Регистрация Войти
Вход на сайт
Качественные бесплатные шаблоны dle скачать с сайта
Реклама
» » ЎЛИМЛАРНИ ҚОЛДИРИБ ДОҒДА

ЎЛИМЛАРНИ ҚОЛДИРИБ ДОҒДА

27-04-2020, 13:51
Автор: User
Просмотров: 52
Комментариев: 0
Версия для печати

  Мамашариф Содиқов 1941 йилнинг декабрида Қўшкўприк маҳалласидан Ватан ҳимояси учун хизматга чақирилганда 19 ёшли навқирон йигит эди. 420 нафар 18 ёшдан 30 ёшгача бўлган алпқомат йигитлар дастлаб Самарқанд вилоятининг Челак туманида ҳарбий-ўқув тайёргарлигини ўташди. Орадан беш ой ўтиб, ўзбек жангчиларидан иборат эшелон Саратовга етиб келди.

   М.Содиқов 305-ўқчи полки сафида Сталинградни фашистлардан озод этиш жангларида иштирок этди. Оддий аскар сафдошлари билан ҳар қарич ер ва Ватан озодлиги учун матонат билан жангга киришдилар.

   —Уруш ҳақиқий ажал учоғига айланган эди. Фақат олдинга олға қадам ташлардик. Кўплаб қуролдошларим жанг майдонларида жон таслим қилишди. 1943 йилнинг январида душманларни Сталинграддан қувиб чиқардик,—деб хотирлайди Мамашариф Содиқов.

   Кейинчаликсовет қўшинлари сафида қаҳрамонимиз Днепропетровск, Полтава, ғарбий Украина, Молдовия ерларини озод этишда немис босқинчиларига қарши қаттиқ қаршилик кўрсатиб, жангларда юксак жасорат намунасини намоён этди. Австрия пойтахти Венадаги шиддатли жангларда М.Содиқов оғир яраланди. Ҳарбий госпиталда бошқирд қизи, ҳамшира Ғилмижаҳон уни ҳаётга қайтарди. Кейинчалик меҳри бир-бирига тушган икки ёшнинг тақдир йўллари боғланди.

   Иккинчи жаҳон урушида қозонилган ғалабадан сўнг Мамашариф Содиқов Магадан ва Хабаровск ўлкасига тикланиш ишларига сафарбар этилди. Ниҳоят 1955 йилда қайлиғини олиб, жонажон Ўзбекистонга қайтди. 1956 йилда Содиқовлар оиласида қиз фарзанд дунёга келди. Унга Фаҳима деб исм қўйишди.

    Нафақага чиққунга қадар отахон Мирзачўлни ўзлаштириш ишларида фаол иштирок этди. Мирзачўл ва Жиззах чўл ва сув қурилиш ташкилотларида ишчи, бригадир вазифаларида самарали меҳнат қилди. Ўзи туғилиб ўсган хўжалигида миришкор бригадир сифатида хурмат қозонди.

   Икки кам юзни қаршилаётган отахон кўксини уруш ва тинчлик даврларида ҳукумат томониданберилган бир қатор орден ва медаллар безаб турибди. Яқинлари даврасида бахтли ва тотув умргузаронлик қилаётган уруш ва меҳнат фахрийси Мамашариф Содиқов шундай ёруғ кунларга етказгани учун яратганга шукроналар айтишдан чарчамайди.


Раҳима СОЛИЕВА,

Шароф Рашидов туманидаги

“Қўшкўприк” МФЙ мутахассиси.

Б.ҚУДРАТОВ олган сурат.

скачать dle 12.0
Рейтинг статьи:
  
Уважаемый посетитель, Вы зашли на сайт как незарегистрированный пользователь. Мы рекомендуем Вам зарегистрироваться либо зайти на сайт под своим именем.