Регистрация Войти
Вход на сайт
Качественные бесплатные шаблоны dle скачать с сайта
Реклама
» » ҚИСҚИЧБАҚАЛАР ҲАМ ЕТИШТИРИЛАДИ

ҚИСҚИЧБАҚАЛАР ҲАМ ЕТИШТИРИЛАДИ

19-02-2020, 09:42
Автор: User
Просмотров: 186
Комментариев: 0
Версия для печати

   Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги "АйдарАрнасой кўллар тизими дирекцияси" давлат унитар корхонаси ўтган даврда балиқчиликни ривожлантириш борасида салмоқли натижаларга эришди.Хусусан, 15 та махсус транспортдан иборат автопарк шакллантирилди. Шунингдек, ижарачиларга шароит яратиш мақсадида Арнасой кўли атрофида ҳар бирининг сиғими 25 куб метр бўлган иккита балиқ сақлаш музлаткичи ва браконьерларга қарши курашиш учун иккита назорат пости ташкил этилди.

   Тизимда балиқ етиштирувчи хўжаликларни чавоқ билан тўлиқ таъминлаш мақсадида дирекциянинг ташаббуси билан "Jizzax aqua biotechnology" ЎзбекистонХитой қўшма корхонаси ташкил этилиб, уни ривожлантириш мақсадида хитойлик инвесторлар 315 минг АҚШ доллари миқдорида инвестиция киритди.

   Йилига 500 млн. дона балиқ личинкасини ишлаб чиқариш қувватига эга бўлган инкубация цехи ҳамда 30 млн. та чавоқ етиштириш имкониятига эга бўлган 110 гектар сунъий сув ҳавзаларида парваришхоналар ташкил этилди. Бугунги кунда личинкалар ҳисобига 7,2 млн. дона оқ амур, дўнгпешона ва зоғорабалиқ чавоқлари етиштирилмоқда.

   Бу йилдан бошлаб инкубация цехининг тўлиқ қувватда ишлаши таъминланади. Йилига 20 млн. донагача чавоқ етиштириш йўлга қўйилади. Бундан ташқари, Хитой инвестицияси асосида экспортбоп балиқлар, қисқичбақалар етиштириш ва экотуризмни ривожлантириш ишлари олиб борилади.

В.Тен,

АйдарАрнасой кўллар тизими дирекцияси директори.

скачать dle 12.0
Рейтинг статьи:
  
Уважаемый посетитель, Вы зашли на сайт как незарегистрированный пользователь. Мы рекомендуем Вам зарегистрироваться либо зайти на сайт под своим именем.