Регистрация Войти
Вход на сайт
Качественные бесплатные шаблоны dle скачать с сайта
Реклама
» » ХОТИН-ҚИЗЛАРНИНГ ИННОВАЦИОН ЮТУҚЛАРИ

ХОТИН-ҚИЗЛАРНИНГ ИННОВАЦИОН ЮТУҚЛАРИ

25-05-2020, 09:56
Автор: User
Просмотров: 278
Комментариев: 0
Версия для печати

   Жиззах политехника институтида "Хотин-қизларнинг фан, таълим, маданият ва инновацион технологияларни ривожлантириш соҳасидаги ютуқлари" мавзусидаги республика илмий-амалий анжумани ZOOM дастури асосида онлайн тарзида ўтказилди.

   Анжуман Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси гендер тенглик масалалари комиссияси, вилоят Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бошқармаси ва "Миллий тикланиш" демократик партиясининг вилоят бўлими ҳамкорлигида ташкил этилди. Унда профессорлар, катта илмий ходимлар, магистрлар, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон республикаларининг ёш олим ва хорижда тажриба муддатини ўтаётган ўқитувчилардан иборат 100 нафар иштирокчи қамраб олинди.

   Конференцияни институт ректори, техника фанлари доктори, профессор Алишер Усманқулов кириш сўзи билан очди. У Ўзбекистон Республикасининг "Хотин-қизларни тазйиқ ва зўравонликдан ҳимоя қилиш тўғрисида"ги ҳамда "Хотин-қизлар ва эркаклар учун тенг ҳуқуқ ҳамдаимкониятлар кафолатлари тўғрисида"ги қонунлари ҳақида алоҳида тўхталди.

   Тадбирда белгиланган мавзу юзасидан миллий ва умуминсоний, диний-дунёвий билимлар бўйича музокара уюштирилди, — дейди институтнинг хотин-қизлар қўмитаси бошланғич ташкилоти раиси Бибиражаб Турсунова. — Мақсад жамиятда маънавий ҳаёт ва келажакни барпо этишда аёл ва оиланинг ўрни беқиёс эканлигини эътироф этган ҳолда, барча таълим-тарбия муассасаларида илмий тадқиқотлар кўламини кенгайтириш. Уларнинг фан, таълим, маданият ва инновацион технологияларни ривожлантириш соҳасидаги ютуқларини муносиб рағбатлантириш. Аёллар спортини ривожлантириш ва оммавийлигини оширишдан иборат.

   Конференцияга тақдим этилган маърузаларни илмий қўлланма сифатида нашр этиш бўйича келишиб олинди.

Гулчеҳра ХИДИРОВА.

скачать dle 12.0
Рейтинг статьи:
  
Уважаемый посетитель, Вы зашли на сайт как незарегистрированный пользователь. Мы рекомендуем Вам зарегистрироваться либо зайти на сайт под своим именем.