантаналар мажмуасида 3 декабарь—Халқаро ногиронлар кунига бағишланган тадбир бўлиб ўтди. Вилоят ҳокимлиги, Ўзбекистон Ногиронлар жамияти вилоят бўлими бошқаруви ҳамда бир қатор ҳамкор ташкилотлар томонидан уюштирилган анжуманга 400 нафардан зиёд ҳамюртларимиз таклиф этилди.
Меҳр-мурувват тадбирида ногиронларни ижтимоий жиҳатдан ҳимоялаш, уларни қўллаб-қувватлаш борасида вилоятимизда амалга оширилаётган кенг кўламли ишлар хусусида сўз борди. Вилоятимизда истиқомат қилаётган 24116 нафар ​ногиронларнинг турмуш шаротларини яхшилаш, уларни фойдали меҳнатга жалб этиш, уй-жойга бўлган эҳтиёжини қондириш борасида тизимли тадбирлар амалга оширилаяпти.
Тадбир давомида 16 нафар ногиронларга аравачалар, бир қатор тадбир эҳтиёжманд иштирокчиларгахомийларнинг совғалари топширилди. Шу куни ногиронлар жамиятининг Шароф Рашидов тумани бўлимининг раиси Тошбуви Баҳодировага иккинчи даражали, жамият аъзоси Юсуф Бегматовгабиринчи даражали «Меҳнат фахрийси» кўрак нишони топширилди.
​Бир пиёла чой устида уюштирилган анжуманга санъаткорларнинг куй-қўшиқлари ўзгача шукуҳ бағишлади. Тадбирда вилоят ҳокимининг ўринбосарлари Э.Исматов, Н.Мухторовалар иштирок этишди.
                                                                                                             Ботир ҚУДРАТОВ.
​​

скачать dle 12.0
Вернуться назад