МЕҲР ҚОЛУР, МУҲАББАТ ҚОЛУР![]() Меҳр-мурувват тадбирида ногиронларни ижтимоий жиҳатдан ҳимоялаш, уларни қўллаб-қувватлаш борасида вилоятимизда амалга оширилаётган кенг кўламли ишлар хусусида сўз борди. Вилоятимизда истиқомат қилаётган 24116 нафар ногиронларнинг турмуш шаротларини яхшилаш, уларни фойдали меҳнатга жалб этиш, уй-жойга бўлган эҳтиёжини қондириш борасида тизимли тадбирлар амалга оширилаяпти. Тадбир давомида 16 нафар ногиронларга аравачалар, бир қатор тадбир эҳтиёжманд иштирокчиларгахомийларнинг совғалари топширилди. Шу куни ногиронлар жамиятининг Шароф Рашидов тумани бўлимининг раиси Тошбуви Баҳодировага иккинчи даражали, жамият аъзоси Юсуф Бегматовгабиринчи даражали «Меҳнат фахрийси» кўрак нишони топширилди. Бир пиёла чой устида уюштирилган анжуманга санъаткорларнинг куй-қўшиқлари ўзгача шукуҳ бағишлади. Тадбирда вилоят ҳокимининг ўринбосарлари Э.Исматов, Н.Мухторовалар иштирок этишди. Ботир ҚУДРАТОВ. Рейтинг статьи:
|
Уважаемый посетитель, Вы зашли на сайт как незарегистрированный пользователь. Мы рекомендуем Вам зарегистрироваться либо зайти на сайт под своим именем.