Регистрация Войти
Вход на сайт
Качественные бесплатные шаблоны dle скачать с сайта
Реклама
» » Жиззахга яна лайлаклар қайтди

Жиззахга яна лайлаклар қайтди

3-06-2020, 10:50
Автор: User
Просмотров: 52
Комментариев: 0
Версия для печати

   Мамлакатимизда ўрмонзорлар 3,2 миллион гектарни ташкил этади. 2024 йилга бориб ўрмонзорларни 6 миллион гектарга етказиш кўзда тутилган. Инвестиция жалб этиш ҳисобига янги ўрмонзорлар, мевали ва манзарали, доривор ўсимликлар плантациялари барпо этилади. Бунинг натижасида аҳоли бандлиги таъминланиб, қўшимча даромад олиш имконияти яратилади. Ноёб дарахт ва буталар уруғларини жамғариш 700 тоннага етказилади.

   Вилоятимизнинг Зомин, Фориш, Ғаллаорол, Янгиобод, Шароф Рашидов туманларида туризм жозибадорлигини ошириш имкониятлари мавжуд. Карантин даврида яшил ҳудудларда ички туризмга рухсат берилди.

   — Ҳудудимизда эко, агро, пиёда, зиёрат, ғор, тоғ алпинизми туризми бўйича йўл харитасини ишлаб чиққанмиз, — дейди туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси вилоят ҳудудий бошқармаси бошлиғи Лола Санаева. —Мен ҳамюртларимизни Молгузар тизмасида жойлашган Пшағор ғори, Хўжа сероб зиёратгоҳи, Бешкуби, Аччи, Қоронғул, Каримсой, Еттикечув қишлоқлари бўйлаб ўтган Зомин, Ғаллаорол, Шароф Рашидов туманларини боғловчи Буюк Ипак йўлида жойлашган масканларга саёҳат қилишни таклиф этардим.

   Бундан 7080 йиллар бурун аҳоли томонидан хосиятсиз қуш сифатида ини бузилиб, қувғин қилинган қора лайлаклар яна Зомин, Фориш ўрмон хўжаликларида ин қуриб, болалай бошлади. Бу ҳам яхшилик аломатидир. Зеро, тинч, осойишта жойда лайлаклар ўзларини эркин ҳис қилишади.

   18000 гектарни ташкил қилувчи Нурота давлат қўриқхонаси турфа ўсимлик ва ҳайвонлари билан ажралиб туради. Қўриқхонада 78 оилага мансуб 800 дан ортиқ ўсимликлар, 18 турдаги қушлар, 4 турдаги сут эмизувчилар учрайди. Уларнинг аксарияти Ўзбекистон "Қизил китоби"га киритилган. Экотуризм ишқибозлари учун уй меҳмонхоналари ва бошқа турлитуристик маршрутлар йўлга қўйилган.

   Арнасой-Айдаркўл ҳавзасида 100 га яқин қуш турлари бўлиб, уларнинг 45 тури шу ерда қишлайди. Учиб ўтувчи қушлар учун кўл вақтинчалик дам олиш жойи ҳисобланади. Кўлда жингалак сақоқуш, қорабузов, оқ пешонали кичик ғоз, қизилтомоқ ғоз, олақанот, оқбош ўрдак, оқ думли сувбургути, торгок дунё "Қизил китоб"га киритилган.

   Экотуризм соҳасида воҳамизда мақтанарли, мафтункор манзиллар етарли. Фақат уни кенг тарғибташвиқот қилиш, асраш, сервис хизматларини намунали ташкил этиш орқали ички ва халқаро сайёҳларни янада кўп жалб эта олиш мумкин.

Зоир ЭРГАШЕВ.

скачать dle 12.0
Рейтинг статьи:
  
Уважаемый посетитель, Вы зашли на сайт как незарегистрированный пользователь. Мы рекомендуем Вам зарегистрироваться либо зайти на сайт под своим именем.