Регистрация Войти
Вход на сайт
Качественные бесплатные шаблоны dle скачать с сайта
Реклама
» » ТАДБИРКОР ВА БАНК

ТАДБИРКОР ВА БАНК

22-06-2020, 13:05
Автор: User
Просмотров: 116
Комментариев: 0
Версия для печати

 

    Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 23 мартдаги "Банк хизматлари оммабоплигини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги Қарори банк хизматлари ривожида янги босқични бошлаб берди.

   "Агробанк" АТБ Фориш филиали мисолида оладиган бўлсак, бир неча йилдан буён таъмирталаб бўлиб турган бино тўлиқ реконструкция қилиниб, замонавий кўринишга эга бўлди. Жиҳозлар янгиланиб, ахборот коммуникация технологиялари билан таъминланди. Бу эса албатта сифатли хизмат кўрсатиш имкониятини оширди.

   —"Мижоз банк учун эмас, банк мижоз учун" тамойилига амал қилган ҳолда аҳолига тез, қулай ва сифатли хизмат кўрсатаяпмиз, — дейди филиал бошқарувчиси Адҳам Тошпўлатов. —Бунинг учун "Интернет-банкинг", "Агробанк мобайл", "Агробанк мобайл бизнес" ва бошқа хизмат турларини тақдим этмоқдамиз. Натижада, масофавий хизматлар орқали мижозларнинг банкка келиш ва кутиш учун сарфланган вақтлари, ортиқча харажатлари тежаляпти, уларга қўшимча қулайликлар яратиляпти.

   Бундан ташқари, банк биноси ва Фориш деҳқон бозори масъулияти чекланган жамияти ҳудудларида банкоматлар ўрнатилди. Шу билан бирга, банк биносида аҳолидан барча турдаги тўловларни қабул қилиш мақсадида онлайн режимида ишловчи "Инфокиоска"лар ташкил этилди.

   Аҳолини тадбиркорликка жалб қилиш борасида банк жамоаси 486 нафар юридик, 17 мингдан зиёд жисмоний шахсларга хизмат қилмоқда. "Ҳар бир оила — тадбиркор" давлат дастури доирасида жорий йилнинг беш ойи давомида 98 нафар жисмоний шахсларга 1595 миллион сўм ҳамда 42 нафар кам таъминланган оилаларга 528 миллион сўм кредит ажратилди. Натижада, туманда 98 нафар кишининг бандлиги таъминланди.


ДОИМО ХАРИДОРГИР

   Тумандаги "Констрой сервис" хусусий корхонаси раҳбари Элбек Ҳазратов 2019 йилда бизнесини ташкил этар экан, ишлаб чиқарган маҳсулотини ўзи яшаётган "Боғдон" қишлоқ фуқаролар йиғини аҳлига тақдим этди.

   Корхона асосан нон ва нон маҳсулотлари ишлаб чиқаришга ихтисослашган. Нима кўп, маҳалладошларнинг яхши куни, тўйи кўп. Шу сабаб тадбиркор таклиф этаётган ноз-неъматлар ҳудуднинг ўзидан ортмайди.

   —Ўтган йили "Агробанк" АТБ Фориш филиалидан олинган 60 миллион сўмлик имтиёзли кредит маблағи асосида четдан янги ускуна сотиб олиб келиб, ишни қолипли нон чиқаришдан бошлаганмиз, —дейди тадбиркор. —Мана, бугун анча ўсишга эришдик. Маҳсулот турини кўпайтирдик. Қолипли нон ёнига оби нон, патир ҳам қўшилди. Қолаверса, мижозларнинг истак-ларига кўра миллий ширинликлар тайёрланаяпти. Натижада цехимизни кенгайтириб олдик. Асосан буюртмага қараб ишлаймиз.

   Ёш ишбилармоннинг режаси кўп. Ўсиб бораётган талабни ҳисобга олган ҳолда ишлаб чиқариш ҳажмини ошириб, маҳсулот турини кўпайтиришни ҳам мақсад қилган.

ИҚТИСОДИЁТНИНГМУҲИМ ТАРМОҒИ

   Тумандаги якка тартибдаги тадбиркор Холмурод Файзуллаев хизмат кўрсатиш соҳасида янги лойиҳани амалга оширди. Туман марказида автомобилларга техник хизмат кўрсатиш шохобчасини ишга туширди.

   —Шу соҳада маълум тажриба ва билимга эгаман, —дейди ёш тадбиркор. —Авваллари мустақил равишда автомобиль устачилиги билан шуғулланганман. Ўтган йили эса шу соҳада тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйиб, ишни тубдан кенгайтириш режаси туғилди. Бу режани яқинларим ҳам қўллаб-қувватлашди. Бино бор, фақат фаолият учун зарур бўлган технологияларга эҳтиёж сезаётган эдик. "Агробанк" АТБ Фориш филиалидан 100 миллион сўм кредит олиб, керакли асбоб-ускуналарни харид қилиб, ишни бошладик.

    Бугун мижозларимизнинг талаб ва истаклари асосида бир неча турдаги қўшимча хизмат турларини ҳам таклиф этаяпмиз. Натижада иш ҳажми ортаяпти, бу эса иш ўринлари сонини ҳам ошираяпти.


Лазиз МАМАТҚУЛОВ.

(«Жиззах ҳақиқати»)

Муаллиф олган суратлар.

скачать dle 12.0
Рейтинг статьи:
  
Уважаемый посетитель, Вы зашли на сайт как незарегистрированный пользователь. Мы рекомендуем Вам зарегистрироваться либо зайти на сайт под своим именем.