Регистрация Войти
Вход на сайт
Качественные бесплатные шаблоны dle скачать с сайта
Реклама
» » ЭНГ МУХИМИ, ХУШЕРЛИК!

ЭНГ МУХИМИ, ХУШЕРЛИК!

13-07-2020, 09:05
Автор: User
Просмотров: 69
Комментариев: 0
Версия для печати

   Соғлиқни сақлаш вазирлиги берган хабарга кўра, юртимизда коронавирусга чалинганларнинг умумий сони 10 минг нафардан ошган. Уларнинг 6584 нафари соғайган.

   Аҳоли орасидан коронавирус чиқиш ҳолати кундан-кун кўпайиб бормоқда. Биргина 5 июль куни 121 та ҳолатда аҳоли орасида (шундан 84 та Тошкент шаҳрида, 21 та Тошкент вилоятида, 16 та Самарқанд вилоятида) аниқланган.

   Вилоятимизда ҳам касалланиш ҳолатлари ошиб бораётгани хавфли вазиятларни туғдирмоқда. Бу ҳақда вилоят Санитария-эпидемиологик осойишталик маркази бош врачининг ўринбосари Минигул Муҳитдинова минтақамиздаги ҳозирги вазият ҳақида гапириб берди.

   — 22 июнь куни Шароф Рашидов туманида яшовчи 72 ёшли оқсоқолга коронавирус ташхиси қўйилиб, вилоят юқумли касалликлар шифохонасига ётқизилди. Беморга, шунингдек, чап бронхопневмония, иккинчи даражали нафас етишмовчилиги, ангина пекториси, гипертензия ва оғир диабетнинг ташхиси қўйилган. Бемор охирги 10 йил давомида юрак томирлари касаллиги, ангина пекториси ва диабет касаллигидан даволанган. Сўнгги кунларда нафас олиш, юрак ва ўпка етишмовчилиги туфайли унинг аҳволи ёмонлашди, уни реанимация бўлимига ётқизишди. Аммо, реанимация жараёнларига қарамай, у 29 июнь куни ўткир миокард инфаркти, юрак-қон томир ва нафас олиш етишмовчилигидан вафот этди.

   Шу сабабли Шароф Рашидов тумани "қизил" зонага киритилган, бу ерда карантин режими кучайтирилган. Шу муносабат билан тадбиркорлик субъектлари ва нодавлат таълим муассасалари фаолияти маълум даражада тўхтатилди. Фуқаролар томонидан ижтимоий масофа нормаларига риоя қилиниши қатъий назорат қилинади.

   4 июль ҳолатига кўра эса коронавирус инфекциясининг тарқалиши билан боғлиқ эпидемиологик вазиятдан келиб чиқиб, вилоятимиз шаҳар ва туманлари "қизил", "сариқ" ва "яшил" ҳудудларга ажратилди. Унга кўра вилоятимизнинг Ғаллаорол, Дўстлик, Шароф Рашидов туманлари "қизил" ҳудудга киритилди.

   Биз тўрт ойдан буён коронавирус билан курашаяпмиз, лекин қўлимизда аниқ бир қўлланма, даволовчи дори йўқ. Биз фақат ниқобларни тақиш орқали касалликнинг олдини олиш мумкинлигини айта оламиз. Бундан бошқа чора йўқ. Мамлакатимизда қаттиқ карантин шароитлари мавжуд,касалликнинг олдини олиш бўйича самарали чоралар кўрилмоқда. Аммо, биз шуни тушунишимиз керакки, агар вирус йўқ бўлиб кетмаса, унда у билан "бирга" яшашни ўрганиш керак.

   Шу кунларда ҳар бир инсон янада ҳушёр бўлиб, карантин қоидаларига қатъий риоя этиши талаб этилади.

Шаҳноза ЮЛДАШЕВА.

("Жиззах ҳақиқати")

скачать dle 12.0
Рейтинг статьи:
  
Уважаемый посетитель, Вы зашли на сайт как незарегистрированный пользователь. Мы рекомендуем Вам зарегистрироваться либо зайти на сайт под своим именем.