Регистрация Войти
Вход на сайт
Качественные бесплатные шаблоны dle скачать с сайта
Реклама
» » КЎЧАТ ЭКИБ БОҒ ЯРАТАЙЛИК!

КЎЧАТ ЭКИБ БОҒ ЯРАТАЙЛИК!

4-03-2020, 09:59
Автор: User
Просмотров: 59
Комментариев: 0
Версия для печати

   Кўчат экиш, дарахт ўстириш, табиатни асрабавайлаш халқимизга хос эзгу қадриятлардан биридир. Шу маънода, қайси соҳада ишламасин ҳар бир юртдошимиз кўкаламзорлаштиришга ўз ҳиссасини қўшади. Баҳорнинг илк кунларида вилоят ички ишлар бошқармаси ходимлари Жиззах шаҳри марказидаги хиёбонларга мевали ва манзарали дарахт ниҳолларини ўтқазишди.

   Вилоят ҳокимлиги ҳамда вилоят ички ишлар бошқармаси ҳамкорлигида ташкил этилган ободонлаштириш ишларида ички ишлар идораларида хизмат қилувчи 300 нафарга яқин ходимлар иштирок этишди. Жиззах шаҳар марказий хиёбонига 5 минг дона мевали, 6 минг дона манзарали дарахт кўчатлари ўтқазилди.Шунингдек, 5 минг терак кўчати шаҳар ҳудудларидаги маҳаллаларга, хусусан, хонадонларга маҳалла оқсоқоллари, профилактика инспекторлари, жамоатчилик вакиллари иштирокида экилди.

  Маълумот ўрнида айтадиган бўлсак, аввал ҳам Жиззах шаҳридаги "Ўрда" ёшлар экологик боўининг 3секторига бириктирилган қисмида 300 тупдан ортиқ мевали ва манзарали, Арнасой тумани марказига 1 минг 300 тадан ортиқ манзарали дарахт кўчатлари ички ишлар органлари ходимлари томонидан экилган эди.

  Ҳар йили баҳорда ҳашар тарзида амалга оширилаётган кўкаламзорлаштириш ишлари натижасида ўнлаб истироҳат боўлари, шаҳар ва қишлоқлар чирой очмоқда.

  Дарҳақиқат, дарахтлар ҳаёт учун зарур кислороднинг асосий манбаидир. Тадқиқотларга қараганда, бир гектар майдондаги боў бир кечакундузда 220275 килограмгача карбонат ангидрид газини ютиб, 180215 килограмм кислород ажратади. Бу миқдор ўртача 500 кишини кун давомида кислород билан таъминлаш учун етарли. Бошқача айтганда, тўртта дарахт бир кишининг кислородга бўлган эҳтиёжини қондиради.

  Баҳорги кўкаламзорлаштириш ишларида ҳар бир юртдошимизнинг иштироки муҳимдир. Шунинг учун ҳам ободонлаштириш ишлари вилоятимизда кенг кўламда олиб борилмоқда. Бу борада ички ишлар идораларининг ходимлари фаоллик кўрсатишаяпти.


вилоят ИИБ

Ахборот хизмати.


скачать dle 12.0
Рейтинг статьи:
  
Уважаемый посетитель, Вы зашли на сайт как незарегистрированный пользователь. Мы рекомендуем Вам зарегистрироваться либо зайти на сайт под своим именем.