Регистрация Войти
Вход на сайт
Качественные бесплатные шаблоны dle скачать с сайта
Реклама

ОГОҲ БЎЛАЙЛИК!

10-08-2020, 09:17
Автор: User
Просмотров: 122
Комментариев: 0
Версия для печати


   Биз ҳаётимиз давомида инсоннинг руҳий ҳолатини, атрофмуҳитга муносабатини чуқурроқ баён қилишда жуда кўплаб сўзлардан фойдаланамиз, улар ўз навбатида ижобий ва салбий гуруҳларга ажралади. Ҳеч кимга сир эмаски, ижобий турдаги сифатлар кишиларни ҳаёт фаолиятида дуч келиши мумкин бўлган тўсиқлардан ўтишларида, олдинга интилиб, келажак турмуш шароитини бугунгидан гўзалроқ тасаввур қилишлари, қолаверса, унга эришишлари йўлида бош омил бўлади. Бу қувонарли ҳол, албатта.

   Бироқ минг афсуслар бўлсинки, гуруч курмаксиз бўлмаганидек, жамиятимизда ҳаммани ижобий сифатлар билан таърифлай олмаймиз. Ўзининг қусури билан инсоният учун хавф туғдирадиган салбий сифатлар ҳам талайгина. Лекин улардан энг даҳшатлиси лоқайдликдир. Хўш, лоқайдлик нима? Унинг кўринишлари қандай? Лоқайдликнинг энг кўзга ташланарли жиҳати бефарқликдир. Ҳаётига, оиласига бефарқ бўлган одамдан Ватан, халқ, миллат тақдирига хайрихоҳлик муносабатини кутиш қийин. Биз лоқайдликнинг қандай оқибатларга олиб келиши мумкинлигининг бевосита гувоҳи бўлиб турибмиз. Биргина мисол. "Сардоба" сув омбори қурувчиларининг ўз ишларига бефарқлиги натижасида минглаб юртдошларимиз бошпаналаридан маҳрум бўлишди. Соҳа мутасаддиларининг лоқайдликлари, зиммасига юклатилган вазифага панжа ортидан қарашлари оқибатида нафақат ватандошларимиз, балки, қардош қозоқ халқи ҳам озмунча талафот кўрмади.

   Ҳозирги пайтда бутун дунё ҳамжамиятини таҳликага солиб турган коронавирус пандемияси туфайли жорий этилган карантин қоидаларига жиддий муносабат билдириш ҳар биримиз учун муҳим. Бу шароитда ҳар ким ўз келажаги учун масъул, лекин таъбир жоиз бўлса, бор жавобгарликни зиммасига оладиган мутасаддилардир. Аммо мана шундай синовли кунларда ҳам ўз ақлини йиғаолмасдан ўзига, оиласига, маҳалласига, туманига, вилоятига, алалоқибат, мамлакатимизга хавф туғдираётган лоқайдлар минглаб топилаяпти. Оммавий ахборот воситалари орқали қайтақайта таъкидланишларга қарамасдан ҳали ҳам кўчаларда, гузарларда, жамоат жойларда "ўзи хон, кўланкаси майдон" кимсалар бутун бир миллатга хавф солишаётганликларини англашмаяпти.

   Доно халқимиз бежизга "Бирники мингга, мингники туманга уради" демаган. Шундай лоқайдликка берилаверсак, оқибати ёмон бўлади. Илоҳим, барчамизнинг имонимиз бут, қалбимиз соғлом бўлсин. Шундагина доимгидек осойишта яшаймиз. Ҳеч қандай бедаво дард, хавотирларсиз яшаган бахтиёр кунларимиз яна қайтиб келади.

Собир ҚЎШБОҚОВ,

Бахмал туманидаги "Мулла Умар" жоме масжидининг имомхатиби.

скачать dle 12.0
Рейтинг статьи:
  
Уважаемый посетитель, Вы зашли на сайт как незарегистрированный пользователь. Мы рекомендуем Вам зарегистрироваться либо зайти на сайт под своим именем.