Регистрация Войти
Вход на сайт
Качественные бесплатные шаблоны dle скачать с сайта
Реклама
» » МИРЗАЧЎЛ ТАЖРИБАСИ Қозоғистонда татбиқ этилади

МИРЗАЧЎЛ ТАЖРИБАСИ Қозоғистонда татбиқ этилади

13-07-2020, 09:33
Автор: User
Просмотров: 75
Комментариев: 0
Версия для печати

   Қозоғистон Республикасининг Туркистон вилояти ҳокимлиги делегацияси Мирзачўл туманига ташриф буюрди.

   Меҳмонлар туман ҳокимлиги ва жамоатчилик вакиллари томонидан самимий кутиб олинди. Қозоғистонлик қардошлар "Обод қишлоқ" дастури асосида амалга оширилган ишлар, туманнинг саноат корхоналари, ижтимоий, маданий муассасалар, маҳаллалар ҳаёти билан танишдилар.

   Гагарин шаҳридаги эски барак уйлар ўрнида қад ростлаган замонавий турар жойлар, ижтимоий иншоотлар делегация аъзоларида ҳайрат ва ҳавас уйғотди. Кейинги манзил Мирзачўл тикувчилик фабрикаси бўлди. Енгил конструкциядан барпо этилган мазкур корхонада 300 нафар хотин-қиз иш билан таъминланган. Бу ерда тикилаётган маҳсулотлар хорижга, шу жумладан Қозоғистон Республикасига ҳам экспорт қилинаётир. "Мирзачўлтекстил" масъулияти чекланган жамияти, давлат хизматлари агентлиги туман филиали ҳам қозоғистонликларда катта таассурот қолдирди.

   Мирзачўл тумани Қозоғистон Республикаси билан чегарадошлиги туфайли ҳудуднинг миллий таркибида қозоқлар алоҳида ўрин тутади. Қадимдан бир оила фарзандларидек яшаб келган икки миллат вакилларининг миллий маданияти, урф-одатлари бирлашиб, бир-бирини бойитиб келаётир.

   Республикамизда ягона ҳисобланган Қозоқ миллий театри ҳам айнан шу ерда ташкил этилган. "Обод қишлоқ" Давлат дастури доирасида театр биноси реконструкция қилиниб, энг кўркам иншоотга айлантирилди. Айни пайтда бу ерда ўзбек-қозоқ миллий-маданий маркази фаолият кўрсатаётир. Марказда ҳар икки халқ миллий буюмлари кўргазмаси ташкил этилган. Миллий чолғучилик, рақс, ашула, тасвирий санъат каби тўгараклар фаолияти йўлга қўйилган.

   Меҳмонлар ўзбек-қозоқ миллий маданият марказининг ташкил этилиши халқларимиз муштарак маданиятининг ривожига жуда катта ҳисса бўлиб қўшилганини қайд этишди. Қозоғистон делегацияси шарафига бадиий ҳаваскорлик тўгараги қатнашчиларининг концерт дастури намойиш этилди.

Туман ҳокимлигида делегация аъзоларининг фаоллар билан учрашуви бўлиб ўтди. Тадбирда туман ҳокими Комил Холмуродов меҳмонларни Мирзачўлда амалга оширилаётган ислоҳотлар жараёни, ҳудудни иқтисодий, ижтимоий ривожлантириш истиқболлари билан таништирди.

   —Сафардан кўзланган асосий мақсад Ўзбекистоннинг "Обод қишлоқ" Давлат дастурини амалга ошириш тажрибасини ўрганиш, — деди делегация раҳбари, Туркистон вилояти саноатни бошқариш, инвестициялар ва экспорт бўлими бошлиғи Ҳикматилла Раимбеков.— Ҳақиқатдан ҳам республикангиздаги ўзига хос бу тажриба ўрганишга, қўллашга лойиқ ажойиб иш. Шу жиҳатдан ҳам ташрифимиз амалий аҳамиятга эга, фойдалидир. Биз Туркистонда Мирзачўл тикувчилик мажмуасининг филиалини очишга келишиб олдик. Бу икки томон учун ҳам фойдалидир. Келгусида Мирзачўл билан ҳамкорликни янада кенгайтирамиз.

   Қозоғистонлик меҳмонларнинг Мирзачўл тумани бўйлаб сафарида уларга вилоят ҳокимининг ўринбосари, Олий Мажлис Сенати аъзоси Назира Мухторова ҳамроҳлик қилди.

Тозагул АБДУНАЗАРОВА,

Мирзачўл тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати раҳбари.

скачать dle 12.0
Рейтинг статьи:
  
Уважаемый посетитель, Вы зашли на сайт как незарегистрированный пользователь. Мы рекомендуем Вам зарегистрироваться либо зайти на сайт под своим именем.