Регистрация Войти
Вход на сайт
Качественные бесплатные шаблоны dle скачать с сайта
Реклама
» » ЮРАККА САНЧИЛГАН СЎЗ ВА ПИЧОҚ!

ЮРАККА САНЧИЛГАН СЎЗ ВА ПИЧОҚ!

16-09-2020, 09:47
Автор: User
Просмотров: 59
Комментариев: 0
Версия для печати

Савронбек билан Мадина севишиб турмуш қуришганлиги учунми, кўпчилик уларнинг ҳаётига ҳавас билан қарарди. Мадина болалар боғчасида тарбиячи, Савронбек ота касбини эгаллаб,дурадгорлик қилади.

Улар икки фарзандлик бўлишгач, Мадина қариндошларнинг гапгаштагига қўшилди. Дастлаб ҳарпана қилиб, ҳар ким ўзи ейдиган таомини пулини тўлайдиган гаштак бирикки йилда катта зиёфатга айланди. Ҳар ким уйида меҳмон кутадиган бўлди. Кейинроқ бу зиёфат пуллик бўлди. Тўлибтошган дастурхон учун юз минг сўмдан, "чёрная касса" учун "кўки"дан, яъни 100 АҚШ долларидан тўлайдиган бўлишди. Хуллас, гаштак қилган аёлнинг ошиғи олчи бўладиган бўлди. Лекин бу машварат уларнинг эрларига ёқмади. Эрхотинлар ўртасида даҳанаки "жанг"лар урчий бошлади.

— Мундоқ Сиз ҳам эркак бўлиб, "бобой"лардан ишлаб келсангиз бўлмайдими?! — дерди Мадина.

— Бобойинг нимаси, аҳмоқ хотин?!

— Вой, бунча ғалчасиз, "кўки"дан деяпман, дадаси, шуниям тушунмайсизми?

— Бу энағарнинг нечта номи бор, ўзи?!

— Устачилигингиздан фойда қолмади, қачон қарамай насияга ишлайсиз, жонга тегди...

— Ўчир чакагингни! Бу ота касбим.

— Одамларнинг эрлари иномарка машиналар олиб минаяпти, данғиллама уйлар қураяпти.Сиз нима қилдингиз, отангиздан қолган чолдеворнинг ичида ўтирибсиз. Яхшиям, шу уйни отангиз қуриб кетган экан, бўлмаса кўчада қолар эканмизда!

— Ўчир овозингни, чарчадим, бирпас дам олай.

— Дам олганча анави амакивачангизникига бориб, қоқиб берган шипирингизни пулини сўранг, туринг, бу ерда думалаб ётманг, яқинда гаштак навбатим келади.

Савронбек билан Мадина рўзғорни аранг учмауч қилиб тебратишарди. Яна гаштакчиларнинг иштаҳаси карнай бўлиб, йиғиладиган жамғармани 150 долларга чиқаришди. Бу орада Савронбекнинг ишлари унча юришмай қолди. Мадинанинг топгани гаштакка кетар, рўзғор эса кунданкунга пароканда бўлаётганди. Эрхотиннинг охирги машмашаси аянчли якунланди.

— Ҳов эркак, пул топиб келдингизми, эртага гаштагим бор, биласизми?!

— Ҳеч қандай пул йўқ, бирор дурустроқ иш ҳам чиқмаяпти.

— Аталангиз оқиб, шалпайиб юрсангиз иш чиқармиди?!

— Нима қилай? Мардикорчиликка чиқайми, энди...

— Керак бўлса чиқасиз, уйда оёқни узатиб ётадиган замон эмас ҳозир.

— Уй меники, хоҳласам ётаман, хоҳласам тураман, ишинг бўлмасин.

— Агар мен эркак бўлганимда, орномусдан бўларим бўлиб, уйдан чиқиб кетардим.

— Нимаа, ўз уйимдан ҳайдамоқчи бўлаяпсанми, манжалақи...

— Эркакнинг вазифаси пул топиш, рўзғорни обод қилиш, хотин, болачақани боқиш, шу иш қўлингиздан келмаяптими, унда Сизнинг керагингиз йўқ!

Бу сўзлар Савронбекнинг юрагига ўқдек санчилди. У шахд билан туриб ошхонага югурди, жаҳл билан ошхона пичоғини олиб келиб, жавраб ётганМадинанингчап биқинига санчди. Аёл бир зумда қонга беланди. Савронбек эса ток ургандек сесканиб кетди. Қилган ишидан пушаймон бўлиб йиғлаб, дод солди. Унинг овозини эшитиб, қўшнилар югуриб келишди. Мадина туман тиббиёт бирлашмасида кўрсатилган тиббий муолажаларга қарамасдан вафот этди. Савронбек узоқ муддатга қамалди.

Вилоятимиз туманларининг бирида содир бўлган ушбу воқеа кўпчиликни ҳушёрликка ундайди. Шу ўринда таъкидлаш керакки, кейинги пайтларда аёллар ўртасида урчиб бораётган гапгаштакларнинг ҳам меъёрида бўлгани яхши. Тўқликкашўхлик қилаётганларнинг охири вой. Мадинанинг ҳам ҳаракатларини оқлаб бўлмайди. Зеро, буюк мутафаккир бобомиз Алишер Навоий

Жаҳл аҳли била

кимки улфат бўлғай,

Ул улфати ичра

юз минг офат бўлғай.

дея бежизга лутф қилмаган.

Савронбекнинг қариндошлари қамоқхонага кўргани бориб, йигитнинг афсуснадоматларини эшитишди."Қилмишимдан мингминг пушаймонман. Пул, молдунё топилади, аммо инсон топилмас экан. Энди гулдек хотинимни тополмайман, фарзандларимни ҳам тирик етим қилдим. Аҳмоқ эканман, мени кечиринглар…


Васил ИЛЁСОВ.

скачать dle 12.0
Рейтинг статьи:
  
Уважаемый посетитель, Вы зашли на сайт как незарегистрированный пользователь. Мы рекомендуем Вам зарегистрироваться либо зайти на сайт под своим именем.