Регистрация Войти
Вход на сайт
Качественные бесплатные шаблоны dle скачать с сайта
Реклама
» » УЙДА ҚОЛИНГ, ОИЛАНГИЗНИ, ЖАМИЯТНИ АСРАНГ!

УЙДА ҚОЛИНГ, ОИЛАНГИЗНИ, ЖАМИЯТНИ АСРАНГ!

3-04-2020, 09:27
Автор: User
Просмотров: 248
Комментариев: 0
Версия для печати

   Хабарингиз бор, давлатимиз раҳбари фуқароларнинг ҳаёти ва соғлиғини муҳофаза қилишга қўшаётган улкан ҳиссаси ва фидокорона хизматларини эътироф этган ҳолда, коронавирус инфекцияси тарқалишига қарши курашиш ишларига жалб этилган тиббиёт, санитария-эпидемиология хизмати ва бошқа ходимларни ижтимоий ва моддий қўллаб-қувватлаш мақсадида қўшимча рағбатлантириш тизимини эълон қилди. Фуқаролар тиббиёт ходимлари билан жипслашса, бирдамликда бир куч бўлиб интилса, бу офатни албатта енгамиз.

   “Коронавирус пандемияси бутун инсоният учун Яратганнинг берган бир синовидир. Одамларимиз шифокорларнинг барча тавсияси, кўрсатмаларига амал қилсалар, одамларимиз карантин даврида ҳаётий заруратсиз ўз хонадонларини тарк этмаса, касалликнинг илк белгилари аниқланганла, уни яширмай шифокорларга ўз вақтида мурожаат қилсалар, биз бу касалликни, албатта, енгамиз”, деди давлатимиз рағбари халққа мурожаатида. Ҳаммамиз шунга амал қилсак, вирус албатта, чекинади.

   Мутахассисларнинг таъкидлашича, ушбу вирус 60 ёшдан ошганларга ва иммунитети паст инсонларга тезроқ юқади. Уйимизнинг чироғи бўлган ота-оналаримизни, бобо, бувиларимизни асраш ҳар биримизнинг ўз қўлимизда. Биз уйда ўтириб, гигиена ва талабларга амал қилсак, ўзимизни ҳам, оила аъзоларимизни ҳам, бутун жамиятимизни ҳам асраймиз. Ҳаммамиз гувоҳи бўлиб турибмизки, аксарият вирус юқтирганлар бир оила аъзолари ва уларнинг яқинлари бўлиб чиқяпти. Унутманг, биргина эътиборсизлигимиз биз учун қадрли ва азиз оиламиз ҳаётини хавф остига қўйиши мумкин. Уйда ўтириб, яқинларимизни, қўни-қўшниларимизни, халқимизни асрайлик. Буюк мақсадларимиз учун бир-биримизга елкадош бўлайлик.

Ўрал ЎРОЗБОЕВ,

Халқ демократик партиясининг Олий

Мажлис Қонунчилик палатасидаги фракцияси аъзоси.

скачать dle 12.0
Рейтинг статьи:
  
Уважаемый посетитель, Вы зашли на сайт как незарегистрированный пользователь. Мы рекомендуем Вам зарегистрироваться либо зайти на сайт под своим именем.