Регистрация Войти
Вход на сайт
Качественные бесплатные шаблоны dle скачать с сайта
Реклама
» » АЁЛ – ГЎЗАЛЛИК ТИМСОЛИ...

АЁЛ – ГЎЗАЛЛИК ТИМСОЛИ...

19-10-2020, 16:35
Автор: User
Просмотров: 95
Комментариев: 0
Версия для печати

Аёл – ғамхўр она, меҳрибон опа-сингил, вафодор ёр, суюкли қиз. Аёлларсиз бахтимиз тўлиқ, бағримиз бутун, дастурхонимиз тўкин, ҳаётимиз тотли бўлмайди.

Шу боисдан бугун мамлакатимизда хотин-қизларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини янада кучайтириш, уларда тадбиркорлик ва ишбилармонликкўникмаларини шакллантириш, аёлларни кичик бизнес, оилавий тадбиркорлик, ҳунармандчилик фаолиятига кенг жалб этиш, уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш давлат сиёсати даражасига кўтарилди.

Натижада, бугун бирор бир соҳа, бирор бир тизим йўқки аёлларни у ерда учратмасак. Ижтимоий соҳа деймизми, саноатми, қурилишми, қишлоқ хўжалигими, қўйингки ҳар бир жабҳада аёллар қўлини, аёллар меҳнатини, қалб қўрини бериб, бир эркакдан зиёдроқ ишлаётганига жуда кўп ҳолларда гувоҳ бўлаяпмиз.


Ана шу соҳаларда фаолият олиб келаётган энг фаол тадбиркор, фермер ва ишбилармон хотин-қизлар бугун рағбатлантириб келинаяпти. Бу эса туманлар, шаҳар, вилоят кесимида ташкил этилаётган танловлар байрамона тусиб олаяпти. Ўзбекистон Либерал-демократик партияси, Савдо-саноат палатаси, Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси ҳамда Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши билан ҳамкорликда ташкил этилган ушуб “Ишбилармон аёл” кўрик-танловига кундан-кунга қизуқувчилар сафи ортаяпти.

Яқинда вилоятимиз болажонларига туҳфа этилган замонавий болалар театри биносида ушбу кўрик-танловининг вилоят босқичи бўлиб ўтди.

—Мамлакатимизда хотин-қизларга қаратилган эътибор ҳеч бир мамлакатда биздаги каби юқори даражада эмас. Бу эътибор узоқ қишлоқдаги чекка бир уйда ўтирган оддий аёл ҳаётида ҳам ўз ифодасини топмоқда, - дейди Дўстлик туманидаги “Арслон-Азиза” фермер хўжалиги раҳбари Феруза Бозорова – Бугунги танловда ташкилотчилар томонидан учинчи ўринни муносиб топилганим бунинг амалий натижасидир. Очиғи, меҳнатим бунчалик юксак қадрланади, деб ўйламаган эдим. Бунинг учун ташкилотчиларга, айниқса, партия вакилларига ўз миннатдорчилигимни билдираман. Зеро, бундай рағбатдан сўнг жуда руҳландик, янги режалар туза бошладик.

Танловда туман ва шаҳар босқичларида ғолиб бўлган 100 нафардан зиёд тадбиркор, фермер ва ҳунарманд хотин-қизлар ўз кўргазма маҳсулотлари билан иштирок этишди.

- Кейинги йилларда юртимизда аёлларимизнинг жамиятдаги ролини ошириш, уларга муносиб турмуш шароити яратиш борасида кўп ишлар қилинди. Бугун, тегишли дастурлар асосида аёллар тадбиркорлигини қўллаб-қувватлаш, бандлигини таъминлаш мақсадида имтиёзли кредитлар ажратилмоқда. Натижада, уларнинг бири қасаначи, ишбилармон ва тадбиркор бўлиб рўзғорини обод қилиб, тараққиётимизга ўз ҳиссаларини қўшмоқда, - дейди Ғаллаорол туманидаги “Меҳрангиз” масъулияти чекланган жамияти раҳбари Гулбаҳор Мамазияева. - Мен ҳам юртимизда тадбиркор ва фермерларга яратилаётган имкониятлардан самарали фойдаланиб, мазкур корхонани ташкил этдим. Бугунги кўрик-танловда ҳаъкамлар томонидан иккинчи ўринга муносиб топилганимдан хурсандман. Бугун менга берилган баҳо, корхонамизда меҳнат қилаётган юртдошларимизга берилган баҳо деб биламан. Шукрки, даромадимиз анча яхши, кундан кунга ошиб боряпти. Бундай танловлар эса бизни янада кўпроқ меҳнат қилишга ундайди.

Танловда ғолб бўлган хотин-қизлар энди пойтахтимизда ўтказиладиган республикаси босқичига қатнашиш ҳуқуқига эга бўлишди.

–Очиғи, ҳозир жудаям ҳаяжондаман. Чунки танловнинг 1-ўринига лойиқ деб топилдим. Бу каби эҳтиром, билдирилган юксак ишонч кучимизга куч, ғайратимизга ғайрат қўшди, - дейди Шароф Рашидов туманидан “Холмўмин-Зохид” фермер хўжалиги раҳбари Шарофат Нориева - Кўп йиллардан буён тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланаман. Ўтган давр мобайнида юртимиз ривожига, оиламиз даромадига муносиб ҳисса қўшишга ҳаракат қилдим. Ўзбекистонда ислоҳотларнинг янги даври бошланди. Ҳар куни яхши бир ўзгариш гувоҳи бўляпмиз. Бизнинг вазифамиз юрт равнақи, ватан тараққиёти учун хизмат қилишдир. Бу йўлда биз – тадбиркорларга, айниқса, аёлларга яратилган имконият, шароитлар етарли.

Бундан ташқари бешта “Йилнинг мурувватли ишбилармон аёли”, “Қишлоқ инфратузилмасини ривожлантираётган фермер аёл” номинациялари бўйича ҳам фаол хотин-қизлар рағбатлантирилди.

Лазиз МАМАТҚУЛОВ,

Суратда: тадбирдан лавҳалар.

Муаллиф олган суратлар

скачать dle 12.0
Рейтинг статьи:
  
Уважаемый посетитель, Вы зашли на сайт как незарегистрированный пользователь. Мы рекомендуем Вам зарегистрироваться либо зайти на сайт под своим именем.