Регистрация Войти
Вход на сайт
Качественные бесплатные шаблоны dle скачать с сайта
Реклама
» » МЕҲР УЧУН СОЛИҚ ЙЎҚ

МЕҲР УЧУН СОЛИҚ ЙЎҚ

21-01-2019, 16:10
Автор: User
Просмотров: 76
Комментариев: 0
Версия для печати
Биламизки, дунёда ҳамма нарса ҳисоб-китобли. Кўрилган манфаат учун даромад солиғи тўласак, бажарган хизмат учун ҳақ талаб қиламиз. Оддийгина - уйда иссиқ чой ичиб, мириқиб телевизор кўриш учун ҳам пул - солиқларни вақтида тўлаган бўлишимиз керак.
Олий ўқув юртида таҳсил олиш, чақалоқни туғруқхонадан олиб чиқиш ҳам бепул эмас. Хуллас, бир қўшиқда айтилганидек “Қадам ташлолмайсан чўнтакда пулсиз”. Аммо...
Одамларга меҳр, қувонч улашиш солиққа тортилмайди. Ота-она, дўст-яқинларга хушмуомала бўлиб, ширин гапириш ҳам бепул. Ота-онамизни қучоқлаб, уларга “Сизни бирам яхши кўраман” дейиш учун биздан ҳеч нима талаб қилинмайди. Кўча-кўйда кексаларнинг қўлидаги юкни кўтаришиш, йўлдан ўтказиб қўйиш билан ҳеч нимамиз камайиб қолмайди. Танишларга, курсдошлар ва ҳамкасбларга хайрли кун тилаб иш бошлаш ҳам қийинмас-ку.
Кимларгадир бундай ҳаракатлар эриш туюлар, кимлардир бундан уялади ҳам. Аммо меҳр билан бемор тузалиши, аччиқ зарбалардан чарчаган одамга умид бағишлаши ҳам мумкин. Мен ишонаманки, ҳаётга кулиб боққан одамга ҳаёт ҳам табассум қилади, бошқаларга меҳр-муҳаббатли инсоннинг ўзиҳам қадр топади. Ўз туйғуларингизни кўрсатишдан, ширин сўз билан инсон қалбини забт этишдан қўрқманг. Бунинг учун солиққа тортилмайсиз...
                                                                                              Зебунисо САЛОҲИДДИНОВА,
                                                                                 Ўзбекистон журналистика ва оммавий                                                                            коммуникациялар университетининг талабаси. скачать dle 12.0
Рейтинг статьи:
  
Уважаемый посетитель, Вы зашли на сайт как незарегистрированный пользователь. Мы рекомендуем Вам зарегистрироваться либо зайти на сайт под своим именем.