Регистрация Войти
Вход на сайт
Качественные бесплатные шаблоны dle скачать с сайта
Реклама
» » МЕҲР-МУРУВВАТ БИР КУНЛИК ЭМАС

МЕҲР-МУРУВВАТ БИР КУНЛИК ЭМАС

3-12-2018, 17:04
Автор: User
Просмотров: 20
Комментариев: 0
Версия для печати
Ўзбекистон Халқ демократик партияси вилоят кенгаши томонидан 6 ноябрь – 6 декабрь кунлари ногиронлар ва ижтимоий ҳимояга муҳтож юртдошларимизни қўллаб-қувватлаш мақсадида “Меҳр улашинг” номли акциялари бўлиб ўтмоқда. Фориш туманида ҳам мазкур акция юзлаб эътиборталаб кўнгилларга илиқлик олиб кирди.
Дастлаб 20 нафарга яқин ногиронлиги бор шахслар ва кенг жамоатчилик вакиллари иштирокида давра суҳбати бўлиб ўтди. Унда туман тиббиёт бирлашмаси вакили Шоира Нурмуҳаммедова, туман бандликка кўмаклашиш маркази вакили Остон Қўнаровлар ногиронларни ижтимоий ҳимоялаш ва бандлигини таъминлашда эришилган кўрсаткичлар тўғрисида сўзлаб беришди. Бу борада эришилган энг салмоқли ютуқлардан бири сифатида кўзи ожизлар жамияти туман бўлимининг Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси қошидаги Жамоат фондининг грантини қўлга киритгани дея эътироф этилди.
- 29 миллион сўмлик грант лойиҳаси эвазига 10 нафар кўзи заиф кўрувчи хотин-қизни иш билан таъминловчи тўқувчилик цехи очилади, - дейди кўзи ожизлар жамияти туман бўлими раҳбари Қудрат Абулхаев. – Туман ҳокимлиги томонидан цех учун ер майдони ажратиб берилди, ускуналар келтирилгач, ишга киришамиз.
Тадбирни ўтказиш учун “Трастбанк”нинг туман бўлими бежизга танланмади. Банк бошқарувчиси Лазиз Норматов “Ҳар бир оила - тадбиркор” давлат дастури бўйича йиғилганларга тушунча бериб, ижтимоий ҳимояга муҳтож оилалар учун кредит олишда яратилган имтиёзлар ҳақида маълумот берди.
Давра суҳбати иштирокчилари жисмоний имконияти чекланган бўлишига қарамай қўл меҳнатининг ажойиб намуналарини яратаётган инсонларнинг маҳсулотлари кўргазмаси билан танишдилар. Замира Худойбердиева чопондўзлик бобида моҳир бўлса, Ризвон Бозорбековнинг чизган суратлари кишини сергак торттиради.
- Қўллари ишламаса, суратни қандай чизаркин, деб ўйлаяпсизми? – деди тадбирда сўз олган Ризвон . – Мен оёқ бармоқларим ёрдамида расм соламан, компьютерда ҳам бемалол ишлайман. Мукаммал инсон бўлмайди. Аммо барчамиз камчиликларимизни тўғрилаб, имкониятларимизни ривожлантириб борсаккина, йилдан йилга қариб эмас, ёшариб борамиз. Нима учун мен ногиронман, дея бировларга юк бўлиб ўтириш керак? Биздаги тетикликни кўриб, ота-оналаримиз хурсанд бўлсин, одамлар ачиниб эмас, ҳавас қилиб қарасин.
Ризвон Бозорбековнинг бу сўзларидан йиғилганларнинг кўзларига ёш қалқди. Унинг соғлом тенгдошлари қатори қаддини ғоз тутишга ўргатиб ўстираётган онаси Мақсуда Номозовага миннатдорлик билдиришди.
Тадбирда сўз олган партия фахрийси Сафар Муталов тумандаги 1-мактабнинг 10-синф ўқувчиси Рухангиз Тиркачева ҳайкалтарошлик сирларини муваффақият билан ўрганиб, уни Эргаш Камолов маҳалласидаги жисмоний имконияти чекланган болаларга ҳам ўргатаётгани ибратли ташаббус дея баҳолади.
Тадбирда ногиронларга “Қизил ярим ой”, “Меҳр-шафқат” жамғармалари, “Маҳалла” фонди туман бўлимларининг байрам совғаларини топширилди. Р. Бозорбековга ижодини давом эттириши учун ватман ва бўёқлар совға қилинди. Шундан сўнг оилаларга манзилли ташриф уюштирилди. Тикувчи ҳунарманд Нодира Раҳматованинг Дилшод ота Эргашев оиласига кутилмаган совғаси хонадон эгаларини хурсанд қилиб юборди. Ўғлини уйлантириш ҳаракатида бўлган бу инсон соғлигидан ажраб, ногирон бўлиб қолган. Оилага миллийликка мос замонавий келин кўйлаги совға қилинди. Хонбанди маҳалласидаги хусусий меҳмонхона раҳбари, фермер Зокир Каримов томониданногиронлиги бор оилаларга қўй гўшти тарқатилди.
- Меҳнатни муҳофаза қилишга бағишланган Қонун талабларининг бузилиши, яъни тумандаги ташкилот, муассаса, корхона ва жамоат жойларида ногиронлар учун махсус ҳаракатланиш йўлаклари ва пандуслар мавжуд эмаслиги юзасидан 20 та депутатлик сўрови юборилган, - дейди тадбир ташкилотчиси, ЎзХДП Фориш туман кенгаши раҳбари Норинисо Ирисова. - Уларнинг ижроси доимий назоратда. Бугунги акция бир кунда ўтган бўлса-да, аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларини доимий қўллаб-қувватлаш партиямиз дастурининг асосий йўналишларидан бири эканлиги боис йил-ўн икки ой давом этади, албатта.
                                                                                      Муқаддас САПАРОВА. скачать dle 12.0
Рейтинг статьи:
  
Уважаемый посетитель, Вы зашли на сайт как незарегистрированный пользователь. Мы рекомендуем Вам зарегистрироваться либо зайти на сайт под своим именем.