Регистрация Войти
Вход на сайт
Качественные бесплатные шаблоны dle скачать с сайта
Реклама
» » УРУШ ФАХРИЙЛАРИГА ЭҲТИРОМ

УРУШ ФАХРИЙЛАРИГА ЭҲТИРОМ

14-05-2020, 13:44
Автор: User
Просмотров: 46
Комментариев: 0
Версия для печати

   Иккинчи жаҳон уруши миллионлаб одамларга кулфат келтирган фожеа сифатида тарих саҳифаларига муҳрланди. Уруш асоратлари орадан 75 йил ўтса ҳамки ҳамон қалбларни ларзага келтиради. Олти йил давом этган жангу жадалларда ўзбекистонликлар ҳаммардлик ва жасорат намуналарини кўрсатиб, фашизм устидан қозонилган ғалабага улкан ҳисса қўшдилар.

   Шонли Ғалабага 75 йил тўлиши муносабати билан Президентимиз Иккинчи жаҳон урушида ҳалок бўлганлар хотирасини абадийлаштириш, бугун ҳам сафларимизда туриб, Ватанимиз обрў-эътиборини юксалтиришга, ёшларни маънавий-ахлоқий жиҳатдан тарбиялашга ҳисса қўшаётган фахрийларни эъзозлаш ҳамда уруш қатнашчилари ва ногиронларини моддий рағбатлантириш тўғрисидаги фармонга имзо чеккан эди.

   Фармонга асосан вилоятимизда умргузаронлик қилаётган 26 нафар уруш фахрийларига давлатимиз раҳбарининг топшириғига биноан "Иккинчи жаҳон урушидаги Ғалабанинг 75 йиллиги" эсдалик юбилей медали, 10 миллион сўмдан пул мукофоти ҳамда байрам совғалари тантанали равишда топширилди. Вилоят ҳокими Эргаш Салиев бир гуруҳ фаоллар билан Жиззах шаҳридаги Тошлоқ маҳалласида истиқомат қилувчиИккинчи жаҳон уруши фахрийси Юнус ота Турсунов хонадонида бўлди.

   Юнус ота Турсуновнибайрам билан қутлаган вилоят ҳокими унинг кўксига Россия федерациясининг ҳамда Ўзбекистон Республикасининг "Ғалабанинг 75 йиллиги" медалларини тақиб қўйди. Сўнгра 10 миллион сўм бир марталик пул мукофоти ҳамда Юртбошимизнинг махсус совғасини топширди. Президентимизнинг байрам табригини ўқиб эшиттирди.

   — Урушда қозонилган ғалабага 75 йил тўлди, — дейди Юнус ота Турсунов. — Шунча йил ўтган бўлсада, мен каби уруш фахрийларига кўрсатилаётган иззат-икром заррача сусаймади. Бу ҳар бир фахрийга куч-қувват бағишлайди. Вилоятимиз раҳбарининг хонадонимга келиб Президентимизнинг байрам табригини ўқиб эшиттиргани қувончимга қувонч қўшди. Бутун дунёда юзага келган пандемия ҳолати туфайли бу йилги байрам ўтмаса керак, деб ўйлагандим. Шундай пайтда ҳам бизларга кўрсатилган ҳурмат-эътибордан бошим кўкка етди.

   Шу куни вилоят ҳокими Жиззах шаҳрида яшовчи Иккинчи жаҳон уруши фахрийси Холмат ота Шарипов, Шароф Рашидов туманида истиқомат қилувчи 100 ёшни қаршилаётган Мамашариф ота Содиқовлар хонадонларида ҳам бўлиб, улар ҳолидан хабар олди. Фахрийларга юбилей медаллари, Президентимизнинг эсдалик совғалари ва пул мукофотларини топширди.

   — Бундай тинч ва фаровон турмушни, юртимиз озодлиги ва ободлигини кўриш кўплаб қуролдошларимга насиб этмади, —дейди Холмат ота Шарипов. —Яратганга беҳисоб шукур, эл-юрт ардоғида фаровон ҳаёт кечириб, шундай табаррук ёшга етиш бахтига муяссар бўлдим. Дориламон кунларга етказганига шукур қиламан.

Пўлат БЕК.

("Жиззах ҳақиқати")

9 Май тантаналаридан Б.ТОҒАЕВ ва Б.ҚУДРАТОВ олган суратлар.
скачать dle 12.0
Рейтинг статьи:
  
Уважаемый посетитель, Вы зашли на сайт как незарегистрированный пользователь. Мы рекомендуем Вам зарегистрироваться либо зайти на сайт под своим именем.