Регистрация Войти
Вход на сайт
Качественные бесплатные шаблоны dle скачать с сайта
Реклама
» » КОСТЮМ КИЙМАЙ МЕН ЎЛАЙ...

КОСТЮМ КИЙМАЙ МЕН ЎЛАЙ...

16-09-2020, 09:30
Автор: User
Просмотров: 46
Комментариев: 0
Версия для печати

1985 йил. Июль. Умри тугаб бораётган собиқ шўро тузумининг қайта қуриш (перестройка)га уринишлар даври.


Ғаллаоролдаги элеваторда иш қизғин. Элеватор ходимлари тунни тонгга улаб, охири кўринмайдиган қатор тиркамаларда келаётган тоннатонна ғаллаларни ҳисобкитоб қилишади. Бундай вазиятда килограмм ҳисоблашда маълум хатоликларга йўл қўйилади. Сир эмаски, баъзан атайин "адашиш" ҳолатлари ҳам кузатилади. Бундай "адашиш"ларни яхши фаҳмлайдиган туман амалдорлари ва қилни қирқ ёрадиган ҳуқуқ идоралари раҳбарлари уларга турли беминнат хизматларни буюриб туришарди.

Шундай кунларнинг бирида туман партия қўмитасининг биринчи котибитомонидан 7мактабда қирқ йил ўқитувчилик вазифасида ишлаган Аброр Камоловни 60 ёшлик юбилейи билан табриклаш тавсия этилди. Райком "Тўғри сўз, ҳалол, камтар ва зиёли инсон сифатида қишлоқда ҳурматэътибор қозонган бу ўқитувчига кексаю, ёш "домла", деб мурожаат қилишади...", — дея элеватор директори Азиз Расуловга қатъий топшириқ берди.

Юбилей тантанасида райком, корхона раҳбари ва ўринбосари Аброр Камоловга костюмшим ва зарҳал тўн совға қилишди. Ўқитувчининг меҳнати ва заҳматлари тилга олиниб, унинг шаънига маъноли ва мақтовли сўзлар айтилди. "Совға"ларнинг зўри ўқитувчи баҳонасида қаёққа кетганини билаверинг. Бунақаси бир марта эмас, албатта.

Орадан кўп ўтмай баъзи сабабларга кўра, "райком" лавозимдан озод этилди. Элеватордаги ноқонуний ишлар фош этилиб, Азиз Расулов устидан жиноий иш қўзғатилди. Бу иш кўлами тобора кенгайиб, жиддий тус олди. Ҳатто Аброр домлага ҳадя этилган тўн ва костюмшим ҳам шубҳа остига олинди. Умр бўйи бундай даргоҳларга қадам қўймаган муаллимнинг дастлаб туман, сўнг вилоят прокурорларининг текшириш ишларида қатнашишига, терговчиларнинг минг турли саволларига жавоб беришига тўғри келди. Домла: "Зора, менинг кўрсатмаларим, юбилейимда ҳурматли меҳмон бўлган укахонларимни айбини енгиллашишига сабаб бўлса, жувонмарг бўлиб, қамалиб кетмаса", (эҳ содда домлая) деган ниятда, қайси идорага чақиришмасин, "Лаббай", деб етиб борди. Бироқ вазият янада кескинлашиб, ишни республика прокуратураси якунлайдиган бўлди. Кўнгли ғаш бўлиб юрган домла шундай бўлишидан қўрққанди. Ахир, Тошкентга қатнашнинг ўзи бўлмайди. Устигаустак жуда чарчаган. Нафақага чиққач, даволанмоқчи эди. Бу чопачоплар, кутиш ва кўчада тановул қилишларга, санаторийга атаб жамлаган пули ҳам сарфланиб кетди.

Республика прокуратурасидан чақирув хати келгач, домланинг боши қотди. Яқиндагина олган нафақа пули катта рўзғор харажатларига аранг етганди. Қолаверса, турмуш ўртоғининг бироз мазаси йўқдек, уни шифокор кўригидан ўтказиб, уйда ичишига бўлсада доридармон олиб бериши керак. Камига набирасининг тўйи бўладиган, яна бир набирасининг туғилган куни яқин. Мучал ёшига бобобувисидан совғасалом дегандек...

Иложсизликдан қозиқдаги молини етаклади. Турмуш ўртоғи Маърифат хола: "Биттагина қозиқни ҳам бўшатиб қўймайлик. Жониворни сотманг, бошқа чораси чиқиб қолар", деб норози бўлишига қарамай бозорга кетди. Эртасига тонгсаҳардан йўлга чиқди. Айтилган манзилга бориб, кўрсатмаларини бериб қайтди. Энди чақиришмаса керак, деб ўйлади. Бироқ бир ҳафта ўтарўтмас яна чақирув қоғози келди. Шу вақтгача дардини ичига ютган Маърифат холанинг жағи очилди:

— Шу чопачопдан ортмай қолдингиз. Нимага сизга ёпишиб олишган?! Ёшларни илмли қилишга бағишлаган умрингиз учун биргина чопон беришганига шунча овора қилишга уялишмайдимиа? Шаҳарга қатнашнинг ўзи бўлмайди. У ерларда ичган сувиз ҳам, босган қадамиз ҳам пул бўлса...

— Ээ, қўйсангчи энди! Улар ҳам шундай бўлсин дебдими?! Бу ишни шунчалик чигаллашиб кетиши кимнинг тушига кирибди? — дея Аброр домла ичичидан ўзига сўз берди: "Охирги марта борганим бўлсин!".

Эртасига юбилейида совға қилинган ва бугунга қадар киймаган янги костюмшимни кийиб, Тошкентга жўнади. Йўлйўлакай "Узр, домла, хизматчилик", дея гап бошлаб, "Ростдан ҳам шу костюмшим ва тўнни совға қилишганми? Бунинг учун сиздан маълум миқдорда пул олинмаганми?" — деган мазмундаги саволларни қайтақайта бераверадиган терговчилардан безиб кетганлигини ўйлади.

Яна тергов бошланди. Яна ўша саволлар. Домла хонадагиларга бирбир қарадида, устидаги костюмни ечди. Кийимнинг ёққа қисмидан бир мушти орасида ушлаб, столга қўйди. Сўнг кўзойнагини тўғирлаб, унга бошданоёқ зеҳн солаётган терговчига қарадида:

— Юбилей қилмай мен ўлай! Костюм киймай мен ўлай! Бир йилдан бери сарсонмана. Шу укаларни ўрнига мени қамаб қўяқолинглар. Сарсонгарчиликлар бугун тугасин, — деб юборди...

Ҳамма шарақлаб кулиб юборди. Шушу домла судга қатнамайдиган бўлди.


Г.ҲАКИМЖОНОВА.
скачать dle 12.0
Рейтинг статьи:
  
Уважаемый посетитель, Вы зашли на сайт как незарегистрированный пользователь. Мы рекомендуем Вам зарегистрироваться либо зайти на сайт под своим именем.