DataLife Engine > Жамият > КАМСИТИЛИШГА ЙЎЛ ҚЎЙИЛМАЙДИ

КАМСИТИЛИШГА ЙЎЛ ҚЎЙИЛМАЙДИ


1-11-2018, 13:33. Разместил: User
Жиззах шаҳридаги “Grand Hotel Uzbekistan” меҳмонхонасида Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг “Хотин-қизлар ҳуқуқлари камситилишининг барча шаклларига барҳам бериш тўғрисида”ги (CEDAW) Конвенцияси юзасидан Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси, БМТнинг Аҳолишунослик (UNFPA) жамғармаси ва Буюк Британиянинг Ўзбекистондаги элчихонаси ҳамкорлигида икки кунлик тренинг ташкил этилди.
Унда вилоят хотин-қизлар қўмитаси, адлия, ички ишлар, халқ таълими, ўрта махсус касб-ҳунар таълими бошқармалари, вилоят касаба уюшмаси федерацияси, “Оила” илмий-амалий тадқиқот маркази, “Истиқболли авлод” нодавлат нотижорат ташкилоти, сиёсий партиялар ва оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.
“Хотин-қизлар ҳуқуқлари камситилишининг барча шаклларига барҳам бериш тўғрисида”ги Конвенцияси 30 бобдан иборат. Иштирокчилар 3 гуруҳга бўлиниб мазкур бобларга изоҳ беришди.
                                                                                                   Гулчеҳра ХИДИРОВА.
                                                                                                   Муаллиф олган сурат.скачать dle 12.0
Вернуться назад