Регистрация Войти
Вход на сайт
Качественные бесплатные шаблоны dle скачать с сайта
Реклама
» » МАСЪУЛИЯТНИ УНУТГАН ҲАЙДОВЧИ ЎЗ ҲАЁТИГА ЎЗИ НУҚТА ҚЎЙДИ

МАСЪУЛИЯТНИ УНУТГАН ҲАЙДОВЧИ ЎЗ ҲАЁТИГА ЎЗИ НУҚТА ҚЎЙДИ

3-06-2020, 10:32
Автор: User
Просмотров: 307
Комментариев: 0
Версия для печати

   

   Карантин тадбирларининг юмшатилиши ва жойлар қизил, сариқ ҳамда яшил ҳудудларга бўлиниши туфайли яшил ҳудудларда карантин чекловлари босқичма-босқич юмшатилмоқда. Вилоятимиз ҳам яшил ҳудудга киритилган бўлиб, бугунги кунда шахсий ва йўловчи ташувчи таксилар фаолиятига стикерсиз ҳаракатланишларига рухсат этилди. Бу кўпгина корхона ва ташкилотлар иш фаолиятининг қайта тикланиши ва фуқароларнинг ишга борибкелишларига қулайликлар яратмоқда.

   Бироқ айрим ҳайдовчиларнинг йўл ҳаракати қоидаларига амал қилмасликлари, чарчоқлик аломати сабабли рулда ухлаб қолишлари йўл транспорт ҳодисаларининг содир этилишига сабаб бўлмоқда. Жорий йилнинг 8 май куни соат 10.05 да Мирзачўл тумани, "Гулзор" ҚФЙМустақиллик кўчасидаяшовчи фуқаро Холбек Жумаев ўз бошқарувидаги «Нексия2» русумли, 25 V 547 DA давлат белгили транспорт воситасида "Дўстлик-Мирзачўл" автомобиль йўлининг31 км.да "Пахтазор-Гагарин" йўналишида Мирзачўл тумани «Ўзбекистон» ҚФЙ Мароқанд кўчасида яшовчи Нурмухаммад Остонақулов бошқарувидаги"Нексия" русумли 25 V 863 CA давлат белгили транспорт воситасининг чап ёнидан уриб юборди. Натижада Холбек Жумаев бўйин умуртқаси синиши ташхиси билан РШТИЁМ Жиззах филиалининг нейрохирургия бўлимига ётқизилди.

   Худди шу куни тахминан соат9 ларда Ғаллаорол тумани ҳудудидан ўтувчи халқаро аҳамиятга эга "ТошкентТермиз" М39 автомобиль йўлининг 1029 км.да "Тошкент-Самарқанд" йўналиши бўйича ҳаракатланиб кетаётган Дилшод Матёзов ўзига тегишли "Кобальт" русумли 01 В 893 GB давлат белгили автоуловинибошқариб кетаётибухлаб қолади. Машина ағдарилиб кетиши натижасида Дилшод Матёзов туман тиббиёт бирлашмасининг жонлантириш бўлимига ётқизилган. Дилшод Матёзов ўзига келмасдан шифохонада вафот этди.

   10 май куни соат 22.41 ларда "ДаштободСардоба" йўлининг 9 км.даПахтакор тумани, «Пахтакор» МФЙ, Янгиобод кўчасида яшовчи Ғайрат Мелиев ўзига тегишли «Нексия1» русумли 25 S 221 BA давлат белгили автомашинасида йўлнинг қарши қатнов қисмига чиқиб кетиши оқибатида Янгиер шаҳри «Наврўзобод» МФЙда яшовчи Шуҳрат Ҳакимов бошқарувида бўлган УВАЗ469русумли 20 988 LАА давлат белгилиавтомашинанинг ён қисмига урилиши оқибатида УВАЗ469 автомашинасида бўлган йўловчи Ховос туманида яшовчи Элбек Эргашбоев Янгиер марказий касалхонасига ётқизилди.

   Содир этилаётган йўлтранспорт ҳодисаларининг таҳлилига эътибор берсак, аксарият ҳайдовчиларнинг йўл ҳаракати қоидаларига амал қилмаслиги, тезликни меъёридан ошириши, чарчоқлик аломати сабабли руль бошқарувида ухлаб қолишлари оқибатида нохуш ҳолатларюзага келмоқда. Шу ўринда барча ҳаракат иштирокчиларидан белгиланган йўл ҳаракати қоидаларига қатъий амал қилишликларини сўраб қоламиз.


Эркин ОЧИЛОВ,

вилоят Ички ишлар бошқармаси йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармасининг катта инспектори, капитан.

скачать dle 12.0
Рейтинг статьи:
  
Уважаемый посетитель, Вы зашли на сайт как незарегистрированный пользователь. Мы рекомендуем Вам зарегистрироваться либо зайти на сайт под своим именем.