Регистрация Войти
Вход на сайт
Качественные бесплатные шаблоны dle скачать с сайта
Реклама
» » ЮКСАК ТАФАККУР, ТЕМИР ИНТИЗОМ

ЮКСАК ТАФАККУР, ТЕМИР ИНТИЗОМ

16-04-2020, 14:03
Автор: User
Просмотров: 80
Комментариев: 0
Версия для печати

САБР-ТОҚАТ ВА ШАХСИЙ МАСЪУЛИЯТ ҲАР БИРИМИЗНИНГ ТАЪСИРЧАН ҚУРОЛИМИЗ БЎЛСИН

   Бугун бутун дунё аҳли синовли кунларни бошидан кечирмоқда. 200 дан ортиқ мамлакатни қамраб олган коронавирус мамлакатимизни четлаб ўтмади. Аср вабоси дея эътироф этилаётган пандемия билан боғлиқ хабарлар барчани бирдек хавотирга солмоқда. Халқимизни бу офатдан асраш мақсадида давлатимиз раҳбари бошчилигида таъсирчан чоралар кўрилмоқда.

   Хусусан, дунёни ларзага солаётган коронавирус пандемиясининг инсонлар ҳаётига жиддий таъсир қилаётгани, қолаверса, бепарволикка берилиш ижтимоий, иқтисодий, умуман, турмуш тарзимизга салбий оқибатларини келтираётганидан ташвишлангандавлатимиз раҳбари учинчи бор халқимизга мурожаат қилди.

   Сабаби кўпчилик ҳали ҳанузгача бу касалликнинг оқибати нималарга олиб келишини тушуниб етмаётир. Шунинг учун ҳам ҳамончекка ҳудудларда бу касаллик бизда йўқ қабилида иш юритиб,карантин қоидаларига амал қилмаётганлар учраб турибди. Мақсадсиз кўчага чиқиб тўпланаётганлар, турли оммавий тадбирларни ўтказаётганлар борлиги афсусланарлидир.

   Ҳар биримиз масаланинг бир жиҳатини яхши англашимиз керак. Коронавирусни юқтириш нафақат ўзини,балки яқинларини, маҳалласини, қўйингки,мамлакатимизни хавф остида қолдириши мумкин. Унинг салбий оқибатлари дунёда юз бераётган мудҳиш фожиаларда яққолнамоён бўлмоқда.

   Вилоятимизда бу офатнинг олдини олиш борасида кечиктириб бўлмас чоратадбирлар амалга оширилмоқда. Хусусан, аҳоли гавжум жойлар—бозорлар, кўчалар, кўп қаватли тураржойлар режа асосида дезинфекция қилинмоқда. Аҳоли ўртасида тарғибот ишлари олиб борилаяпти. Одамларнинг уйдан чиқмаслик чоралари кўрилаяпти. Барча тиббиёт муассасаларида кучайтирилган иш режими жорий этилди.

   Давлатимиз раҳбарининг мурожаатида "Ишонтириб айтаманки, коронавирус тарқалиб кетмаслиги учун давлат барча чораларни кўради. Аммо шу синовли дамларда ҳар бир ўзбекистонлик, ҳар бир идора, жамоатчилик вакиллари бир мушт бўлиб ҳаракат қилишимиз керак. Касалликни маҳалламизга, уйимизга, оиламизга олиб кирмаслик учун энг аввало ўзимиз масъулмиз", дейилади. Албатта бу ишларни амалга оширишимиз учун Юртбошимиз таъбири билан айтганда "юксак тафаккур, темир интизом, сабртоқат ва шахсий масъулият энг таъсирчан қуролимиз бўлиши керак".

   Мурожаатдан келиб чиққан ҳолда ҳозирги таҳликали вазиятда ҳаммамиз ҳамжиҳат бўлиб миришкор деҳқонларимиз, қолаверса, аҳоли баҳорнинг ҳар бир кунидан унумли фойдаланиши керак. Шунда озиқовқат хавфсизлигини таъминлашга ўз ҳиссамизни қўшамиз. Чунки юртимизда карантин тартиблари ўрнатилгани билан ҳаётдавом этмоқда.

   Шундай экан, ҳар биримиз ким бўлишимиздан қатъий назар касалликнинг олдини олиш учун карантин қоидаларига амал қилишимиз зарур. Ҳамжиҳатликдатозалик ва озодаликни кундалик ишимизга айлантириб, қатъий тартибинтизом билан қадриятларимизга амал қилсак, Юртбошимизнинг "...мен ана шундай мард ва матонатли, меҳр-оқибатли халқимизнинг ақлзаковатига, унинг метин иродасига ва қатъиятига тўла ишонаман", — дея билдирган ишончларини албатта оқлаган бўламиз.

