Регистрация Войти
Вход на сайт
Качественные бесплатные шаблоны dle скачать с сайта
Реклама
» » "KO'NGIL KO'ZI" яна Жиззахда

"KO'NGIL KO'ZI" яна Жиззахда

21-02-2020, 13:58
Автор: User
Просмотров: 54
Комментариев: 0
Версия для печати

Кўзи ожиз ва заиф кўрувчи болалар учун ихтисослаштирилган мактаб-интернати ўқувчиларининг қувончи чексиз. Боисибрайль ёзувида чоп этилган жаҳон адабиёти намуналари ҳамда ўқув қўлланмаларидан иборат китоблар тантанали равишда мактаб-интернатига топширилди. Тадбир Миллий масс-медиани ривожлантириш ва қўллаб-қувватлаш жамоат фонди томонидан Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги билан ҳамкорликда "Ko'ngil ko'zi" лойиҳаси доирасида ташкил этилган.

  Ушбу хайрли тадбирда вилоят ахборот ва оммавий коммуникациялар бошқармаси бошлиғи У.Адилов, мактаб-интернати директори М.Қаршибоевлар сўзга чиқиб, лойиҳа раҳбарларига, Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигига бундай ғамхўрлик учун самимий миннатдор-чилик билдиришди.

  Ўқувчиларнинг шеърий ва мусиқали чиқишларини ўзичига олган концерт дастури барчага кўтаринкилик бахш этди.

  Брайль ёзувида чоп этилган мазкур китоблар нафақат таълим муассасаси кутубхонаси фондини бойитади, балки ўқувчиларнинг дунёқарашини юксалтиришда, таълим жараёнида юқори натижаларга эришишларида муҳим омил бўлади.

Сайёра МАВЛАНОВА,

вилоят Ахборот ва оммавий коммуникациялар бошқармасининг Ахборот хизматлари фаолиятини ташкил қилиш ва мувофиқлаштириш сектори мудири.

скачать dle 12.0
Рейтинг статьи:
  
Уважаемый посетитель, Вы зашли на сайт как незарегистрированный пользователь. Мы рекомендуем Вам зарегистрироваться либо зайти на сайт под своим именем.