Регистрация Войти
Вход на сайт
Качественные бесплатные шаблоны dle скачать с сайта
Реклама
» » “САВОБИ ЕТСА БЎЛДИ”

“САВОБИ ЕТСА БЎЛДИ”

28-04-2020, 13:02
Автор: User
Просмотров: 60
Комментариев: 0
Версия для печати


  Ҳақ таоло ўзининг яратувчилик қудрати билан инсон наслини яратганидан сўнг унга ер юзида умргузаронлик қилиш учун жуда кўп нарсаларни, таърифи йўқ неъматларни ато этиб қўйди. Наботот олами ҳам Парвардигорнинг энг улуғ неъматларидандир. Одамларнинг зироат, боғдорчилик ва бошқа касбларни олиб боришлари учун осмондан сув ёғдириб қўйди ва у билан барча жонзот ва набототга ҳаёт берди. Экинлару мева дарахтларини ўстириб, уларнинг ризқини бемалол, ҳаётини қулай қилди. Ҳар биримизнинг дастурхонимиздан деҳқон ва соҳибкорларимиз,боғбонларимиз етиштирган турфа хил ноз-неъматлар бирор кун ҳам узилмайди. Бу неъматларни суюб истеъмол қиламиз, уларни етиштирганларга барака тилаб дуолар қиламиз.

  Бу борада Набий саллаллоҳу алайхи ва саллам “қай бир мусулмон бирор кўчат ёки экин экса, унданқуш, одам ёки бирор жонивор еса, эккан кишига садақа савоби ёзилади", деганлар. (Имом Бухорий ривояти).

  Ривоят қилинишича, бир киши улуғ саҳобий Абу Дардо разияллоҳу анҳу олдиларидан ўтиб кетаётса, у зот ёнғоқ кўчати экаётган эканлар. Ўша одам Абу Дардо разияллоҳу анҳуга қараб: "Улуғ ёшга кирган бўлсангиз ҳам кўчат экасизми, ахир бу фалон йилдан сўнг ҳосилга киради-ку", деганида, Абу Дардо разияллоҳу анҳу унга жавобан: "Менга савоби етса бўлди, мевасини бошқалар истеъмол қилаверсин", деган эканлар.

   Деҳқончилик ҳаёт таянчи, тириклигимизнинг устунидир. Шунинг учун ҳам аждодларимиз бу касб соҳибларини ҳамиша улуғлаб, ардоқлаб, эҳтиром кўрсатиб келишган, ўзлари ҳам бу йўлда яхши ишларни қилиб кетишган. Масалан, соҳибқирон Амир Темур Самарқанд атрофида Боғишамол, Боғимайдон, Боғибаланд каби бир неча боғларни барпо қилиб,авлодларга намуна бўлганлар, Ғазал мулкининг султони Алишер Навоий эса деҳконларимиз меҳнатига юксак баҳо бериб, уларни "ризқ йўлини очувчилар" деб таъриф қилганлар. Чиндан ҳам деҳқонлар, халқимиз учун ризқ йўлини очувчи шарафли касб эгаларидир.

Ботирхон РЎЗИЕВ,

Ўзбекистон Мусулмонлари идораси

Жиззах вилоят вакили ўринбосари.

скачать dle 12.0
Рейтинг статьи:
  
Уважаемый посетитель, Вы зашли на сайт как незарегистрированный пользователь. Мы рекомендуем Вам зарегистрироваться либо зайти на сайт под своим именем.