Регистрация Войти
Вход на сайт
Качественные бесплатные шаблоны dle скачать с сайта
Реклама
» » ОРОЛ ҚАЧОН ПАЙДО БЎЛГАН?

ОРОЛ ҚАЧОН ПАЙДО БЎЛГАН?

2-04-2020, 10:46
Автор: User
Просмотров: 152
Комментариев: 0
Версия для печати

   

   Мазкур денгиз ҳозирги Қорақалпоғистон автоном республикасининг Қозоғистон билан чегара ҳудудида жойлашган бўлиб, Амударё ва Сирдарё сувларинингқуюлишидан ҳосил бўлган. Орол муаммосининг экотизимга жиддий зарари, шу ҳудудда яшаётган аҳоли соғлигига салбий таъсирининг олдини олиш мақсадида жаҳон миқёсида, айниқса, республикамизда кенг кўламли чоратадбирлар кўрилмоқда.

   2019 йилнинг ўзида республикамиз Президентининг ташаббуси билан Оролнинг сув чекинган 3000 гектар ерида яшил ҳудудлар барпо қилинди. Қум ва туз кучининг олдини олиш мақсадида саксовулзорлар ўстирилмоқда. Жорий йилда денгизнинг қуриган 7000 гектарлик ҳудудида ҳам бу иш давом эттирилади. Бир вақтлар денгиз бўйида бўлган, денгиз чекиниши билан эътиборсиз қолган Мўйноқ шаҳри обод қилинмоқда.

Бу денгиз қандай пайдо бўлган? Ушбу мавзу кўпчиликни қизиқтириши табиий. Мазкур саволга жавобни қадим ёзма манбалардан қидирдик. 

   "Бобурнома"нинг XVI аср бошларида ёзилганига эътибор қаратсак, ўша даврларда Орол бўлмаган. Шу даврнинг бошқа манбаларида ҳам Сирдарёнинг қумга сингиши қайд этилган. Яна бир манбага эътибор қаратайлик. 16441664 йилларда Хоразм хони бўлган Абулғозихондан мерос қолган "Шажарайи турк" тарихий асаридаўзбек халқининг шаклланиши, уруғаймоқлар тарихи ёритилган. Мазкур асарда Амударё билан боғлиқ муҳим тарихий воқеалар ёзилади.

   "...Аму суви Урганч қалъасининг тубиндан ўтиб, Абулхон тоғининг кун туғишига бориб, тоғнинг тубина тегиб, қибла тарафиндан ўгрулуб кун ботишига бориб, андин Ўғурча бориб Мозандарон тенгизина қуяр эди (Мозандарон Каспий денгизининг ўша даврдаги номи)".

   Хўш, Амударё қачон ўзанини ўзгартирган деган саволга ҳам асардан жавобтопдик.

   "...Биз дунёга келмасдан ўттиз йил илгари", деб ёзади Абулғозий. "Аму суви Хос минорасининг юқорисини, уни Қора айғир тўқайи дерлар, ул ердин йўл ясаб оқиб, Тўқ қалъасини бориб, Сир тенгизина қуйгон эркандур. Ул сабабдин Урганч чўл бўлибди".

   Абулғозихон ўзининг дунёга келганлиги санасини "ҳижрий минг тақи ўн тўртда (ҳижрий ҳисоб билан 1014 йил) ...рабиъул аввал ойининг ўн бешинда..." деб кўрсатган. Бу ҳижрий ҳисоб мелодийга айлантирилса, 1603 йил келиб чиқади.Демак, Амударёнинг ўз ўзанини ўзгартириб, Устюрт қумликлари томон оқиши ва Сирдарё суви билан қўшилиб, Орол денгизини ҳосил қилиши 15721573 йилларга тўғри келади.Амударёнинг Сирдарёга нисбатан икки баравар серсувлиги ҳисобга олинса, денгиз Амунинг Сир сувига қўшилиши натижасида пайдо бўлганлигини билиб оламиз.

Аъламхон ҚОСИМОВ.
скачать dle 12.0
Рейтинг статьи:
  
Уважаемый посетитель, Вы зашли на сайт как незарегистрированный пользователь. Мы рекомендуем Вам зарегистрироваться либо зайти на сайт под своим именем.