Регистрация Войти
Вход на сайт
Качественные бесплатные шаблоны dle скачать с сайта
Реклама
» » ОТАМ ГЕНЕРАЛДАН МУКОФОТ ОЛГАН...

ОТАМ ГЕНЕРАЛДАН МУКОФОТ ОЛГАН...

7-05-2020, 09:53
Автор: User
Просмотров: 46
Комментариев: 0
Версия для печати

   Раҳматли отам Нимат Ирназаров иккинчи жаҳон урушининг аёвсиз зарбаларида тобланганлардан бири эди. Бундай синовлардан ўтишга балки унинг қалбидабўлган эзгулик, матонат, садоқат, ғайрат ва шижоат, меҳнатсеварлик каби чин инсонларга хос бўлган хислатлар сабаб бўлгандир. Келинг у кишининг ҳаёт йўлига бир назар солсак.

  Отам 1920 йилда Жиззах (ҳозирги Ш.Рашидов) туманидаги Равот қишлоғида деҳқон оиласида дунёга келди. ОтасиЭрназар Тўраевва онаси Асал Тўраева 1933-1941 йилларда колхозда деҳқон бўлиб ишлаган. "Акам ўзи чийдан китоб ясаб, уни латтадан тикиб олган халтасига солиб, яланг оёқ мактабга кетар эди", дейди синглиси Ханифа унинг ёшлик йилларини эслаб. Отам Жиззах туманига қарашли Пушкин номли ўрта мактабдатаҳсил олган. 

   1941 йилнинг 15 апрелида у армия хизматига чақирилди. Ҳарбий хизматни алоқа бўлинмасида бошлади. Тиришқоқлиги туфайли у кечаси ухламасдан алоқа қурилмаларини сочиб, қайтадан йиғиб, уларни улаб ўрганади. Вақти келиб алоқачилар имтиҳондан ўтишади. Имтиҳонни аълога топширгани учун полк командири бўлган генерал ёш аскардан ниҳоятда хурсанд бўлади ва ўз қўл соатини ечиб, уни тақдирлайди.

   Ўз устида ишлаб эгаллаган билим ва кўникмалари отамга жангларда асқотади.Урушнинг энг қизғин палласида Ремлени-Пест ҳудудида ефрейтор Ирназаров ўз бўлинма таркибида доимий телефон-телеграф линиясининг қурилишида алоқа симларини ўрнатиш топшириғини бажарар эди. Ҳудудга душман артилерияси снарядлари тинимсиз ёғилиб турарди. Жанговар топшириқни бажариш эса ҳаёт учун хавфли эди. Отам душманнинг бу ҳамласидан заррача қўрқмай, жанговар топшириқни бажаради. Унинг жасорати бошқа аскарлар руҳини кўтаради, уларга намуна бўлади. Натижада ўз вақтида тикланган алоқа туфайли қисм аскарлари ҳужумга ўтиб, фашистларга қақшатқич зарба беришади.

   Эртаси кунихудди шундай топшириқни бажариш вақтида снарядларнинг портлаши оқибатида бўлим командири ва бир жангчи оғир яраланди. Ефрейтор Ирназаров ўзини йўқотиб қўймасдан бошқарувни қўлига олиб, аскарларни олға бошлайди.

   "Ирназаров Н. қисмда энг зўр жангчи бўлиб, ҳаёт учун хафли вазиятларда ҳам сидқидилдан бир қатор жанговар бурчини бажариб келгани учун III даражали "Шуҳрат" орденига тавсия этилади", деб ёзилган 1944 йил 8 октябрдаги 660-ААЛБ командири, майор Спиваков тавсияномасида. Бу вақтгача у кўрсатган бир қатор жасоратлари учун "Жанговар хизматлари учун" медали, " Алоқа аълочиси" нишони билан тақдирланган эди. 1944 йил 8 декабрда "Жасорати учун" медали билан тақдирланди. Бундан ташқари, уруш ва меҳнат фронтидаги хизматлари учун 20 дан ортиқ орден ва медаллар билан тақдирланган.

   Отам 1941-1943 йилларда Шимолий Кавказ фронтида, 1943 йил январь ойидан май ойигача 2-Белорус фронтида, 1943 ноябрь ойигача 2-Болтиқбуйи фронтида давом эттирган. Новороссийск, Краснодар, Ставрополь, Қрим, Дон дарёсининг қуйи оқимикаби кўпгина жойларни озод қилишдаги жангларда иштирок этган.

   Қаҳратон қишда Армия штаби билан алоқа узилиб қолади. Командир Н.Ирназаровга қандай бўлмасин алоқани тиклашни буюради. Алоқа симларини бир неча километргача кузатиб борган аскар узилган жойини топиб, симёғочга чиқиб улаётганда пастдан овоз эшитилади. Буни эшитиб,пастга қараганда бош кийимидаги юлдузи ярқираб кетади. Буни кўриб қолгандушман унга ўқ узади. Узилган ўқнинг бири аскар оёғини яралайди. Шундай бўлсада, эмаклаб душман изидан бориб, уни ўлдиради ва ҳушини йўқотади. Ҳушига келганда отам ҳарбий госпиталда экан. Врачлар уни оёғини кесишмоқчи бўлади. Худога қилган нолалари ижобат бўлиб, бош врач ўқ суякка тегмаганини оёғини сақлаб қолса бўлишини айтади.

   Даволаниб чиққач, ўз хизматини давом эттиради. 9 май ғалаба кунидан сўнг ҳам Кенигсберг шаҳрини немис босқинчила-ридан озод қилишда иштирок этган. Падари бузрукворимиз 1946 йил июнда ўз юртига қайтиб келади. Урушнинг аёвсиз синовларида тобланган аскар энди меҳнат фронтида ўз жангини давом эттиради. У узоқ йиллар чўлни ўзлаштиришда фаол қатнашди. Уста пахтакор, ташкилотчи раҳбар сифатида элга танилди. Ота-онам 13 фарзандни тарбиялаб вояга етказди. 2008 йилда отам оламдан ўтдилар. Унинг порлоқ хотираси фарзандлари, неваралари ёдида бир умрсақланади.


Моҳигул ЭРНАЗАРОВА,

Пахтакор туманидаги 12-сонли

умумтаълим мактабининг ўқитувчиси.

скачать dle 12.0
Рейтинг статьи:
  
Уважаемый посетитель, Вы зашли на сайт как незарегистрированный пользователь. Мы рекомендуем Вам зарегистрироваться либо зайти на сайт под своим именем.