Регистрация Войти
Вход на сайт
Качественные бесплатные шаблоны dle скачать с сайта
Реклама
» » ЧИҚИНДИНИ ОСТОНАМГА ТАШЛАМАНГ, ИЛТИМОС...

ЧИҚИНДИНИ ОСТОНАМГА ТАШЛАМАНГ, ИЛТИМОС...

16-06-2020, 09:47
Автор: User
Просмотров: 41
Комментариев: 0
Версия для печати

   Аҳолининг экологик маданиятини оширишга бағишланган тадбирлар ўз самарасини бераяптими? Эрталаб қўлида чиқинди тўла селофан халта кўтарган она-боланинг ортидан кетар эканман, уйнинг шундоққина ёнидан оқиб ўтадиган анҳорга яқинлашганда, она боласига бир қараб олдида, қўлидаги чиқиндини сувга улоқтирди. Шу заҳоти 7-8 ёшли болакай ҳам онасининг хатти-ҳаракатларини такрорлади. Хўш, бу қилаётган ишимиз билан фарзандларимизга атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, экологик маданиятни шакллантириш ҳақида нима дея оламиз?


   Жиззах шаҳридаги "Қассоблик" маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида шундай нохуш манзарани кўриш мумкин. Маҳалла ҳудудидаги 17/8-кўп қаватли уй қаршисида чиқинди жойи бор. Чиқинди жойи бўлсада, аҳоли томонидан махсус ажратилган майдонча қолиб, йўлларга, кўп қаватли турар жойларнинг йўлакларига ташлаб кетилаётгани ачинарлидир. Чиқиндилар-нинг таркибида касаллик чақирувчи патоген микроблар мавжуд. Улар турли оғир касалликларни келтириб чиқармаслигига ким кафолат беради?!

   Азалдан халқимиз остона хатлаб чиқадиган жойни тоза ва озода сақлашни яхши кўради. Агар сиз яшаётган хонадон атрофига чиқинди ташлаб кетишса, дилингиз хуфтон бўлмайдими? Буни ўзингизга нисбатан ҳурматсизлик, ҳаттоки ҳақорат деб қабул қиласиз. Шундай экан, ўзгалар ҳудудини оёқости қилишдан сақланайлик.


   — Илгари чиқиндини дуч келган жойга ташлаб кетишганиниэслай олмайман, — дейди меҳнат фахрийси Фотима она Атажонова. — Аммо айримлар куппа-кундузи ҳам чиқинди тўла халтани дуч келган жойга ташлаб кетади. Уларга "Ҳой, нима қиляпсиз? Бу ҳуқуқбузарлик-ку! Жаримасини тўланг!" дейдиган одам йўқ.

   Ахир бу қачонгача давом этади? Вилоят экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси, янги ташкил этилган бўлимлар ва бўлинмалар, "Тоза ҳудуд" ДУК, маҳаллалар ва ширкат раҳбарлари, профилактика инспекторлари... буни қарангки, мутасаддилар шунчалар кўпки, санасангиз бармоғингиз етмайди. Бироқ уларнинг ҳамкорликдаги амалий ишлари кўзга кўринмаяпти.


   ТАҲРИРИЯТДАН: шаҳримизнинг янада обод гўшага айланишида аҳоли ўртасида тарғибот ва ташвиқот ишларини янада ошириш, жойларда экологик инспекторлар фаолиятини кучайтириш зарур. Хориж тажрибасига назар ташлайдиган бўлсак, Германия, Сингапур, Испанияда машина деразасидан ахлат улоқтирганлик учун 200 евро, сигарет қолдиғинийўлакка ташлаш 90 евро миқдорда жаримага асос бўлади. Бизда ҳам аҳоли гавжум жойларда чиқиндилар учун махсус қутиларни кўпайтириш орқали кўчага чиқинди ташлаган фуқароларга жарима миқдорини кўпайтириб, маъмурий жазо қўллаш вақти етиб келди.

Лазиз БЕК.

("Жиззах ҳақиқати")

Муаллиф олган сурат.
скачать dle 12.0
Рейтинг статьи:
  
Уважаемый посетитель, Вы зашли на сайт как незарегистрированный пользователь. Мы рекомендуем Вам зарегистрироваться либо зайти на сайт под своим именем.