Регистрация Войти
Вход на сайт
Качественные бесплатные шаблоны dle скачать с сайта
Реклама
» » ФУҚАРО УЧ ЙИЛДИРКИ ОВОРАЮ-САРСОН

ФУҚАРО УЧ ЙИЛДИРКИ ОВОРАЮ-САРСОН

24-02-2020, 15:24
Автор: User
Просмотров: 48
Комментариев: 0
Версия для печати

   Соддадил халқимиз юртимиздаги ўзгаришларга бефарқ эмас. Буни одамларнингконституциявий ҳуқуқларидан фойдалана олишлиги, онгу тафаккуриўзгараётганидан ҳам кўриш мумкин.

  Аммо айрим ташкилот раҳбарларинингмуаммоларга совуққонлик биланқараётганлиги ачинарлидир.Ўзбекистон" Миллий тикланиш" демократик партиясиАрнасой туман кенгаши ўз олдига қўйгандастурий вазифаларидан келиб чиқиб, "Зарафшон" қишлоқ фуқаролар йиғинидааҳоли мурожаатларини вақтида кўриб чиқиш, бу жараёнда давлат хизматчиларининг сарсонгарчилик, расмиятчиликва бефарқ муносабати ҳолатларигабарҳам бериш мақсадидасайёр қабул ўтказганлигида бу ҳолатяққол аён бўлди.

Сайёр қабулдааҳоли эҳтиёжи учун суюлтирилган газ баллонлари тўлиқ асосда келмаётганлиги ўрганилди. Шунингдек, томорқа ерларини суғоришда, таълим тизимидакадрлар етишмаслиги ҳамда уй-жой кадастрлари бўйичамуаммолар аниқланди.

   Жалдосбой Кабуловнинг мурожаатида таъкидланишича, у 2005 йилда сотиб олгантурар жойинидавлат кадастридан ўтказиш учун 2017 йили 400 минг сўм тўлаган. Аммо кадастр бўлимидаги таркибий ўзгариш туфайли кадастр ҳужжатлари йўқ бўлиб кетган. 2019 йилдаяна керакли ҳужжатларни қайтадан тўғрилаб, кадастр бўлимига топширган. Орадан анча вақт ўтиб, кадастр бўлимига келганида қарор туман ҳокими томониданимзоланмаганлиги билдирилган. Фуқаронинг саъй-ҳаракати билан қарор имзолатилиб, кадастр бўлимига топширилган. Ж.Қабуловяна кадастр бўлимига борганида "...имзоланган қарорларнинг ҳаммасини прокуратура олиб кетди", дейишган. Фуқаропрокуратурадан кадастр ҳужжатларини сўраганида"... бизга келгани йўқ унақа ҳужжат" дея фуқарога жавоб қайтарилган.

   Бу сарсонгарчилик ва расмиятчиликкақачон барҳам берилади Ахир фаолиятимиз мезонига айланган "Халқ давлат идораларига эмас, балки давлат идоралари халқимизга хизмат қилиши керак", деган ғоянинг мазмунмоҳиятини оддий фуқародан кўрадавлат хизматчиси яхши билади-ку. Наҳотки, туман кадастр бўлимидагилар бунга панжа ортидан қарашса.

   Барча мурожаатлар қатори Ж. Қабулов муаммоси юзасидан Арнасой туман кадастр бўлимига депутатлик сўровикиритилган. Аммо у ердагилар ҳамон сўровимизга жавоб беришганийўқ. Билмадик яна қанча кун кутамиз.

Темур БЕГАЕВ,

халқ депутатлари Арнасой туман Кенгашининг депутати.

скачать dle 12.0
Рейтинг статьи:
  
Уважаемый посетитель, Вы зашли на сайт как незарегистрированный пользователь. Мы рекомендуем Вам зарегистрироваться либо зайти на сайт под своим именем.