Регистрация Войти
Вход на сайт
Качественные бесплатные шаблоны dle скачать с сайта
Реклама
» » "ҲАЛОЛЛИК ВАКЦИНАСИ"СИЗ МАҚСАДЛАРГА ЭРИША ОЛМАЙМИЗ

"ҲАЛОЛЛИК ВАКЦИНАСИ"СИЗ МАҚСАДЛАРГА ЭРИША ОЛМАЙМИЗ

2-03-2020, 10:54
Автор: User
Просмотров: 30
Комментариев: 0
Версия для печати

   

   Вилоят транспорт бошқармасида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлисга Мурожаатномасидан келиб чиқиб, коррупцияга қарши курашиш масалаларига бағишланган тадбир бўлиб ўтди.

   Тадбир давомида мамлакат раҳбарининг Мурожаатномадаги: "Коррупцияга қарши курашишда аҳолининг барча қатламлари, энг яхши мутахассислар жалб қилинмас экан, жамиятимизнинг барча аъзолари, таъбир жоиз бўлса, "ҳалоллик вакцинаси" билан эмланмас экан, ўз олдимизга қўйган юксак марраларга эриша олмаймиз. Биз коррупциянинг оқибатлари билан курашишдан унинг барвақт олдини олишга ўтишимиз керак", деган сўзларига асосий урғуберилди.

   Шу билан бирга, Ўзбекистон Республикасининг 2017 йил 3 январда қабул қилинган "Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида"ги Қонуни, 2019 йилнинг 1 январидаги "Транспорт соҳасида давлат бошқаруви тизимини тубдан такомиллаштириш чоратадбирлари тўғрисида"ги, 2019 йил 27 майдаги "Ўзбекистон Республикасида коррупцияга қарши курашиш тизимини янада такомиллаштириш чоратадбирлари тўғрисида"ги фармонлари ижросини қатъий бажариш зарурлиги таъкидланди.

   Мазкур ҳужжатларда давлат сиёсатининг коррупцияга қарши курашиш, аҳолининг ҳуқуқий саводхонлигини ошириш ва қонун талабларига риоя этишлари, бу хавфли ҳамда салбий иллатга нисбатан муросасиз муносабатларини шакллантиришнинг асосий йўналишлари белгилаб берилган.

   Тадбирда транспорт соҳасидаги коррупцияга йўл қўйилишга олиб келган омиллар бўйича аниқ мисоллар келтирилди. Мазкур тизим ходимлари томонидан қонунчиликнинг бузилишига йўл қўймаслик борасида аниқ мақсадлар белгилаб олинди.

Ойбек ХОЛТОЕВ,

Ўзбекистон Республикаси транспорт прокурорининг

катта ёрдамчиси.

скачать dle 12.0
Рейтинг статьи:
  
Уважаемый посетитель, Вы зашли на сайт как незарегистрированный пользователь. Мы рекомендуем Вам зарегистрироваться либо зайти на сайт под своим именем.