Регистрация Войти
Вход на сайт
Качественные бесплатные шаблоны dle скачать с сайта
Реклама
» » ОИЛАЛАРДАСОҒЛОММУҲИТНИМУСТАҲКАМЛАШЗАРУР

ОИЛАЛАРДАСОҒЛОММУҲИТНИМУСТАҲКАМЛАШЗАРУР

16-04-2020, 14:36
Автор: User
Просмотров: 195
Комментариев: 0
Версия для печати

 

   Жамиятда ижтимоий-маънавий муҳитни соғломлаштириш, маҳалла институтини янада қўллаб-қувватлаш ҳамда оила ва хотин-қизлар билан ишлаш тизимини янги даражага олиб чиқиш чора-тадбирлари тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 18 февралда ПФ 5938 фармони қабул қилинди.

   Ўтган қисқа даврда аҳоли муаммоларини аниқлаш ва ҳал этиш бўйича “маҳалла – сектор – Халқ қабулхонаси – маҳалла” тамойили асосида самарали ҳамкорлик тизимини жорий этиш, маҳаллани халқ билан давлат ўртасида ишончли “кўприк” бўлишини амалда таъминлаш, оила ва хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш борасида комплекс чора-тадбирлар амалга оширилди. Шу билан бирга, фуқаролар йиғинларига хос бўлмаган функциялар юклатилаётганлиги, уларнинг бошқа қуйи идоралар билан ҳамкорлиги тизимли йўлга қўйилмаганлиги, оила, хотин-қизлар ва кексаларга ёрдам кўрсатишнинг яхлит тизими мавжуд эмаслиги, ҳуқуқбузарликларни барвақт олдини олиш бўйича кўрилаётган чоралар самарали натижа бермаётганлиги жамиятда ижтимоий-маънавий муҳитни соғломлаштириш ва қонун устуворлигини таъминлашга салбий таъсир кўрсатмоқда. Аҳоли осойишталигини таъминлаш, оила ва хотин-қизлар билан ишлаш тизимини янги даражага олиб чиқиш, нуронийлар ижтимоий фаоллигини ошириш, маҳаллани жиноятчиликдан холи ҳудудга айлантиришда фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари роли ва мавқеини янада мустаҳкамлашдир.

   Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги томонидан 2020 йилнинг 28 мартидан 28 апрель кунига қадар реапубликамизнинг барча маҳаллаларида “Оилаларда соғлом муҳитни мустаҳкамлаш” мавзусида тарғибот ойлигини ўтказиш эълон қилинди. Оилаларда ва маҳаллаларда ижтимоий-маънавий муҳитни янада соғломлаштириш, “Соғлом оила-соғлом жамият” ғоясини амалга тадбиқ этиш, “Обод ва ҳавфсиз маҳалла” тамойилининг тўлақонли жорий этилишини таъминлаш маҳалла институтининг жамиятдаги ўрни ва ролини кучайтиришга қартилган ишларни самарали ташкил этиш мақсадида ташкил этилган тарғибот ойлиги юртимизда синовли кунларга тўғри келди. Барча маҳаллаларда ойлик доирасида кенг кўламли ишлар олиб борилмоқда. Карантин муносабати билан маҳалла ходимлари, мутассади ташкилотлар билан биргаликда коронавирусдан ҳимояланиш ҳақида тушунтириш ишлари олиб борилмоқда. Оилаларда гигеник қоидаларга риоя қилиш, уйда қолиб фарзандлар ўқишини назорат қилиш ва уларнинг тарбияси билан шуғулланиш, ҳовлиларда томорқа жойларини тартиблаш ва керакли экинларни экиш каби тушунтириш ишларини олиб бориб “Сиз биз учун уйда қолинг, биз сиз учун ишдамиз” шиорини илгари сўрмоқда.

   Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирилиги томонидан барча вилоятларда Жумладан Жиззах вилоятинингЗарбдор туманидаҳам “Ҳомийлик хайрия маркази”ташкил этилиб, туман Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими ходимлари, туман ёшлар иттифоқидан кўнгиллилар ҳамкорлигида эҳтиёжманд, боқувчиси йўқ, кам таъминланган ҳозирда уйда бўлган оилаларга озиқ-овқат маҳсулотлари етказиб берилмоқда жумладан, 1197 рақам орқали мурожаатқилган фуқароларнинг ҳам оилавий шароитлари ўрганилиб уларга ҳам озиқ-овқат маҳсулотлари берилмоқда. Туман ҳокимлиги томонидан чекка маҳаллаларида сайёр озиқ-овқатлар ярмаркалари ҳам ташкил қилинмоқда.

   

  Тарғибот ойлигини ўтказишда қуйидагиларга алоҳида эътибор қаратилмоқда жумладан,оила ва маҳаллаларда ижтимоий-маънавий муҳитни соғломлаштириш, маҳалланинг жамиятдаги ва фуқаролар ҳаётидаги ўрнини кучайтириш, оилаларда карантин қоидаларига риоя қилиниши борасида мунтазам равишда ахборот алмашиш, тизимли назоратни ўрнатиш, ота-оналарнинг фарзанд тарбиясига маъсуллигини ошириш, кексалар айниқса 65 ёшдан ошган отахон ва онахонларга алоҳида эътибор қаратиш, ёлғиз қарияларнинг ҳолидан хабар олиш, маҳалладошлар, қўни-қўнилар ўртасида меҳр-оқибатни кучайтириш, намунавий оила кун тартибини ҳаётга тадбиқ қилиб, оилаларда меҳр-оқибатни мустаҳкамлашдир. Туманимиздаги 22 та маҳалласида фаолият олиб бораётган ходимлар карантин бошлангандан буён иш фаолиятларини тўхтаганлари йўқ. Маҳаллалардаги фуқароларнинг тақдирлари учун, ўз ҳаётларни хафга қўйиб ишлаб келмоқда. Республикамизнинг барча ҳудудлардаги маҳаллада фаолият олиб бораётган фидойи инсонлар учун алоҳида миннатдорчилигимизни билдирамиз. Биргаликда ҳаммамиз бир бўлсак, албатта енгамиз!

  Ўзингизни ва оилангизни эҳтиёт қилинг!

Нилуфар АЛЛАМУРАТОВА,

Зарбдор туман Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш

бўлиминингбиринчи ўринбосари туман кенгаши депутати


скачать dle 12.0
Рейтинг статьи:
  
Уважаемый посетитель, Вы зашли на сайт как незарегистрированный пользователь. Мы рекомендуем Вам зарегистрироваться либо зайти на сайт под своим именем.