DataLife Engine > Жамият > СИЗГА ТАЪЗИМ — УСТОЗЛАР

СИЗГА ТАЪЗИМ — УСТОЗЛАР


5-10-2021, 08:07. Разместил: User

   Бугунги кунда мамлакатимизда мактабгача таълим муассасалари фаолиятини тубдан такомиллаштириш, улар ўртасида ўзаро рақобатни таъминлаш, соҳада хусусий секторнинг иштирокини ошириш борасида кенг қамровли чора-тадбирлар амалга оширилаяпти. Натижада чекка ҳудудларда ҳам замонавий шарт-шароитларга эга, бир нечта хорижий тилларни ўргатишга ихтисослашган янги-янги боғчалар иш бошламоқда. Уларнинг аксарияти тадбиркорлар томонидан ишга туширилаётгани ҳам эътиборга молик.

   Шароф Рашидов туманидаги 20-сонли давлат мактабгача таълим муассасаси ташкил этилганига ҳали кўп вақт бўлмаган бўлсада. Муассаса аъзолари ўз ўрнини топа олди. Тажрибали педагоглардан ташкил топган жамоа болажонларнинг мазмунли таълим-тарбия олишлари учун барча шароитларни яратди.

   Муассаса 100 ўринга мўлжалланган. Ота-оналарнинг талаб ва истакларини инобатга олган ҳолда бугунги кунда 210 нафар болажонлар қамраб олинди. Болажонларга бошланғич билимларни бериш билан бир қаторда, хорижий тилларни ўргатиш, санъат ва спортга бўлган иштиёқини оширишга асосий эътиборни қаратмоқдамиз.

   1-октябрь – Ўқитувчилар ва мураббийлар куни муносабати билан «Сизга таъзим — устозлар» деб номланган маданий-марифий тадбир ташкил этилди. Тадбирда «Туқчилик» маҳалла фуқаролар йиғини фаоллари, ота-оналар ташриф буюрди. Болажонларнинг она-Ватан, тинчлик, болаликнитараннум этувчи куй-қўшийлар, турли саҳна кўринишлари билан саҳналаштирилган чиқишлари барча томошабинларни қувонтирди. Айниқса, чаққонлик, эпчилликда ўзларини крсатишга шайланган ўғил болаларнинг арқон тортиш, турли жамоавий эстафета баҳслари қизиқарли беллашувларга бой бўлди.

Тадбир якунида фаол болажонларнинг бир гуруҳига таълим ташкилоти томонидан фахрий ёрлиқлар топширилди.

Лазиз МАМАТҚУЛОВ

Суратда: тадбирдан лавҳалар

                                                                                                          Муаллиф олган суратларскачать dle 12.0
Вернуться назад