Регистрация Войти
Вход на сайт
Качественные бесплатные шаблоны dle скачать с сайта
Реклама
» » АЙДАРКЎЛ – БЕБАҲО НЕЪМАТ

АЙДАРКЎЛ – БЕБАҲО НЕЪМАТ

19-02-2020, 10:10
Автор: User
Просмотров: 143
Комментариев: 0
Версия для печати

   Айдар-Арнасой кўллар тизими юртимизнинг энг ноёб табиий сув ҳавзаларидан биридир. Кўлнинг флора ва фаунасини ўрганиш ва асраш, ундан халқимиз фаровонлиги йўлида фойдаланиш бўйича кенг кўламли ишлар қилинмоқда. Хусусан, 2019 йилнинг апрель ойида Айдар-Арнасой кўллар тизимини ривожлантириш соҳасида қонунчилик ижроси устидан назорат бошқармаси ва Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментда Айдар-Арнасой кўллар тизими ресурсларидан фойдаланиш соҳасида иқтисодий ҳуқуқбузарликларга қарши курашиш бўлими ташкил этилди.

   Бошқарма АйдарАрнасой кўллар тизими ҳудудида экологик хавфсизликни таъминлайди. Атрофмуҳитни муҳофаза қилиш ва экологик ҳолатни яхшилашни назорат қилади. Сув ресурслари, ўсимлик ва ҳайвонот дунёсидан оқилона фойдаланишни кучайтиради. Инвестиция жалб қилиш орқали тадбиркорликни кенг йўлга қўяди. Туризм ва балиқчилик тармоқларини ривожлантиришга қаратилган чоратадбирларнинг бажарилиши устидан назоратниамалга ошираётир.

   Олиб борилган изчил тадбирлар натижасида кўлларда ҳар бир гектарига 50 донадан балиқ чавоқлари ташланмаётганлиги аниқланди. Зиммасидаги мажбуриятини бажармаётган ижарачилар расман огоҳлантирилди. 2019 йилда бошқарма ходимларининг аралашуви билан кўлларга 1 млн. 427 минг 300 та балиқ чавоқлари ташланди.

   Ачинарлиси шундаки, ижара шартномаси бекор қилиниб, қарзини тўламаган балиқчилик хўжаликларига сув ҳавзаларини амалдаги тартибга зид равишда қайта ижарага бериш ҳолатларига йўл қўйилган. Мисол учун, "Само" фермер хўжалигига ижарага берилган 2066 гектар сув ҳавзаси бўйича 33 млн. 600 минг сўмлик қарздорлик юзага келган ва дирекция шартномани 2018 йилнинг октябрь ойида бекор қилган. Ижарачи қарзини тўламаган бўлсада,мазкур хўжаликка 2015 гектар сув ҳавзаси қайтадан 10 йил муддатга ижарага берилганлигини қандай баҳолаш мумкин?

  Шунингдек, бошқарма режасига асосан Айдар-Арнасой кўллар тизимида давлат органлари ва ердан фойдаланувчиларнинг мажбуриятларини қандай бажараётгани ҳам назорат тартибида текширилди. Аниқланган қонунбузилишларни бартараф этиш юзасидан тақдимномалар киритилди.

   Кўллар тизимида браконьерликка қарши курашга алоҳида эътибор қаратилди. Хусусан, Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 22 апрелдаги қарори асосида куну тун ишловчи 6 та экологик назорат пункти ташкил этилди.

   Бошқарма томонидан браконьерликнинг асосий сабаблари ўрганилганда, ҳуқуқбузарликларни асосан кўл атрофида яшовчи ишсиз фуқаролар содир этаётгани маълум бўлди. Ишсизлик муаммоси ўрганилганда эса маҳаллий ҳокимликлар ҳамда меҳнат органлари аҳоли бандлигини таъминлаш борасида етарли чора кўрмаётгани аниқланиб, назоратга олинди.

   Бошқарма ташаббуси асосида Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги қуйи органлари ходимлари томонидан кўлларга чегарадош туманлардаги қишлоқларда яшовчи 6917 нафар аҳоли вакиллари билан суҳбат ўтказилди. 1357 нафар ишсиз фуқаронинг рўйхати тузилди. Маҳаллий ҳокимликлар ва бандлик органлари билан ҳамкорликда 1162 нафарфуқаролар доимий иш билан таъминланди. 44 нафар фуқароларгаишсизлик нафақаси тайинланди.

   Шу билан бирга кўллардаги муаммолар мунтазам равишда ўрганиб борилаётир.Хусусан, 2019 йил 30 октябрда кўллар тизимини муҳофаза қилиш ва комплекс ривожлантиришни таъминлаш ҳамда муаммоларни бартараф этишнинг аниқ йўналишлари кўрсатилган ҳолда Ўзбекистон Республикаси Президенти администрацияси ва Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритилди.

   Ҳозир Бош прокуратура таклифлари асосида давлат идораларигакўллар тизимини комплекс ривожлантириш бош режасини ишлаб чиқиш вазифаси топширилган, хорижий инвестор иштирокида балиқчилик кластерини ташкил этиш ҳақидаги ҳукумат қарори лойиҳаси тайёрланган ва бу жараён давом этмоқда.

Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси томонидан Айдар Арнасой кўллар тизимининг жозибадорлиги тўғрисида видеоролик тайёрланиб, туризмни ривожлантиришга қаратилган 6 мингта буклет республикадаги сайёҳлик фирмаларига тарқатилган.

   Автомобиль йўллари давлат қўмитаси ҳамда Жиззах ва Навоий вилоятлари ҳокимликлари билан бирга АйдарАрнасой кўллар тизимидаги барча автомобиль йўллари хатловдан ўтказилиб, йўлларни қуриш ва таъмирлаш учун 1 трлн. 161 млрд. сўмлик 11 та лойиҳа тайёрланди. Ҳукумат қарорига мувофиқ ҳар ойнинг биринчи шанба кунлари кўллар атрофини ободонлаштириш, тубини чиқиндилардан тозалаш ишлари ташкиллаштирилаётир.

   2019 йили АйдарАрнасой кўллар тизимини ривожлантириш соҳасидаги қонунлар ижроси юзасидан ўтказилган текширишлар натижасига кўра, жами 31 та прокурор назорати ҳужжатлари қўлланди. Қонунга зид ҳужжатларга нисбатан 11 та протест келтирилиб, уч нафар мансабдор расман огоҳлантирилди ва аниқланган қонунбузилишларни бартараф этиш хусусида 5 та тақдимнома киритилди. Қонун бузилишига йўл қўйган 17 нафар мансабдор шахснинг интизомий жавобгарлик масаласи ҳал этилди. Шунингдек, 8 нафар фуқаронинг бузилган ҳуқуқлари тикланди.

Бахтиёржон ВАҲОБОВ,

Бош прокуратура бошқарма бошлиғи ўринбосари.
скачать dle 12.0
Рейтинг статьи:
  
Уважаемый посетитель, Вы зашли на сайт как незарегистрированный пользователь. Мы рекомендуем Вам зарегистрироваться либо зайти на сайт под своим именем.