Регистрация Войти
Вход на сайт
Качественные бесплатные шаблоны dle скачать с сайта
Реклама
» » БИЛМАЙИН БОСДИМ ТИКОННИ...

БИЛМАЙИН БОСДИМ ТИКОННИ...

24-11-2020, 15:55
Автор: User
Просмотров: 159
Комментариев: 0
Версия для печати

   Вилоят ИИБ ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир давомида Жиззах шаҳридаги Халқобод маҳалласида яшовчи, 1998 йилда туғилган Х.Б.нинг Бирлашган Араб Амирликлари, Малайзия ва Таиланддаги тунги клуб ва фоҳишахоналарга мамлакатимизда яшовчи аёлларни жўнатиш билан шуғулланиб келганлиги аниқланди.

   У Фарғона, Самарқанд, Сурхондарё, Бухоро ва Жиззах вилоятларида истиқомат қилувчи қизларни интернет тармоқлари орқали ёллаб, уларга Таиландда ойига 15-20 минг АҚШ доллари миқдорида пул топиш мумкинлигига қизиқтиради. Чет элга бориш истагини билдириб, ёлланган қизларга Тошкент шаҳрида яшовчи Зебо исмли аёл орқали "Тошкент-Бангкок" йўналиши бўйича қатновчи самолётга авиачипталар юборади.Бангкок шаҳрида қизларни кутиб олиб, шаҳардаги виллага жойлаштирган.

   Сўнгра қизларга уларни олиб келиши учун 3000 АҚШ доллари харажат қилганлигини, уни тўлаш учун "Наша" номли диско клубда ярим яланғоч ҳолатда рақсга тушишлари, мижозлардан бир кунга 300-500 АҚШ долларидан олиб, жинсий алоқада бўлишлари кераклигини тушунтиради. Бундан ташқари, ҳар бир қиз 8000 АҚШ доллари ишлаб бериши лозимлигини, Таиланд давлати миграция хизмати раҳбари ва бошқа полицияходимлари ҳамда шаҳардаги бошқа кўча безорилари билан алоқаси зўрлигини таъкидлаб қўяди. Агар улардан қайси бири унинг айтганларига кўнмаса, уларга топшириб юбориш билан қўрқитган. Чет элда иложсиз қолган, тил ва нотаниш шаҳардаги ҳаёт тартибини билмаган, қайтиш учун пули бўлмаган қизлар унинг барча шартларига рози бўладилар.

   Улардан бири — Кимё исмли қиз 1996 йилда Фарғона шаҳрида туғилган. Маълумоти ўрта махсус, турмушга чиқмаган. У жорий йилнинг 12 январидан 3 мартига қадар Таиланд давлатида "Наша" номли тунги клубда фоҳишалик қилиб, Х.Б.га 8000 АҚШ доллари ишлаб берган. Эндигина 20 ёшга тўлган Сабрина эса Жиззах шаҳрида туғилган. "Инстаграм" тармоғида ўз номига профиль очган. 2017 йил 8 августдан 2020 йил 30 июнь кунига қадар Таиланд давлатига бориб, "Наша" номли клубда фоҳишалик қилган. 21 ёшли Жамила эса Тошкент шаҳрининг Олмазор туманидан. "Инстаграм" тармоғида ўз номига профиль очган. У 2019 йилнинг 9 ноябридан 2020 йилнинг 3 июнига қадар Таиландда номаъқул ишлар билан шуғулланган.

   Ҳаром йўл билан топилган пуллар эвазига бу жиноятчи аёл уй, савдо дўкони ва 2 дона "Жентра" автомашинаси, турли тилла ва қимматбаҳо тақинчоқлар сотиб олган.

   Ниҳоят Х.Б.нинг жиноий қилмишлари фош этилди. Таиландга сотилган 12 нафар фуқаронинг шахси аниқланди. Уларнинг 9 нафари бу аёлнинг устидан ички ишлар идораларига ариза билан мурожаат қилган.

   Мазкур ҳолат юзасидан фуқаро Х.Б.га нисбатан 2020 йил 3 октябрь куни Жиззах шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги ТБ томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 135-моддаси 2-қисми "б" банди билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

  Шу ўринда таъкидлаш жоизки, халқимизнинг "Билмайин босдим тиконни, тортадурман жабрини" деган пурмаъно мақоли бугунги кунда ҳам аҳамиятини йўқотган эмас. Тўғри, мамлакатимизда фуқароларнингҳуқуқ ва эркинликлари тўлиқ таъминланган. Лекин бу ҳар ким хоҳлаган ишини қилаверади дегани эмас. Баъзи ёшларда ҳуқуқий маданиятнинг пастлиги одам савдоси билан шуғулланаётган жиноятчиларга қўл келмоқда. Бундай кабиҳ кимсалар ҳали ҳаётнинг аччиқ-чучугини татиб кўрмаган, бойлик орттиришга ҳавасманд бўлган ёш қизларни йўлдан уриб, уларни алдаб, ўзга юртларда сарсон-саргардон қилаяптилар. Ҳақли савол туғилади: бу қизларнинг ота-оналари, яқинлари қаёққа қарашаяпти?! 20-22 ёшли қизларни тарбиялаш, уларнинг юриш-туришидан хабар олиб туриш ота-оналарнинг бурчи, вазифаси эмасми?! Наҳотки, пул, мол-дунё деб гулдек қизларини ўтга отишса?! Ачинарлиси, бу қизларнинг деярли барчаси ҳали турмуш қурмаган. Уларнинг бир оилада суюкли келин, севимли ёр, меҳрибон она бўлишга ҳаққи бор-ку! Жиноятчи албатта жазо-сини олади. Лекин алданган қизлар ҳаётини қандай қуриб олади? Уларни ҳар қадамда виждон азоби қийнамайдими?! Ёшларимизни қабиҳ ниятли кимсалардан асрайлик, уларнинг алданиб қолмаслиги учун янада ҳушёр ва огоҳ бўлайлик.

Рустам РАХМАТОВ,

вилоят ИИБ ходими,

катта лейтенант.

скачать dle 12.0
Рейтинг статьи:
  
Уважаемый посетитель, Вы зашли на сайт как незарегистрированный пользователь. Мы рекомендуем Вам зарегистрироваться либо зайти на сайт под своим именем.