   Коронавирус пандемияси билан боғлиқ хабарлар барчамизни бирдек хавотирга солмоқда. Аммо бугун ҳукуматимиз томонидан сиз ва бизнинг соғлигимизни сақлаш учун тизимли ишлар олиб борилаяпти. Фақат бундай пайтларда барчамиздан вазминлик, мавжуд ҳолатни ҳаққоний баҳолай олиш ва мутахассислар тавсиясига қатъий амал қилиш талаб этилади. Юзага келган вазиятни бартараф этиш учун мамлакатимизда барча зарурий чоратадбирлар амалга оширилмоқда. Бутун дунё халқини ўзига хос синовдан ўтказаётган коронавирус пандемиясини ортиқча хавотир ва саросималарсиз енгиб ўтишга ақлимиз ҳам, қурбимиз ҳам етади. Бу халқимиз ва жонажон Ватанимиз олдидаги масъулиятли вазифани собитқадамлик билан адо этишимизга кенг йўл очади.

   Давлатимиз раҳбарининг "Коронавирус пандемияси ва глобал инқироз ҳолатларининг иқтисодиёт тармоқларига салбий таъсирини юмшатиш бўйича биринчи навбатдаги чоратадбирлар тўғрисида"ги, "Коронавирус пандемияси даврида аҳоли, иқтисодиёт тармоқлари ва тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги фармонлари қабул қилинди. Бу муҳим ҳужжатлар мамлакатимизни айни дамда юзага келган мураккаб вазиятданолиб чиқишнинг мукаммал йўл харитасидир.

   Мазкур фармонларга асосан, иқтисодиёт тармоқларининг барқарор ишлашини таъминлаш, айниқса, кичик ва ўрта бизнес тузилмаларига давлат томонидан кўплаб имтиёз ва преференциялар берилди. Туризм ва меҳмонхона фаолияти билан шуғулланувчи тадбиркорлар шу йилнинг якунига қадар ер ва молмулк солиқларидан озод этилди. Уларга ижтимоий солиқ ставкаси ҳозирга қадар бўлган 12 фоиздан 1 фоизга туширилди.Карантин даврида ўз фаолиятини тўхтатишга мажбур бўлган якка тартибдаги тадбиркорларга даромад солиғи ва ижтимоий солиқни ҳисоблаш тўхтатилди.

   Тушуми ўтган ойидагига нисбатан 50 фоизга камайган кичик бизнес субъектларига айланмадан олинадиган солиқ, ер солиғи, мулк солиғи, ижтимоий солиқ ва сув солиғини тўлаш муддати шу йил 1 октябрга қадар кечиктирилди. Юридик шахсларнинг табиий газ ва электр энергияси учун олдиндан тўлов мажбурияти амалдаги 100 фоиздан 30 фоизга туширилди. Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш давлат жамғармаси томонидан ёрдам бериш кўлами эса янада кенгайтирилди.

   Шунингдек, ушбу ҳужжатга кўра аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларига зарурий ёрдам бериш масаласи ҳам кўтарилганлигини алоҳида таъкидлаш лозим. Хусусан, жорий йилнинг март-июнь ойларида муддати тугайдиган болали оилаларга нафақа, бола парваришлаш нафақаси ва моддий ёрдамларни тўлаш автоматик тарзда 6 ойдан 1 йилгача узайтирилди. Ёлғиз кексалар ва ногиронлиги бўлган шахсларга 18 турдаги асосий озиқ-овқат ва гигиена товарлари бепул етказиб бериладиган бўлди.

   Бугун коронавирус пандемияси тарқалишининг олдини олиш борасида бир қатор муҳим тадбирлар амалга оширилаётгани ҳам аслида халқимиз ва миллатимизнинг эртанги куни учун кўрилаётган ишлар ҳисобланади. Қачонки, биз мулоқотларни камайтирар эканмиз, касаллик юқишининг олдини олган бўламиз. Бу давр ўткинчи. Карантин тадбирларига масъулият билан ёндашайлик. Энг муҳими, сабрқаноат билан тиббиёт ходимларининг тавсияларига амал қилиш, уйда қолиш орқали ушбу сафарбарлик ишида фаол иштирок этишимиз керак.

Рисқул СИДДИҚОВ,

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати аъзоси.

скачать dle 12.0
Рейтинг статьи:
  
Уважаемый посетитель, Вы зашли на сайт как незарегистрированный пользователь. Мы рекомендуем Вам зарегистрироваться либо зайти на сайт под своим именем.