Регистрация Войти
Вход на сайт
Качественные бесплатные шаблоны dle скачать с сайта
Реклама
» » “ОҚТОМ”ЛИК ҲАШАРЧИЛАРҲУЗУРИДА

“ОҚТОМ”ЛИК ҲАШАРЧИЛАРҲУЗУРИДА

20-10-2020, 11:50
Автор: User
Просмотров: 69
Комментариев: 0
Версия для печати

   Бугун вилоятимиз пахтазорларида қизғин меҳнат ҳукумрон. Барчанинг диққат эътибори азамат пахтакорларимиз пешона тери, қалб қўри билан етиштирилган ҳосилни нест-нобуд қилмасдан, ёғингарчиликларга қолдирмасдан тезроқ йиғиштириб олишга қаратилган.

   Бу йилги пандемия мамлакатимиз иқтисодига ҳам, халқимиз турмуш даражасига ҳам ўз салбий таъсирини ўтказмоқда. Пахта – мамлакатимиз иқтисодий қудратини мустаҳкамловчи стратегик аҳамиятга эга хом ашё. Мамлакатимиз бюджетига валюта тушумини кўпайтиришда пахтанинг алоҳида ўрни бор. Қолаверса, бугун пахта йиғим-теримида кўнгилли бўлиб иштирок этадиган ҳар бир оила ўз оила бюджетига яхшигина даромад ҳам тўплаб олиши мумкин.


   “Оқтом” маҳалласида вақтинча иш билан банд бўлмаган 150 нафар кўнгилли ҳашарчи теримчилардан ташкил топган 130-терим отряди ҳамда “Меҳнатобод” сув истеъмолчилар уюшмаси ҳудудидаги фермер хўжаликлари ишчиларидан ташкил топган 40-терим отрядлари Шароф Рашидов туманидаги “Мавлон ота” фермерхўжалиги пахтакорлари томонидан етиштирилган пахта ҳосилини тезроқ ёғин-сочинли кунларга қолдирмасдан териб олишда яқиндан туриб ёрдам бермоқдалар.

   - Ҳар куни маҳалламиздан 150 нафар кўнгилли ҳашарчилар пахта теримига чиқяпти, – дейди “Оқтом” маҳалла фуқаролар йиғини раиси Азамат Жуманазаров. – Теримчиларимиз кучи билан ҳар куни хирмонга 13-14 тоннагача “оқ олтин” териб тўкиляпти. Ҳашарчиларимизнинг баракали меҳнат қилишлари, яхши дам олишлари учун барча шарт-шароитлар яратилган. Фермер хўжалиги томонидан иссиқ овқат ташкил этилган. Бу борада биз ҳам қараб турмай, илғор теримчиларни ҳар куни турли совғалар билан тақдирлаб турибмиз. Бунда бизларни маҳалламиздаги саховатпеша тадбиркорлар, фермерларимиз қўллаб-қувватлаб турибди.

   Терим отряди ҳашарчилари ҳузурига борган кунимиз, ҳашарчилар учун ташкил этилган катта тадбир устидан чиқдик. Маҳалла ҳамда фермер хўжалиги бош бўлиб, тушликка катта қозонда ош дамланди. Тушлик вақти маҳалла ҳудудидаги 16-мактаб ўқувчи-ёшлари ҳашарчиларга ўз концерт дастурларини намойиш этиб, уларнинг кўнглига хушнудлик улашишди. Кунлик теримда ҳар куни хирмонга 120-130 килограммдан пахта териб тўкаётган Раъно Абдуллаева, Дилноза Солиева, Нилуфар Боймуродова, Зубайда Равшанова, Раъно Маҳамматқулова, Зоир Абриев, Дилафруз Ачилова, Матлуба Қаюмова, Алишер Тожибоев, Нодира Абдумуродова, Мунаввар Фармонова, Ҳафиза Холбўтаева, Элёр Абулқосимов, Ҳадича Ачилова, Шаҳноза Исаеваларга “Оқтом” маҳалласи томонидан қимматбаҳо совғалар топширилди.

   Пахта теримида иштирок этаётган ҳар бир теримчининг оила бюджетига яхшигина даромад қилиши учун алоҳида эътибор қаратилган. Терим пуллари нақд пул шаклида берилаётгани ҳам иш суръатининг юқори бўлишига ўз таъсирини кўрсатяпти.

   - Мен бу йилги пахта терими мавсумида оила бюджетига 6 миллион сўм даромад қилишни мақсад қилиб қўйганман, – дейди илғор теримчи Раъно Абдуллаева . Шу боис ҳар куни хирмонга 140-150 килограммдан пахта териб тўкяпман. Бу ҳар куни 140-150 минг сўм пул дегани.

   Бизларни яхши ишлашимиз учун барча шарт-шароитлар яратилган. Ҳар куни терим пулларимизни қўлимизга оламиз. Ишлайман, даромад топаман, деган одамга бундан ортиқ яна нима керак?

   Кеч кириб, секин-аста қуёш ўз ётоғига бош қўя бошлади. Теримчилар эса бирин-кетин терган пахтасини хирмонга топширишга йўл олишмоқда. Бугун далада меҳнат қилаётган ҳар бир теримчи ўзи териб тўкаётган ҳар бир грамм пахтаси пандемияни жиловлашда, мамлакатимиз иқтисодини юксалтиришда нақадар муҳим аҳамият касб этишини дилдан ҳис этиб меҳнат қилишяпти.

Рашид КАРИМОВ.

скачать dle 12.0
Рейтинг статьи:
  
Уважаемый посетитель, Вы зашли на сайт как незарегистрированный пользователь. Мы рекомендуем Вам зарегистрироваться либо зайти на сайт под своим именем.