Регистрация Войти
Вход на сайт
Качественные бесплатные шаблоны dle скачать с сайта
Реклама

ХИРМОН ЮКСАЛДИ

18-06-2020, 14:50
Автор: User
Просмотров: 70
Комментариев: 0
Версия для печати

Дўстлик тумани ғаллакорлари ўрим-йиғимда вилоятимизда пешқадамлик қилишаяпти. Давлатга дон сотиш шартномавий режасини бажараётган фермер хўжаликлари сони кун сайин кўпайиб бормоқда.

Кечагина ям-яшил шовуллаб турган ғаллазорлар қуёшнинг иссиқ нурларида олтин тусга кирган. Майин шабада бошоқларни оҳиста тебратаяпти. Бўлиқ ғаллазорлар кўзни қувонтиради. "Манас" фермер хўжаликлари ҳудудий уюшмасидаги "Чўлпон" фермер хўжалиги даласи одамлар билан гавжум. Ҳамманинг нигоҳи пайкалда шитоб билан ғалла ўраётган комбайнларга қаратилган. Ҳаял ўтмай улардан бири тўхтаб қолди.

—Бункер донга тўлганга ўхшайди,— ўтирганлардан бири машина ҳайдовчиларига юзланди. — Ғалла ҳосили чакки эмас.

У гапини тугатмасдан "Камаз" русумли машина комбайнлар томон йўл олди.

Шу орада фермер хўжалиги иш юритувчиси Абдураҳим Ғопуров келиб қолди. Унинг кайфияти чоғ.

— Меҳнатимиз зое кетмади. Ҳосил тош босаяпти. Насиб қилса, давлат буюртмасини зиёди билан бажарамиз. Қолганини ишчиларимизга тақсимлаймиз.

Кейин билсак, Абдураҳим ака таниқли қишлоқ хўжалик ходими, кўп йиллар хўжаликни бошқарган Абди ака Ғопуровнинг укаси экан. Унинг ҳам суяги далада қотган. Хўжаликда турли лавозимларда ишлаб, қарийб 20 йил ушбу фермер хўжалигига бошчилик қилган. Эндиликда фермерлик юмушларини ўғли Рустамга топширган.

—Отамнинг ёнимда туриши менга куч-қувват бағишлайди, — дейди Рустам. — Унинг маслаҳатларига қулоқ солиб, кам бўлмаяпмиз.

—Давлатга 154 тонна сара дон топширишни ният қилганмиз, — дея сўзини давом эттиради Абдураҳим ака. — Коронавирус пандемияси даврида Ватанимиз хирмонига оз бўлсада ҳисса қўшаётганимиздан хурсандмиз.

Аҳил жамоа жорий йилда 50 гектар ғалла, 69 гектар пахта майдонида деҳқончилик қилаяпти. Ғўзалар баравж. Барча агротехник тадбирлар ўз вақтида сифатли ўтказилмоқда.

Бугун ғаллазорларда қизғин меҳнат авжида. Ғаллакорларимиз енг шимариб ишга киришдилар. Улар кун сайин ўрим суръатини, хирмон баракасини оширишмоқда. Ҳадемай, вилоятимиз ғаллакорлари зафар маррасини эгаллайди, бунга шак-шубҳа йўқ.

Абдушукур ЛАПАСОВ.

("Жиззах ҳақиқати")


Суратда: ўрим-йиғимдан лавҳа.

Ботир ҚУДРАТОВ олган сурат.

P:S Мақола чоп этилаётган пайтда Дўстлик туманидан хушхабар олдик. "Чўлпон" фермер хўжалиги аъзолари давлатга 154 тоннадан зиёд сифатли дон топшириб, шартномавий режани бажардилар. Меҳнат ютуғингиз муборак бўлсин, азиз ғаллакорлар!

скачать dle 12.0
Рейтинг статьи:
  
Уважаемый посетитель, Вы зашли на сайт как незарегистрированный пользователь. Мы рекомендуем Вам зарегистрироваться либо зайти на сайт под своим именем.