Регистрация Войти
Вход на сайт
Качественные бесплатные шаблоны dle скачать с сайта
Реклама
» » ИСМАТ АКАНИНГ ИССИҚХОНАСИ

ИСМАТ АКАНИНГ ИССИҚХОНАСИ

29-11-2018, 12:22
Автор: User
Просмотров: 32
Комментариев: 0
Версия для печати

Касби ўқитувчи бўлган Исмат Турдиалиев нафақага чиққандан кейин уйида тиниб тинчиб ўтира олмади. У Шароф Рашидов туманидаги собиқ Нормат Абдуалимов номли хўжаликнинг бир гектар ердаги иссиқхонасини ижарага олиб сабзавотчилик билан шуғуллана бошлади.

—Помидор, бодринг ва резаворлар етиштириш мен ўйлаганчалик осон иш эмас экан,—дейди Исмат Турдиалиев. —Дастлаб мўлжалдаги ҳосилни етиштиришга анча қийналдик.Соҳада етарли тажрибага эга бўлган сабзавоткорлар ишини қунт билан ўргандик. Агротехник тадбирларни ўз муддатида ўтказиш, минерал ва маҳаллий ўғитлардан самарали фойдаланишга эришгач, ишимизда ўзгаришлар сезилди.

Шу йилнинг эрта баҳорида1 гектар ернинг 70 сотихига помидор, 30 сотихига бодринг эккан Исмат Турдиалиев оиласиҳар қачонгидан мўл ҳосил етиштирди. Эл дастурхонига 20 тонна помидор, 10 тонна бодринг топтиқ этилди. Ундан оила мўмайгина даромад олди. Айни пайтда иссиқхонагатабақалаштириб экилган кўкатларни бозорга чиқариш авжида.Кунига савдо шаҳобчаларига 50-60 килограмм кўкат жўнатилаяпти. Бундаоила бекаси Норхол она ва қизлари Сайёра, Шахноза ва Гулнораларнинг хизмати катта бўлаётир.

Бекпўлат ТОҒАЕВ.

                                        Суратда: сабзавоткор Исмат Турдиалиеватурмуш ўртоғи Норхон она билан.

Муаллиф олган сурат.


скачать dle 12.0
Рейтинг статьи:
  
Уважаемый посетитель, Вы зашли на сайт как незарегистрированный пользователь. Мы рекомендуем Вам зарегистрироваться либо зайти на сайт под своим именем.