Регистрация Войти
Вход на сайт
Качественные бесплатные шаблоны dle скачать с сайта
Реклама
» » ЭҲТИРОМ ВА МУРУВВАТ

ЭҲТИРОМ ВА МУРУВВАТ

5-12-2018, 16:41
Автор: User
Просмотров: 23
Комментариев: 0
Версия для печати
“Шоҳсарой” тантаналар мажмуи мезбон бўлган тадбирда ҳудудда истиқомат қилаётган ногиронларга иззат-ҳурмат кўрсатилди. Туман ҳокимлиги, секторларнинг раҳбарлари, фаоллар ҳамкорлиги боис ғамхўрлик акциясидан ҳечс ким четда қолмади.
Шу ўринда айтиш жоизки, агарда 2017 йилда атиги 5 нафар ногирон уй-жой шароитини яхшилаган бўлса, 2018 йилда 16 киши бу қулайликдан баҳраманд бўлди. Ой охирига қадар бу рақам 28 тага етади. 2019 йилда қарийб 40 нафар имконияти чекланган шахслар имтиёзли асосда қурилган уйлар соҳибига айланади.
- Бу эътибор доимий тус олади, - деб таъкидлади туман ҳокими Зоир Мирзаев. – Биз 4256 нафар ҳамюртларимизнинг оғирини енгил қилиш ҳақида доимо ўйлаяпмиз. 90 нафардан зиёд тумандошларимизга топширилган совға-саломлар, 350 нафардан кўпроқ ногиронлар хонадонида кечган мулоқотлар бу фикр тўғрилигини яна бир марта тасдиқлади, доимо далдага, ширин сўзга, меҳрга муҳтож одамлар қалбида умид уйғотди.
- Биринчи Президентимиз Ислом Каримовнинг ташаббуси билан Истиқлолимизга эришилганлигининг йигирма учинчи кунида қабул қилинган «Ўзбекистон Республикасида ногиронларни ижтимоий ҳимоя қилиш тўғрисида»ги Қонунни ҳаётга татбиқ этиш кўпчилик каби менга ҳам насиб этди, - дейди Ўзбекистон Ногиронлар жамияти вилоят бўлими бошқаруви раёсатининг раиси, III даражали «Меҳнат фахрийси» кўкрак нишони соҳиби Абдулла ота Қаршибоев. – 17 йилдан буён жамиятимиз аъзолари билан биргаман. Бугун ҳаёт ўзгараяпти. Одамлар онги ҳам. Ана шу янгиланишлар жамиятимиз фаолиятида кўзга ташланаяпти. Шундай экан, фақат ишлагинг, одамларга яхшилик қилгинг келади.
Тўқсон ёшни қоралаб қолган пиру бадавлат отахон айтган сўзлар туман прокуратураси, «Соғлом авлод учун» халқарпо хайрия фондининг Шароф Рашидов тумани ҳамкорлигида ташкил этилган «Болажон» ансамбли кичкинтойлари куйлаган қўшиқларга уланиб кетди. Турли тилларда янграган тароналарда инсон қадри бундан кейин ҳам энг устувор кўриниш олишига урғу берилди.
3 декабрь – Халқаро ногиронларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилиш куни муносабати билан ўтказилган йиғилишларда вилоят ҳокимининг ўринбосарлари Э.Исматов, Н.Мухторова иштирок этдилар.
                                                                                                                      Л.ЖЎРАЕВ.
скачать dle 12.0
Рейтинг статьи:
  
Уважаемый посетитель, Вы зашли на сайт как незарегистрированный пользователь. Мы рекомендуем Вам зарегистрироваться либо зайти на сайт под своим именем.