Регистрация Войти
Вход на сайт
Качественные бесплатные шаблоны dle скачать с сайта
Реклама
» » ПЕДАГОГЛАР ЕТИШМАЁТГАН ТУМАНЛАР БОР

ПЕДАГОГЛАР ЕТИШМАЁТГАН ТУМАНЛАР БОР

2-04-2020, 11:33
Автор: User
Просмотров: 157
Комментариев: 0
Версия для печати

   

   Президентимизнинг 2020 йил 27 февралдаги "Педагогик таълим соҳасини янада ривожлантириш чоратадбирлари тўғрисида"ги қарорида таълим соҳасини ривожлантиришнинг бир қатор устувор йўналишлари белгилаб берилди.

   Мен бир ўқитувчи сифатида шуни айта оламанки, бу қарор мамлакатимиз келажаги, ёшларимиз истиқболини ўйлаб, эзгу ва олийжаноб мақсад билан йўғрилган.

   Сир эмаски, бугун республикамизнинг барча вилоятларида чекка туманлар, тараққиётни жадаллаштиришга эҳтиёжи бор жойлар мавжуд. Биргина Жиззах вилояти мисолида кўрадиган бўлсак, вилоятимизда Янгиобод, Арнасой, Бахмал, Фориш ва Ғаллаорол туманларида педагогик кадрларга бўлган эҳтиёж баланд. Жиззах шаҳрида ёки шаҳарга яқин туманларда яшовчи олий маълумотли педагог кадрлар, афсуски, у ҳудудларга боравермайди. Айнан ана шу кемтикликни ва эҳтиёжни тўлдириш учун ҳам бу қарор бизга жуда катта шароит ва имконият яратиб беради.

   Қарор билан айрим мутахассисликларда ўқиш муддати уч йил қилиб белгиланди. Бу ҳам шунчаки тажриба ёки хўжакўрсинга эмас, балки жуда пухта ўйланган қарордир. Давлатимиз раҳбари Олий Мажлисга қилган Мурожаатномасида айрим иккинчи даражали, мутахассисликка алоқаси бўлмаган фанларнинг қисқартирилишини айтиб ўтган эди. Демак кераксиз фанларнинг қисқариши эвазига Президент қарорида кўрсатилган олти йўналиш бўйича талаба энди уч йилда бемалол соҳани эгаллаб чиқиши ҳар жиҳатдан қулай ечим бўлади, деб айта оламиз. Уч йиллик таълим отаоналарга контракт тўловларида енгиллик яратиб берадиган бўлса, бир йил олдин олийгоҳни тугаллаб, ўз йўналиши бўйича таълим даргоҳларига бораётган битирувчилар орқали педагог кадрларга бўлган эҳтиёжни қондиришда қўшимча имконият пайдо бўлаяпти.

   Бугун олий таълим муассасаларида илмий даражалар берувчи илмий кенгашлар очилишига рухсат берилаётгани қувонарли, албатта. Таъкидлаш жоиз, ўтган қисқа вақт мобайнида Жиззах давлат педагогика институтида қирққа яқин ҳимоя бўлди. Олийгоҳдаги ўқитувчиларимиз турли илмий даража соҳиби бўлди. Институтимизда педагогикадан илмий даража берувчи илмий кенгаш ҳам очилаяпти. Демак қарор узлуксиз таълимни таъминлаш ҳамда мактаблар билан алоқани кучайтириш, мактаблардаёқ битирувчилар салоҳияти қайси йўналишга мос эканлигини аниқлашда бизга дастуруламал бўлиб хизмат қилади.

   Авваллари доцентлик ёки профессорлик унвонини олишни Олий аттестация комиссияси белгиларди. Энди эса диссертация жараёни таълимтарбия билан бевосита боғлиқ эканлиги, илмфан — амалиёт—ишлаб чиқариш — таълим соҳаси интеграциясини кучайтириш учун ҳам яхши имконият пайдо бўлди. Айни пайтда ўқув услубий қўлланмалар ишлаб чиққан, кўп йиллик тажрибага эга педагог ўқитувчилар учун яна бир катта имконият, яъни профессорлик ёки доцентлик унвонини олиш Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университетида бўлади. Буларнинг ҳаммаси бизни бир мутахассис, соддароқ айтганда, оддий ўқитувчи сифатида чексиз қувонтиради. Ўқиш иштиёқида ёнаётган йигитқизларимиз ва бизга ўхшаган ўқитувчилар учун мана шундай фаолиятни янада кенгроқ, таъбир жоиз бўлса, янада юксакроқ кўрсатиш учун ижод, илмий майдон берилди.

   Хулоса эса битта, биз — педагоглар яхши шароитда самарали ишлаб, берилган имкониятдан фойдаланиб, ўз вазифамиз билан банд бўламиз. Муҳими, ислоҳотларнинг жадаллиги. Биз ҳамиша янгиликларни қабул қилиш ва замон билан баравар юришга ҳаракат қиламиз.

Шавкат ШАРИПОВ,

Жиззах давлат педагогика институти ректори.
скачать dle 12.0
Рейтинг статьи:
  
Уважаемый посетитель, Вы зашли на сайт как незарегистрированный пользователь. Мы рекомендуем Вам зарегистрироваться либо зайти на сайт под своим именем.