Войти
Вход на сайт
Качественные бесплатные шаблоны dle скачать с сайта
Реклама
» » МУСТАҲКАМ ОИЛА –ЖАМИЯТ КЎЗГУСИ

МУСТАҲКАМ ОИЛА –ЖАМИЯТ КЎЗГУСИ

29-11-2018, 12:28
Автор: User
Просмотров: 1 048
Комментариев: 0
Версия для печати
Жиззах политехника институтида вилоят хотин-қизлар қўмитаси ҳамда “Оила” илмий-амалий тадқиқот маркази вилоят бошқармаси ҳамкорлигида “Оилани мустаҳкамлашда илмий тадқиқотлар кўламининг аҳамияти” мавзусида илмий-амалий анжуман бўлиб ўтди. Унда туман хотин-қизлар қўмитаси, “Оила” илмий-амалий марказининг туман бўлимлари вакиллари, отинойилар ва маҳалла фаоллари иштирок этишди.
Конференцияда оилаларни мустаҳкамлаш, уларни сақлаб қолиш, оилада комил инсонни тарбиялаб вояга етказишнинг муҳим чоралари, ёшларни бўлғуси оилага тайёрлашмасалалари хусусида сўз юритилди.
–Жамиятнинг асосий бўғини ҳисобланган оилалар ажримининг олдини олишда ёшларни оилавий ҳаётга тўғри тайёрлаш муҳим аҳамият касб этади,–деди Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги “Оила” илмий-амалий тадқиқот маркази лойиҳа раҳбари, психология фанлари номзоди Феруза Акрамова. –Бу ўз навбатида жамият миллий қадриятларининг асраб авайланишига ва юзага келиши мумкин бўлган салбий ҳолатларнинг олдини олишга хизмат қилади. Зеро, Президентимиз Шавкат Мирзиёев айтганидек, “Одамларимиз билиши керак, оила муқаддас биз учун. Оилани сақлаб қолмасак, биз ўзлигимизни йўқотамиз...”.
–Оиладаги ўзаро муносабатларда самимий, дўстона суҳбат қуриш лозим,–деди “Оила” илмий-амалий марказининг Тошкент вилояти бошқармаси бошлиғи Дилором Махамадалиева. –Ота-она фарзандини ҳар куни ҳеч бўлмаганда бир маротаба бағрига босиб, севимли фарзанд эканлигини билдириш, унга “Лаббай”, “Хўп бўлади”, “Узр”, “Марҳамат”, “Рахмат” каби сўзларни такрорлашни ўргатиш уларнинг зиммасидаги масъулият эканлигини унутмаслик керак.
Шунингдек, йиғилишда ёшларни оилага тайёрлашда психологик, маънавий, ҳуқуқий сабоқларни ўргатиш, оилавий ҳаётга тайёрлашнинг аниқ методикасини ишлаб чиқиш,ёшларга маълумотларни етказиш усули ва шаклларини такомиллаштириш, бу борада ахборот технологияларининг сўнгги имкониятларидан фойдаланишга эътибор қаратиш бугуннинг муҳим талаби эканлиги алоҳида таъкидланди.
Анжуманда мутахассислар томонидан ёшларни оилавий ҳаётга тайёрлаш, оила қуриш масъулиятини тўла англашлари бўйича амалий-психологик тавсияномалар, йўриқномалар, оилага тайёрлаш масалаларига бағишланган тарқатма материаллар, ижтимоий реклама роликларини ишлаб чиқиш вазифаси топширилди. Бу борада керакли тавсиялар берилди.
Тадбир сўнггида “Оилани мустаҳкамлашда илмий тадқиқотлар кўламининг аҳамияти” номли янги китоб тақдимоти ўтказилиб, соҳанинг фаол ва ташаббускор мутахассисларига “Оила” илмий-амалий маркази вилоят бошқармасининг сертификатлари топширилди.
                                                                                                      Шаҳноза ЮЛДАШЕВА.скачать dle 12.0
Рейтинг статьи:
  
Уважаемый посетитель, Вы зашли на сайт как незарегистрированный пользователь. Мы рекомендуем Вам зарегистрироваться либо зайти на сайт под своим именем.