Регистрация Войти
Вход на сайт
Качественные бесплатные шаблоны dle скачать с сайта
Реклама
» » ШОКОЛАД ҲАҚИДА БИЛАСИЗМИ?

ШОКОЛАД ҲАҚИДА БИЛАСИЗМИ?

28-07-2020, 10:02
Автор: User
Просмотров: 52
Комментариев: 0
Версия для печати

   

Шоколад ҳамма учун севимли ширинлик ҳисобланади. Уни  музқаймоқ, конфетлар ва бошқа маҳсулотларга қўшиб истеъмол қилиш мумкин.

   Қадимда Майя қабиласи тропик ўрмонлардан ёввойи какао дарахтларини олиб, ўзлари ўстирганлар. Улар мева уруғларини майдалаб, сув билан аралаштириб, қайноқ ичимлик тайёрлашган. ХVI асрда испанлар какаони янги қитъадан Европага олиб келишган. Ундан тайёрланган ичимлик қироллар, қироличалар орасида машҳур бўлган.

   Олимлар шоколадни истеъмол қилиш қон босимини тушириб, юрак-қон томир ва саратон касалликлари хавфини камайтиришини аниқлашган. Бироқ шоколаднинг салбий томонлари ҳам бор. Бу ширинлик одамни ўзига боғлаб қўйиши ва семиришга олиб келиши мумкин.Меъёридан ортиқ тановвул қилинганшоколат кариесга сабаб бўлади.

   Шоколад таркибида углевод, ёғ, витамин ва минераллар бор. Ширинлик спорчива оғир жисмоний меҳнат қилувчи одамга етарли қувват бера олади.

   Шоколад аччиқ, қорамтил ва сутли бўлади. Шоколаднинг бу турлари бир-биридан таркибидаги какаонинг миқдори билан фарқ қилади. Какао аччиқ шоколадда 55 фоиз, классик шоколадда 35-60 фоизгача, оқ шоколадда 35 фоиздан камроқни ташкил қилади. Оқ шоколод таркибида, албатта, какао-ёғ, кўпроқ сут бўлиши, лекин қуритилган какао бўлмаслиги керак. Шунинг ҳисобига унинг ранги оқ бўлади. Бундан ташқари, одатда, бундай шоколаднинг таркибида шакар «бурбон» ванилини, бўлади. Сиз ширинликни совуқлай хуш кўрсангиз, уни совуткичнинг конденцатларсиз ва ёруғлик тегмайдиган бир бурчагида сақланг. Акс ҳолда шоколаднинг ташқи кўриниши тез ўзгаради.

Дилноза НИЗОМОВА тайёрлади.
скачать dle 12.0
Рейтинг статьи:
  
Уважаемый посетитель, Вы зашли на сайт как незарегистрированный пользователь. Мы рекомендуем Вам зарегистрироваться либо зайти на сайт под своим именем.